#Йил_танлови
Наманган шаҳрида ижтимоий соҳадаги фаоллар тақдирланди
2024 йил 28 декабрь куни Наманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ижтимоий соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев, таълим, тиббиёт, ижтимоий хизмат, диний ва маданият соҳалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев 2024 йилда ижтимоий йўналишда эришилган ютуқлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Шунингдек, 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар ва мақсадлар белгилаб берилди.
Ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб, ташаббуслари ва меҳнатлари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир қатор соҳа вакиллари шаҳар ҳокими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир якунида Анваржон Отаходжаев йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади. Шу билан бирга, 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили” деб эълон қилинганини таъкидлаб, янги йилда белгилаб берилган вазифаларни муваффақиятли амалга оширишга чақирди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
✅ Sayt |🕊 Telegram |📱 Instagram |📱 Facebook |🕊 Twitter |📺 YouTube
💻 Murojaat uchun

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM