AZAMAT KAMOLOV
1.08K subscribers
7.98K photos
1.11K videos
51 files
3.47K links
Download Telegram
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Президентга фуқароларнинг мурожаатини етказди.

- Агар Мурувват уйига ногиронлар келадиган бўлса, шу кундан бошлаб уларнинг махсус нафақалари тўхтар экан. Уларга ҳеч бўлмаса, 10 фоизи берилса эди, дейишяпти, - деди ҳоким.

Шавкат Мирзиёев: - Бу молия тизимининг эски ғоялари билан қолиб кетган қоида. Албатта, кўриб чиқиб, адолатли қарор қилинади. Ахир улар ногирон бўлса-ю яна уларнинг қадрини жойига қўймасак тўғри бўлмайди.

Давлат раҳбари молия вазири ва бошқа мутасаддиларга масалани ечими бўйича топшириқ берди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази билан танишгач, Олмазор туманидаги "Университет" маҳалласида бўлди. Сўнг 102-сонли мактаб интернатида давлатимиз раҳбари муассаса тарбияланувчилари ва педагоглари билан самимий суҳбатлашди.

Айни пайтда бу ерда видеоселектор йиғилиши ўтмоқда.

“Ушбу қутлуғ ойда Аллоҳнинг марҳамати билан, бутун ер юзига барака ва яхшиликлар ёғилади. Сабр-қаноат ва хайр-саховатли ишлар учун кўп-кўп савоблар ёзилади.

Муборак Қуръони каримда ҳам “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деб таъкидланган.

Умуман, кўп минг йиллик қадриятларимиз ва муқаддас динимиз шарофати билан нафақат Рамазон ойида, балки бутун йил давомида, ҳар куни меҳр-мурувват ва саховат кўрсатиш, сабрли ва аҳил бўлиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

Хусусан, пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб, эл-юртимиз эҳтиёжмандларга беғараз ёрдам бергани, қийинчилик ва синовларни баҳамжиҳат енгиб ўтгани бунинг ёрқин мисолидир”, деди Президент сўзининг аввалида.
Бугунги йиғилишга тайёргарлик кўриш жараёнида барча вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларига ўз ҳудудидаги ҳар бир тиббий-ижтимоий ташкилотга бориб, у ердаги аҳволни ўз кўзи билан кўриб, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўришга топшириқ берилган.

“Афсуски, биздаги бор маълумотлар жойлардаги қатор тиббий-ижтимоий муассасаларнинг шароитини тубдан яхшилаш зарурлигини кўрсатмоқда”, деди давлатимиз раҳбари.

Жумладан, 36 та “Саховат” ва “Мурувват” уйларидан 12 тасида қўшимча бино, 7 тасида ётоқхона, ошхона, тиббиёт бўлими, спорт зали қуриш, 21 тасида бинолар ва иситиш-совутиш тизимини таъмирлашга эҳтиёж мавжуд.

Шунингдек, 6 та “Меҳрибонлик” ва 11 та кичик ёшдаги болалар уйларидан 2 таси таъмирга муҳтож аҳволда. Имконияти чекланган болаларга ихтисослашган 86 та мактаб-интернатдан 11 таси капитал таъмирлашни талаб этади.

Президент таъкидлаганидек, бу “аҳолининг меҳр ва ғамхўрликка муҳтож қатлами учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш борасидаги ишларимиз ҳали қониқарсиз эканлигини кўрсатиб турибди”.
Ушбу камчиликларни ҳисобга олиб, Президент тегишли вазирлик ва идораларга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда барча тиббий-ижтимоий муассасаларнинг аҳволини яна бир бор чуқур ўрганиб, 2022-2024 йилларда уларда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва жиҳозлаш бўйича Ҳукумат қарорини тайёрлаш вазифасини қўйди.

Барча даражадаги ҳокимлар ўз ҳудудидаги ҳар бир тиббий-ижтимоий ташкилотда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ўз муддатида, сифатли бажариш, шуниндек уларда зарур шарт-шароитлар яратиш учун шахсан жавоб беради.

Масалан, бугунги йиғилиш ўтаётган 102-сон заиф эшитувчи болаларга ихтисослашган мактаб-интернат биноларининг фасади, ошхонаси ва технология хоналарини таъмирлаш, спорт комплекси ва ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этишни жорий йилда бажаришга кўрсатма берилди.
Халқ таълими вазирлигига «Zamin» фонди билан ҳамкорликда:

- бу йил 2 минг 600 дан зиёд заиф эшитувчи болаларни тиббий текширувдан ўтказиб, уларни эшитиш мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;

- эшитиш мосламалари ва кохлеар имплантация ёрдамида эшитиш қобилияти тикланган болаларни босқичма-босқич умумтаълим мактабларига ўтказиш ва мактаб-интернатларни оптимизация қилиш топширилди.

Мутахассислар фикрига кўра, агар барча янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти скрининг қилинса, вақтида зарур чораларни кўриш орқали эшитиш ногиронлигини 60 фоизга камайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Шуни ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда барча туғруқхоналарни эшитишни скрининг текшируви ускуналари билан жиҳозлаш ва эшитиш ногиронлигини камайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.
Мамлакатимизда ҳар бир бола тақдирига қаратилаётган эътибор туфайли охирги ярим йилда “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчаси ва “SOS” болалар маҳаллалари уюшмаси қарамоғидаги 1 минг 619 нафар кўнгли ўксик фарзандларимиз ўз оиласи ва яқин қариндошлари тарбиясига ўтказилган.

Натижада 10 та меҳрибонлик уйи, 3 та болалар шаҳарчаси ва 2 та болалар уйи эҳтиёж қолмагани учун ёпилган.

Қолган 6 та “Меҳрибонлик” ва 11 та кичик болалар уйларида 1 минг 475 та ўрин мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларда 897 та етим болалар бор.
“Албатта, болалар уйлари ва улардаги етимлар сони камайгани, халқимизнинг юксак маънавияти, иймон-инсофи ва болажонлигини кўрсатиб турибди.

Лекин, мамлакатимизда умуман етимлар бўлмаса, янада яхши бўлар эди. Шунинг учун, имкон қадар уларни муносиб оилаларга фарзандликка беришни тезлаштириш чораларини кўриш лозим”, деди Президент.
Президент маҳаллаларни обод, озода ва яшил маконга айлантириш, маданий-маърифий тадбирларни кўпайтириш масаласига ҳам тўхталди.

Хусусан, “Пойтахт – маданият ва маърифат булоғи” лойиҳаси доирасида таниқли 400 дан зиёд маҳаллада мумтоз куй-қўшиқ ва мақом кечалари уюштирилди. Аҳоли учун 40 та спектакль, 70 дан зиёд миллий фильмлар намойиши, 20 дан ортиқ гала-концерт ташкил қилинди.

Мутасаддиларга “темир”, аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига киритилган аҳолини театрлар, музей ва концертларга бепул чипталар билан таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш топширилди.

“Маҳаллада дув-дув гaп” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 56 нафар фарзандининг суннат тўйлари ўтказиб берилгани халқимизга хос меҳр-оқибат ва мурувватнинг яна бир намунаси бўлди.

Ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар пойтахтимиз аҳолиси орасида катта қизиқиш уйғотиб, жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланаётганини ҳисобга олиб, бу ишлар кўламини янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
#Президентимиз_фахримиз

МЕНДАН КЎП СЎРАШАДИ:

СИЗ ҚАЙСИ, КИМ ТОМОНСИЗ?

МЕН АЙТАМАН:
МЕН МИЛЛАТИМ, ЎЗБЕКИСТОН ТОМОНИДАМАН!

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ.

@azamatkamal81
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Дунёда ўзимизнинг ҳам иқтисодий қудратимизни, ҳам маънавий қудратимизни кўрсатадиган вақт келди.

Президент Шавкат Мирзиёев: Пришло время показать миру как нашу экономическую силу, так и духовную мощь.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#кун_ҳақиқати

ЁПИҚ ОДАМЛАР

Ижтимоий тармоқлар таъсири ортган сайин ўзига яширин ном қўйиб, чаённингми, илоннингми расми билан профил очган кимлиги номаълум одамлар кўпайиб кетди. Улар орасида яхшилари ҳам кўп, бироқ яширинча ном остида Ватанига, ҳамюртларига ҳеч қандай асоссиз "тош" отадиганлари ҳам талайгина.
Ана шундай тоифалардан ғашланиб, бир шеър ёздим, вақт ажратиб ўқисангиз фақат хурсанд бўламан.

Интернет олами бугун биринчи,
Унинг доми тубсиз, таги йўқ чуқур.
Уни деб бузилди кўпларнинг тинчи,
Унга кирганларда бўлмагай ҳузур.

Чунки унда сиз бор – ором ўғриси,
Ҳаром ош топасиз, ошайсиз унда.
Сиз одам эмассиз асло, тўғриси,
Фитна-фасод бўлиб яшайсиз унда.

Мушуксиз ва лекин шер деб номлайсиз,
Ижтимоий тармоқ саҳифангизни.
Қоронғу қалб билан тонгни шомлайсиз,
Билмайсиз инсоний вазифангизни.

Метин асабларни ейсиз беркиниб,
Шаънлар устидадир сизнинг қадамлар.
Очиқ гапиряпман дейсиз беркиниб,
Эй, “очиқ” гапирган “ёпиқ” одамлар!

Мардона қилмайсиз бирор бир ишни,
Қаҳратон қалбингиз баҳорни қишлар.
Сиз нафсга қариндош, шайтонга қўшни,
Сизга тегишлидир энг тубан ишлар.

Пана-пастқамларда пусиб ётасиз,
Хавотир босади туну кун зилдек.
Ватанни ватаним, дея сотасиз,
Онасин хўрлаган бадбахт ўғилдек.

Кўнмайсиз яхши-ю ёмонга бирдай,
Борига шукр деб, айта олмайсиз.
Кунингиз имиллаб ўтади йилдай,
Мардларча ортга ҳам қайта олмайсиз.

Ўтди карвонингиз энди бу дамлар,
Бутунмас сиздаги ўттиз икки тиш.
Эй, очиқ гапирган ёпиқ одамлар,
Сизгамас бизларга очиқ гапириш.

Эзгулик томонга боқмайсиз қиё,
Аксинча яхшилик кўксига муштсиз.
Номингиз яширин, нонингиз риё,
Шумликни кўпчитар хамиртурушсиз.

Элингиз шаънини булғаб эҳтимол
Ерпарчин қад билан бўлмоқчисиз тоғ.
Бу юрт Ер юзига ярашган бир хол,
Сиз унинг юзига бўлмоқдасиз доғ!

Омад тиламайман, чунки ўтмайди,
Қабоҳат ҳаққига қилинган дуо.
Эй, очиқ гапирган номи йўқ дайди,
Сиз бор бу интернет бошларга бало.

Сизлар асли шаклан одамга ўхшаш,
Ер кўтариб юрган бир бенаф юксиз.
Ўчган кул атамас ўзини оташ,
Шерман, деб миёвлаб юрган мушуксиз.

Ботир Эргашев.

👉@azamatkamal81👈
#Билдириш

Ўрта Чирчиқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланиш арафасида.
Сессияда ташкилий масала кўрилиб, туманга янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.

Туманнинг бугунги кунга қадар ишлаб келаётган ҳокими, тажрибали раҳбар Нурматов Олимжон Раҳимович туманнинг янги марказини бунёд этиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жуда кўп ижобий ишларни амалга оширдилар. Буни туман аҳолиси, фаоллари ҳам эътироф этишмоқда.
Олимжон Раҳимович соғлигидаги муаммо туфайли фаолиятини давом эттира олмаслигини маълум қилиб, ариза берганлигини айтишмоқда.

👉@azamatkamal81👈
"Агарда мен Темурнинг даврида яшаганимда, унингчалик буюк ишлар қила олардимми йўқми билмадим. Аммо Темур менинг давримда туғилганида, менданда буюк ишлар қилар эди!"

Мустафо Камол Отатурк


Бугун йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темур бобомиз таваллудининг 686 йиллиги нишонланмоқда.

®platformauzb

👉@azamatkamal81👈
AZAMAT KAMOLOV
#Билдириш Ўрта Чирчиқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланиш арафасида. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, туманга янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Туманнинг бугунги кунга қадар ишлаб келаётган ҳокими, тажрибали…
#расман

Вилоят ҳокими Зоир Тоировичнинг тавсиясига кўра Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Касимов Ихтиёр Рустамович тасдиқланди.

Муносиб номзод. Вилоятдаги етишиб чиқаётган янги авлод истиқболли кадрларнинг энг кўзга кўринган вакилларидан бири. Оллоҳ ўзи хайрли, туман аҳолисига манфаатли қилсин.

Охирги икки йилда Пискент, Оққўрғон ва мана учинчи туманда ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ҳокимликка тайинланмоқда. Бардавом бўлсин.

Бунинг ижобий тарафлари кўп...

👉@azamatkamal81👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏫🖥Chekka hududlarda joylashgan 2 mingdan ortiq maktablar zamonaviy kompyuter sinflari bilan jihozlanmoqda

Davlatimiz rahbari topshiriqlariga binoan chekka hududlarda joylashgan maktablarda “Bir million o‘zbek dasturchilari” loyihasini samarali joriy qilish, shu jumladan, yoshlarni zamonaviy kasblarga o‘qitish maqsadida 2 mingdan ortiq maktablarda zamonaviy kompyuter sinflarini tashkil etish ishlari boshlandi.

Har bir kompyuter sinfida 10ta o‘quvchi va 1ta o‘qituvchi kompyuter bilan bo‘lishi belgilangan bo‘lib, jami 22 mingdan ortiq kompyuterlar aprel oyida maktablarga yetkaziladi.

▪️Sizning maktabingizda kompyuter sinfi mavjud bo‘lmasa yoki ma’nan eskirgan bo‘lsa izohda viloyat/tuman va maktabingiz raqamini qoldiring.👇🏼

Telegram | Web-site
⚡️⚡️ Бугун Бекобод тумани хокимиятида Президентимизнинг 5-апрел куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича сектор рахбарлари, барча умумтаълим мактаби директорлари ва туман халқ таълими ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰🔰 Йиғилишни туман хокими Ф.Худойбердиев кириш сўзи билан очиб йиғилишда берилган топшириқлар мазмун мохияти билан йиғилганларни яна бир бор таништириб ўтди.

📗📗Шунингдек йиғилишда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қ.Шарипов, ёшлар масалалари ва маънавий маърифий ишлар бўйича проректор С.Худойқулов хамда молия ва хўжалик ишлари бўйича проректор М.Юлдашевлар иштирок этиб туман халқ таълими бўлими билан доимий хамкорликка тайёр эканлигини, методик хизмат ва ўқув семинарлари ташкил этишда амалий ёрдам беришларини бунинг учун университет профессор ўқитувчиларини хамкорлик қилиш учун мактабларга юборишини таъкидладилар.

@BekobodtumaniXTB
#шеърхонлик_ҳаёт_фалсафаси

"БЕДОР ҚЎНҒИРОҚ" КИТОБИДАН.

Йўқчиликда элга бордим, эл қўшмади,
Тўқлигимда дилга бордим, дил қўшмади.

Йўқчиликда ор дедилар ёвғонимни,
Тўқлигимда рост дедилар ёлғонимни.

Йўқчиликда ҳеч ким мени туш кўрмади,
Тўқлигимда юрак қурғур хуш кўрмади.

Йўқчиликда итга йўлдош айладилар,
Тўқлигимда хонга қондош сайладилар.

Руҳим ичра кезиб юрар pyҳлap саси,
Бордир фақат дунёнинг бир фалсафаси:

Эй одамзот, балки абад тўқ бўларсан,
Лек барибир бир кун келиб йўқ бўларсан!

2002 й

Энди

Бир тонг ёмон тушдан уйғондим,
Кўксимда бир гулим йўқ эди.

Ёмон куним ор қилди дўстим,
Чунки ёруғ йўлим йўқ эди.

Давраларда мустарин турдим:
Дўстлар, дўстлар пулим йўқ эди!

Қибла эди тўрт томоним ҳам,
На ўнгим, на сўлим йўқ эди.

Мажнун каби кетай дедим, ёр,
Саҳройим йўқ,чўлим йўқ эди.

Нега ахир севмадинг, менга
бундан ортиқ зулм йўқ эди.

Ёндим-куйдим, ёраб, не савдо,
Бир сиқим ҳам кулим йўқ эди.

Ҳаммасига қўл силкдим, бироқ,
Ўлай десам ўлим йўқ энди.

2002 й

Guljamol Asqarova

👉@azamatkamal81👈
#Қутлов

Ўрта Чирчиқлик ёш шоира, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Севинч Авазова ҳозиргина «Ёш китобхон» танловида ғолиб бўлиб, «Спарк» автомобилига лойиқ кўрилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#хабарингиз_борми

🔎Ҳар ойнинг иккинчи сешанбаси "Мактаблар куни"га бағишланади

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok