AZAMAT KAMOLOV
1.11K subscribers
7.92K photos
1.1K videos
51 files
3.42K links
Download Telegram
“Олтин Қалам” Миллий мукофоти тақдирлаш маросими бошланиш арафасида.

👉@azamatkamal81👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу йил мактабларда "Битирув оқшомлари" ўтказилмайдими?

👉@azamatkamal81👈
📣 Vazir jamgʻarmasi hisobidan har oylik ustama oladigan pedagoglar aniqlandi

Avval xabar qilinganidek, maktabgacha va maktab taʼlimi tizimida mehnat qilayotgan, oʻquvchilari yuqori natijalarga erishgan, oʻz ustida doimiy ishlaydigan, oʻz oʻqitish uslubiga ega malakali pedagoglarga Vazir jamgʻarmasi hisobidan har oylik ustama belgilash maqsadida ikki bosqichli tanlov jarayonlari oʻtkazildi.

❗️ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining tegishli buyrugʻi bilan Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri jamgʻarmasi hisobidan har oylik ustama oladigan pedagoglar roʻyxati tasdiqlandi.

👉 Unga koʻra, vazirlik tizimida faoliyat yuritayotgan 1 005 nafar malakali pedagog kadrlarga 2024-yil may oyidan 2025-yil yanvar oyiga qadar (9 oy) mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5,5 baravari miqdorida har oylik ustama toʻlab boriladi.

Har oylik ustama toʻlanadigan pedagoglar roʻyxati

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди

Telegram | YouTube
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась торжественная церемония встречи Премьер-министра Малайзии Анвара Ибрагима, прибывшего в нашу страну с официальным визитом по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
УМР

Кеча - ортингизда қолган яқин йўл,
Кеча - унутилган ташвиш, алам, дард,
Кеча - тарих эди сиёҳлари ҳўл,
Кеча - ҳаммасига қўл силтаган мард.

Бугун - умрингизда бошқа зарварақ,
Бугун - ҳаётингиз бошланар янги.
Бугун - қалбингизда ажиб бир фараҳ,
Бугун - дилингизда туйғулар жангги.

Эрта - уйғонолсак бошлангувчи кун,
Эрта - бу ранглари номаълум бир нур,
Эрта - дастрўмолга тугулган тугун,
Эрта - етганларнинг куни бошланур.

Индин - қўл етмаган шохдаги мева,
Индин - тақвимларда ёзилмаган кун.
Индин - таржимаси номаълум шева,
Индин -  узун дарё, кўприги бир кун.

Кеча - ҳаммасидан ризолик бахти,
Бугун - барчасидан умидвор кўнгил.
Эрта - яратганнинг туҳфаси, аҳди,
Индин - адирларга чўзилган ўнгир.


Ўлмасбек Самарқандий.

👉@azamatkamal81👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦Aleksandr Usik Tayson Fyurini nokdaunga uchratgan jangda hakamlar qarori bilan Usik g'alaba qozondi!
Ajoyib jang bo’ldi.


👉@azamatkamal81👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
DARSDAN SO‘NG

"...Uvvos fig‘on tutdi qishloqni tongda,
Zamin aza ochdi, zamon yig‘ladi.
Daftar topshirmagan yetti o‘quvchi
Hammadan ham yomon yig‘ladi."

Matnazar Abdulhakim

#Устозга_эҳтиром
#анонс

Бугун соат 19:00да Севимли канали “Эслаб, эслаб…” кўрсатувини кўринглар.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповни хотирлаймиз.

👉@azamatkamal81👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эрталаб бир майдон пиёда юрдим,
Ёлғиз, жим ўлтирган аёлни кўрдим.

Ўзига яшириниб турар эди у,
Кўнгилдан олисда юрар эди у.

Ҳолин бир сўрмоққа етмас кучларим,
Тонгдан тошиб турар эди сочлари.

Паришон зулфига ҳасрат осилган,
Нигоҳига соғинч муҳри босилган.

Кеча юрагида бир тўфон турган,
Ва бизнинг соҳилга отиб юборган.

Эҳтимол, ҳеч нима бўлмаган содир,
Аммо нигоҳлар ҳам сўйлашга қодир.

Кўрдим — кўзларига исён қамалган,
Кўрдим этикчаси силллиқ ямалган.

Ёнидан сўз демай, жим юриб ўтдим,
Чап елкам, чап юзим ловуллаб кетди...

Уйга чиқиб келдим, дилгир, бесабр,
Ҳали уйғонмабди Сурайё, Собир.

Аёл ошхонада ғимирлаётир,
Кичкинамиз энди қимирлаётир.

Телефонни топиб рақамлар тердим,
Тонгнинг рўйхатида бормикан девдим.

Аммо жавоб йўқдир, ухлаётгандир,
Балки нонуштасин қилаётгандир.

Кўнглида кимлардир бордир эҳтимол,
Эй, дунё, шундай гул пойингда увол...

...Сўнг аёл юзига солдим-ку разм,
Қоши аросинда шубҳакор базм.

Кўзимни деворга, суратга олдим,
Бир тонгда шунча кўп уқубат қолди.

Эрта уйғонишда шундай сир бордир,
Ухлаб ётганларга не фарқи бордир.

Шодмонқул САЛОМ

👉@azamatkamal81👈