AZAMAT KAMOLOV
1.03K subscribers
8.12K photos
1.14K videos
51 files
3.56K links
Download Telegram
Президент бу борада Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини кўрсатиб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган.

Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган.

Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади.

Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади.

Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.

Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.
Йиғилишда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини рағбатлантириш орқали таълим сифатини кескин ошириш мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили халқаро сертификатни олган чет тили ўқитувчиларини рағбатлантириш тизими жорий қилингани натижасида Навоий, Наманган ва Сурхондарёда малакали ўқитувчилар сезиларли даражада ошган.

Мутасаддиларга бу тажрибани янги ўқув йилидан бошлаб математика, кимё, физика, биология ва ахборот технологиялари фанларига ҳам жорий этиш топширилди.

“Мактабларда давлатдан маош оладиган 15 мингга яқин маънавиятчилар бор.

Лекин, ўқувчиларнинг тарбияси, Ватанга муҳаббат ёки ота-онага ҳурмат руҳини шакллантиришда, айтингчи, қайси туман мактаби намуна бўлди? Ҳали бундай мактаблар йўқ. Қани мактаб сиёсати?”, дея савол қўйди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан бир ой муддатда “қизил” тоифага кирган 1 минг 526 та мактабни жойида ўрганиб, ҳар бири бўйича алоҳида йўл хариталарини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.
Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича мутлақо янги концепция ишлаб чиқилади. Унда:

- энг аввало, ўқувчиларда ёшлигидан ўзининг маҳалласи ва қишлоғи ҳаётига бефарқ бўлмаслик ҳамда Ватанга муҳаббат;

- оила, ота-она ва устозларга ҳурмат;

- илм ва билим, ҳаракат ва интилиш орқали катта марраларни эгаллаш мумкинлигини тушунтириш ҳамда замонамиз қаҳрамонларининг босиб ўтган йўлларини кенг тарғиб қилиш назарда тутилиши керак.

Мактаблардаги маънавиятчиларга талабларни қайта кўриб чиқиб, бу лавозимга маҳалла ва жамоада обрўси бор кадрлар билан тўлдириш кераклиги, мактабларда илм ва санъат вакиллари, зиёли ва нуронийлар, илғор тадбиркорлар, кластер ва саноат корхоналари раҳбарлари билан доимий учрашувларни ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бунга ижтимоий тармоқлардаги мактаб ўқувчилари орасида обуначиси энг кўп бўлган машҳур санъаткор, спортчи, актёр, блогерларни ҳам фаол жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб боришни тизимли йўлга қўйиш кераклиги, ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш муҳимлиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига юқори коэффициентли 120 та мактабда ўқиш шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш топширилди.

Улар 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаш, 740 тасини жиҳозлаш ишларини якунлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади.

Мутасаддиларга янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлишини таъминлаш, мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топширилди.
Йиғилишда мактаб директорларига нисбатан талаб кескин кучайтирилиши таъкидланди.

“Қайси мактаб директори ҳаракат қилаётган бўлса, натижа бўлаяпти. Аксинча, шароит яхши бўла туриб, ўзгариш қила олмаётган директорлар ҳам кўп”, деди Президент.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этиш топширилди. Бундан буён директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади.

Жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш асосида 193 та таълим муассасалари негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактабларни ташкил этиш таклифлари ишлаб чиқилди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари 1 августга қадар ўз ҳудудидаги ушбу мактабларни таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш, яшаш ва овқатланиш учун шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.

“Янги ўқув йилига қадар 173 та мактаб тайёр бўлиши шарт ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар. Қолган 20 та ихтисослашган мактаб кейинги ўқув йилига қадар топширилиши шарт”, деди Президент.
Умуман, йиғилишда белгиланган топшириқлар бўйича масъуллар:

– ҳар бир туманга бориб, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга муаммоларни ўрганади, ечимини топади, мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан ишларни ташкил этади;

– мактабларда таълим сифати ва шарт-шароитларни яхшилаш бўйича туман ва шаҳарларнинг рейтингини жорий қилади;

– яхши ишлаган туман раҳбарларини мукофотлаш, ёмон ишлаганларини эса ишдан олиш бўйича таклиф киритади;

– вилоят ҳокимлари билан бирга ҳар ҳафта Президентга ахборот бериб боради.

“Тизимдаги ишларнинг бориши ва ўзгаришларни ҳар ойда ўзим муҳокама қиламан ва мутасаддиларнинг фаолиятига баҳо бераман”, деди Президент.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди.
#Рамазон_суҳбатлари

Ака-ука, опа-сингиллар! Кўз ёшингизни тия олсангиз эшитинг...

Ота-онаси ҳаётлар, уларга яхши кўришингизни айтиб туринг. Бугун меҳрибонларини бир кўришга зорлар учун ҳам шундай қилинг, илтимос! Ўтиб кетганларидан сўнг сизга бу имконият қайта берилмайди.🙏🙏

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда ўқиш шароитларини яхшилаш вазифалари белгиланди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Forwarded from Komil Allamjonov
Ўзига маъқул бўлмаган одамларни йўқ қилиш мақсадида тухмат қилиш, обрўсизлантириш, хуллас ифлослик учун яратилган айрим матбуот ёки "блогерлар" охирги пайтда жуда хаддидан ошиб кетди. Бу сўз эркинлиги эмас. Бу шунчаки шу мақом остидаги қурол. Биз бундай сўз эркинлигига қаршимиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Бошланғич синф ўқувчилари учун робототехника дарслари
#6apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#AYNI_PAYTDA
#ATTESTATSIYA
📚MALAKA (TЕST) SINOVLARING NAVBATDAGI KUN MA’LUMOTLARI
📆07.04.2022yil
⚡️Avval xabar berganimizdek, Toshkent viloyati xalq ta’limi tizimida faoliyat yuritayotgan pedagog kadrlarning navbatdagi malaka (test) sinovlari bo‘lib o‘tmoqda.

⚡️Ayni paytda viloyatning 884 nafar tarix fani o‘qituvchilari malaka toifalarini himoya qilish uchun test topshiriqlarini bajarmoqdalar.

🏆Aziz ustozlar, barchangizga omad yor bo‘lsin!

🖊Toshkent viloyat xalq ta’lim boshqarmasi Axborot xizmati
Kanalga ulanish👉
@toshkentvxtb
#ATTESTATSIYA
📚MALAKA (TЕST) SINOVLARING NAVBATDAGI KUN MA’LUMOTLARI

Xabariniz bor, viloyatimiz ta’lim tizimidagi pedagoglar shu kunlarda malaka (test) sinovlarini topshirib, malaka toifalarini himoya qilmoqdalar. Kuni kecha 884 nafar ona tili va adabiyoti hamda rus maktablarida o‘zbek tili fani o‘qituvchilari mazkur sinovlardan o‘tishdi.

Galdagi sinov natijalari viloyat doirasida ancha yuqori bo‘ldi. O‘qituvchilar aksari sinovlarni yaxshi topshirishdi. Yangiyo‘l tumani xalq ta’limi tasarrufidagi 31-sonli umumta’lim maktabining ona tili va adabiyot fani o‘qituvchisi Sherali Jonuzoqov malaka test sinovlarida berilgan 40 ta savolning barchasiga to‘liq javob berib, oliy malaka toifasini himoya qildi. Xuddi shunday yuqori natijalar Nargiza Alenova, Oysha Ochilova, Shoira Hasanova kabi ustozlarimiz tomonidan ham qayd etildi. Bu kabi muvaffaqiyatli topshirgan o‘qituvchilar anchagina.

Aziz ustozlar, omad yor bo‘lsin!

🖊Toshkent viloyat xalq ta’lim boshqarmasi Axborot xizmati
Kanalga ulanish👉
@toshkentvxtb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️ Президент соврини кимларга насиб этди?

Шу йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Чет тилларни ўрганиш агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Тошкент туман босқичи бўлиб ўтган эди.

Унда чет тилига қизиқувчи тумандаги 31 та мактабнинг 7, 8, 9-синф ўқувчилари иштирок этиб, тест синови натижаларига кўра 16 ва 8-умумтаълим мактаблари ҳамда 9-ИДУМ ютуқли ўринларни эгалладилар.

Туман марказий Маданият саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов иштирок этиб, ғолибларни эришган ютуқлари билан табриклади ҳамда 1-ўринни қўлга киритган 16-умумтаълим мактабига 100 миллион сўмлик, 2-ўрин ғолиби 8-умумтаълим мактабига 75 миллион сўмлик ва 3-ўринни эгаллаган 9-ИДУМга 50 миллион сўмлик сертификатларни тантанали равишда топширди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#мулоқот

⚡️Зойир Мирзаев: Мурувват ҳам, саховатпешалик ҳам "мавсумий" эмас, доимий бўлиши лозим

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok