AZAMAT KAMOLOV
1.07K subscribers
8.01K photos
1.11K videos
51 files
3.48K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида 9 та лойиҳанинг қурилиши ва фаолиятига старт бериш маросимида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства и деятельности 9 проектов в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #start

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Qo'rqar edim
Aziz Yuldashev
Каналимизнинг энг фаол кузатувчиси Фурқатжоннинг юрагида нимадир ғалаёнлар юз бераётганга ўхшайди, шу қўшиқни сўрабди.)))
Марҳамат Фурқатжон, тингланг, қўрқмасдан севаверинг, зеро юракка буйруқ бериб бўлмайди ва бу туйғу қалбларга сўроқсиз кириб келади….

👉@azamatkamal81👈
Forwarded from Вафо Мўмин
Куни кеча лгбт тарғиб қилинган клип суратга олгани учун иккита рэпер 15 сутка қамалгани маълум қилинди.

Ушбу масалани баъзи бировлар ижод эркинлигига таҳдид деб талқин қилишмоқда. Аслида-чи?

Бир ижодкор сифатида шуни айта оламанки, ижоддаги ўзгачалик одамларнинг эътиборини жалб қилиш учун самарали услуб. Бироқ, ўзгачаликнинг ҳам чегараси бўлиши керак!

"Овертон туйнуги" деган тушунча бор. Бутун дунёда айни шу усул орқали ахлоқсизлик одамларнинг онг остига енгил кўринишда сиздирилиб, ижтимоий норма даражасида шакллантирилади. Бугунги ғарб дунёсида ҳам шу услуб орқали лгбт норма даржасида шакллантирилиб, энди уларни ҳимоя қилиш сиёсат даражасига олиб чиқилмоқда.

"Евроқараш-2014" тадбирида биринчи марта соқолдаги аёл образи Кончито исмли транс қиёфасида бутун дунёга сиздирилди ва трансларнинг янги даврига старт берилди.

Агар ушбу рэперлар аёл образини соқолли кўринишда бермаганида ҳам буни тўғри қабул қилса бўлар эди. Бироқ, бу кўринишнинг ўзи ҳам одамларнинг онг остига транслар қиёфасини жойлаштириш мақсад қилинганлигини англатади.

Ушбу рэперларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини оқлаб чиқаётганларнинг бир қисми уларнинг ғаразли мақсадини англамаган бўлса, яна бир қисми эса улар билан ҳамфикр ва жамиятда ғарбона ифлосликлар шаклланишидан манфаатдор бўлганлар ҳисобланади.

Якуний хулосамиз шуки, рэперларнинг ҳаракати тўла лгбтни тарғиб қилишга қаратилган. Ўйлаймизки, яқин йилларда бу жирканч ғоя тарғиботи учун Ўзбекистонда жиноий жавобгарлик белгиланади. Бу ташаббусни Алишер Қодиров бошчилигидаги "Миллий тикланиш" демократик партиясидан кутиб қоламиз!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.

Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Алмалыкский горно-металлургический комбинат, где ознакомится с деятельностью школы по подготовке инженерных кадров для отраслей промышленности и ходом освоения месторождения "Ёшлик-1", а также даст старт строительству новых мощностей по обогащению меди.

Также предусматривается проведение под председательством Президента совещания по задачам социально-экономического развития Ташкентской области.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлик-1" кони ва 3-мис бойитиш фабрикасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Audio
#ностальгия

Кумуш Раззоқова
«Ёмғир»


Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб
«Севасанми?», дея сўрадим...


👉@azamatkamal81👈
Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.

Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилди. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.

Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.

Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.

Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X
Фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов лавозимидан озод этилди.

👉@azamatkamal81👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Munosabat
#14oct #uzbekiston

"Ўзбекистон" телеканалидаги "Муносабат" кўрсатувини янги форматда эфирга узатиш йўлга қўйилибди.
Унинг илк сонларида сиёсий шарҳловчи Қуддус Аъзам билан Давлат Раҳбаримизнинг 30 сентябрда Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида педагоглар билан очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида суҳбатлашдик.

👉@azamatkamal81👈
​​Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Айтилишича, илгари, 2009-2016 йилларда 9 трлн сўм эвазига минг километрдан кўпроқ йўл қурилган ва 20 минг км таъмирланган бўлса, сўнгги саккиз йилда бу кўрсаткичлар 6 баробаргача ўсган. Яъни, соҳага 58 трлн сўм ажратилиб, 2 минг километр йўл барпо этилган, 100 минг километри таъмирланган.

– Ўзбекистоннинг географик жойлашувини эътиборга олсак, ташқи савдода халқаро йўлларнинг аҳамияти жуда катта. Шу боис Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.

❗️ Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон оралиғидаги пулли йўл лойиҳаларини жадаллаштириш, уларни қатнов даражаси юқори бўлган участкаларда қуриш зарурлиги қайд этилди. Бундай ҳолларда муқобил бепул йўл мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгиланади.

Бугунги кунда 4,7 мингта кўприк таъмирталаб ҳолатда. Уч йиллик дастур ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Telegram | YouTube
Бугунгача мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Усмон Шарифходжаев Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | YouTube