Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг Ўзбекистон халқи манфаати ва тинчлиги йўлидаги машаққатли сиёсий меҳнати;
- Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади;
- Тугаётган 2024 йил китобининг энг ёрқин ва эсда қоларли саҳифалари.
Кўрсатувни бугун, 28 декабрь куни соат 20:20 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 29 декабрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Facebook|Instagram|X

Наманганлик ёш иқтидор “Овоз Болалар” танлови ғолиби бўлди
Наманган шаҳридаги 18-мактабнинг 8-синф ўқувчиси, шу билан бирга 24-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Қодиржон Валижонов Ўзбекистондаги машҳур телелойиҳа – “Овоз Болалар” мусиқий танловининг ғолиби бўлди.
“The Voice” халқаро франшизаси асосида ўтказиладиган ушбу телелойиҳада Қодиржон Валижонов ўзининг ноёб иқтидори ва овози билан томошабинларни лол қолдирди. Лойиҳанинг финал босқичида у қойилмақом чиқиш қилиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
Ёш истеъдод соҳибининг бу муваффақияти жуда катта ютуқ бўлиб, унинг санъат соҳасидаги порлоқ келажагидан далолат беради. Ғолиб сифатида Қодиржон 100 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланди.
Қодиржон Валижоновнинг келгусидаги ижодий фаолиятига омад тилаймиз.

#Об_ҳаво
🌧🌤 Наманганда 29 декабрь куни ҳарорат 11 даражагача илиқ бўлади
▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 29 декабрь, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Байрам куни (31-декабр) Афсоналар боғи атрофидаги кўчалар ёпилади
Давлатобод туманида “Янги йил” тадбирлари ўтказиладиган жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 31-декабр куни соат 18:00 дан 1-январ куни соат 02:00 гача “Афсоналар боғи” атрофидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Тушунарли қилиб айтганда (Қала чоррахасидан - Паҳлавон чорахасигача), (Паҳлавон чоррахасидан - Динамо чоррахасигача), (Динамо чоррахасидан - Олмос ресторани чоррахасигача) бўлган автомобил йўли вақтинчалик ёпилади.
Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда хавфсизлик қоидаларига амал қилинг!

Журналист ва блогерлар таклифи билан 250 оилага Янги йил қувончи улашилди
Наманган вилоятида Янги йил байрами муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашишга қаратилган хайрли тадбир ўтказилди. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда 80 нафар журналист ва блогерлар иштирок этди.
Тадбир доирасида ижодкорлар томонидан танлаб олинган 250 та хонадонга озиқ-овқат ва зарурий ашёлар жамланмаси, шунингдек, болаларга байрамона совғалар топширилди.
Эътиборлиси, ушбу оилаларнинг айнан ижодкорлар томонидан танлангани тадбирга янада инсонийлик ва самимийлик бағишлади. Журналист ва блогерлар халқ ичида юриб, уларнинг муаммоларини яқиндан ўрганадиган касб эгалари сифатида эҳтиёжманд хонадонларни аниқ танлашга алоҳида эътибор қаратдилар.
Бу хайрли тадбир уч йилдан бери анъана тусига кирган бўлиб, ҳар йили янада кўпроқ оилаларни қамраб олишга ҳаракат қилинмоқда. Бундай ташаббуслар эҳтиёжманд оилалар учун нафақат моддий ёрдам, балки руҳий кўмак ва байрамона кайфият улашиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
✅Sayt |🕊 Telegram |📱 Instagram |📱 Facebook |🕊 Twitter |📺 YouTube
💻 Murojaat uchun

✅Sayt |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM