❗️ Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар ходимларинтнг иш ҳақлари оширилади
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Хусусан, театр драматурглари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий, ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотларни таъсис этиш, “Нигоҳ” ижодий лойиҳасини йўлга қўйиш, миллий академик мусиқа санъати бўйича композиторлар танловини ўтказиш таклиф этилди.
Театр актёр ва режиссёрлари, театршунос ва санъатшуносларнинг маҳорат мактаблари ташкил этилади. Театр танқидчилари ва драматурглар клуби ташкил этилиб, уларнинг фаолияти қўллаб-қувватланади. Ҳар йили нодавлат театрларга ҳам давлат буюртмаси берилади.
Келгуси йилдан Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади. Ҳудудлардаги театр бинолари мукаммал таъмирланиб, замонавий технологиялар асосида модернизация қилинади. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “академик” мақоми берилади.
2025 йилдан бошлаб, маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилиши белгиланди.
Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
Аввалги йилларда Янги Тошкент, Сергели, Чилонзор туманларида кўчатлар эккан эди. Бу йил пойтахтимизнинг Бектемир туманида, Тошкент ҳалқа йўли бўйида яшил ҳудудга асос солинди.
Бунинг учун 100 гектар ер ажратилган бўлиб, икки йилда жами 100 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилади. Уларни парваришлаш учун 3 та сунъий сув хавзаси ва 12 та қудуқ барпо этилди.
Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар билан суҳбатлашди, ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Тадбирни видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жамоатчилиги ҳам кузатди. У ерларда ҳам кўчатлар экилди. Ушбу кузги мавсумда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

❗️Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади
Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:
➖барча турдаги солиқ* *(бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;
➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.
Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):
🔹замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
🔹компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
🔹ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

Президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги Хушнуд маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ўзгаришлар билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Хушнуд Янгихаётского района и ознакомился с произошедшими здесь изменениями.
#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #bunyodkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Хабар беришларича, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов тайинланган.
Telegram | YouTube
Унинг ўрнига мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов тайинланган.
Telegram | YouTube
Фаррош
Кўп меҳнаткаш бу фаррош аёл,
Аллақандай маъюс, ғамбода.
Хизматини бажарар ҳалол,
Қўли теккан нарса – озода.
“Дуррасини бошига танғиб,
Тонгда келиб, киришса ишга,
Ишхонада тозалик анқиб,
Кўнгилларни чорлар юмушга.
Кўздан қочган чет соҳаларга
Унинг ўзи кўнгилли оқсоч:
Котибалар йўқ хоналарга
Чойлар дамлаб улашар қувонч.
Раҳматларни тинглайди беун,
Бесўзлиги барчага маъқул…
…Қўлларида қайсидир бир кун
Пайдо бўлар ёлғизгина гул.
Антиқа гул! Гўзал! Анвойи!
Гўё Моне танлагандай ранг.
Туман ичра гулбарглар ёйиб,
Кўк тусида шундоқ очилган.
– О! Қандай гул! Чиройли экан! –
Одамларнинг юзи ёришар.
Фаррош аёл кўзидаги ғам
Ним табассум нурга қоришар.
– Кимдир сизни севади беҳад! –
Ҳазилкашлар кўтарар ғавғо.
У уялар, кулар бежуръат:
– Совға! Совға! Шунчаки совға!
Сўнг юмушлар ютади уни,
Чанглар арир стол, жавондан.
Бугун унинг туғилган куни
Гулни сотиб олган дўкондан.
Усмон Азим
👉https://t.iss.one/azamatkamal81👈
Кўп меҳнаткаш бу фаррош аёл,
Аллақандай маъюс, ғамбода.
Хизматини бажарар ҳалол,
Қўли теккан нарса – озода.
“Дуррасини бошига танғиб,
Тонгда келиб, киришса ишга,
Ишхонада тозалик анқиб,
Кўнгилларни чорлар юмушга.
Кўздан қочган чет соҳаларга
Унинг ўзи кўнгилли оқсоч:
Котибалар йўқ хоналарга
Чойлар дамлаб улашар қувонч.
Раҳматларни тинглайди беун,
Бесўзлиги барчага маъқул…
…Қўлларида қайсидир бир кун
Пайдо бўлар ёлғизгина гул.
Антиқа гул! Гўзал! Анвойи!
Гўё Моне танлагандай ранг.
Туман ичра гулбарглар ёйиб,
Кўк тусида шундоқ очилган.
– О! Қандай гул! Чиройли экан! –
Одамларнинг юзи ёришар.
Фаррош аёл кўзидаги ғам
Ним табассум нурга қоришар.
– Кимдир сизни севади беҳад! –
Ҳазилкашлар кўтарар ғавғо.
У уялар, кулар бежуръат:
– Совға! Совға! Шунчаки совға!
Сўнг юмушлар ютади уни,
Чанглар арир стол, жавондан.
Бугун унинг туғилган куни
Гулни сотиб олган дўкондан.
Усмон Азим
👉https://t.iss.one/azamatkamal81👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда сизни дуо қиладиган онангиз бўлса, билингки дунёда сиздан бахтлироқ, бойроқ, бадавлатроқ одам йўқ
"Жаннат оналарнинг оёғи остидадир. Она шунга лойиқдир.
Онани ризо қилишликка ҳаракат қилайлик азизлар. Онанинг дуосини олишга ҳаракат қилайлик.
Онанинг дуоси бу дунёда ҳам, охиратда ҳам биз учун энг манфаатли бўладигандир.
Уйингизда сизни дуо қиладиган онангиз бўлса, билингки дунёда сиздан бахтлироқ, бойроқ, бадавлатроқ одам йўқ".
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

Нашуд барои ишкамон [mp3uk.net]
Песня
#носталгия
Ўтаётган вақт, умр, йиллар ва йўллар, бир-бирига ўхшаш ва бир-бирини такрорлаб, қувлаб ўтаётган кунлар, соатлар ва дақиқа, сониялар аслида умримизнинг поёнига, билинар-билинмас энг яхши, бахтли лаҳзаларимизга, ёшликка, балки батамом фоний дунёмизга лаҳзама-лаҳза якун ясаб бораётган бўлса не ажаб….
Алалхусус, ўтаётган вақт, кунларимиздан унумли, самарали фойдаланиш, атрофимиздаги яқинларимиз, болалик хотираларимиз, ёшлик даврларимизнинг даракчилари бўлган инсонларни кўпроқ йўқлаш, бирга бўлиш, бир-биримизни асраш-авайлаш, яхши, эзгу амалларда бардавом бўлиб, умримиз давомчиларимизга ҳам энг эзгу инсоний фазилатларни юқтириш, бунда намуна бўлиш, боқий дунёдаги “ҳаётимиз”нинг ҳам мазмунли, саодатли бўлиши учун мустаҳкам замин эканлигини ёддан чиқармаслик лозим.
Мен соғинган инсонларим, мен соғинган даврлар 1995-2000 йиллар, 2000-2005 йиллар, ундаги яқин қадрдонларим, улуғларим, дўстларим қанисизлар?🥲🥲
👉@azamatkamal81👈

Шухрат Ибрагимов бош вазирнинг ёрдамчиси – бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, Сарвар Ашуров бош вазирнинг ёрдамчиси – бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.
Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.