"Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal
138 subscribers
788 photos
239 videos
14 files
1.07K links
O'zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasining Axborotnomasi
—————-
Вестник Государственного комитета Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ОЛТИ ОЙЛИК САРҲИСОБИ ЎЛАРОҚ БИР ҚАТОР МАНСАБДОРЛАРНИ ИШДАН ОЛДИ

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ОЛТИ ОЙЛИК САРҲИСОБИ ЎЛАРОҚ БИР ҚАТОР МАНСАБДОРЛАРНИ ИШДАН ОЛДИ

Туркманистон давлат ахборот агентлиги
(“Туркменистан сегодня”)нинг хабар беришича, кеча Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Йиғилишда жорий йилнинг олти ойидаги миллий иқтисодий комплекс тармоқларини ривожлантириш якунлари сарҳисоб қилинган, тегишли ҳисоботлар тингланиб, бажарилган ишлар баҳоланган.

Йиғилишда кадрлар масаласи ҳам кўриб чиқилган, Чунончи:
🔸 Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари лавозимидан Б. Абдиева озод этилган.
🔸 Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари этиб тайинланиши муносабати билан, М.Маммедова Мари вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
🔸 Таълим вазирининг ўринбосари А. Атабаева лавозимидан озод этилиб, Мари вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.
🔸 Ишдаги жиддий камчиликлар учун Давлат телевидение, радиоэшиттириш ва кинематография давлат қўмитаси раиси Н.Гарлев лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Давлат ахборот агентлиги раисининг ўринбосари А.Аширов тайинланди.
🔸 Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Молия ва иқтисодиёт вазири, шунингдек Европа Иттифоқининг халқаро техник ёрдам бўйича миллий мувофиқлаштирувчиси ва Туркманистон ҳукумати томонидан Жаҳон банкининг Туркманистондан бошқарувчи Э.Аннамуҳаммедов эгаллаб турган лавозими озод этилди ва у Вазирлар Маҳкамасининг банк ва халқаро молиявий ташкилотлар бўлими мудири этиб тайинланди.
🔸 Молия ва иқтисодиёт вазирининг ўринбосари М.Сердаров Молия ва иқтисодиёт вазири, шунингдек Европа Иттифоқининг халқаро техник ёрдам бўйича миллий мувофиқлаштирувчиси ва Туркманистон ҳукумати томонидан Жаҳон банкининг Туркманистондан бошқарувчиси этиб тайинланди.
🔸 Ишда йўл қўйилган камчиликлар учун М. Арчаев давлат вазири - «Туркменгаз» давлат концерни раиси лавозимидан озод этилди. Мазкур давлат концернининг раҳбари этиб Б. Аманов тайинланди. ТКНПЗ бош директори вазифаларини вақтинча бажариш ушбу корхонанинг бош муҳандисига юклатилди.
🔸 Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Халқаро нефть ва газ университети ректори Х.Гелдиев лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига «Туркменгеология» давлат корпорацияси раиси С.Абдрахманов тайинланди.
🔸 “Туркменгеология” давлат корпорацияси раиси ўринбосари М.Розиев мазкур корпорация раиси этиб тайинланди.
🔸 Таълим вазири М.Гелдиниязов лавозимидан озод қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва жамоатчилик бўлими мудири этиб тайинланди.
🔸 Янги таълим вазири этиб шу вақтгача Туркманистон давлат педагогика институтининг ректори бўлиб ишлаб келаётган О.Гурбанов тайинланди.
🔸 Туркманистон давлат университети проректори Г.Мухамедов Туркманистон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди.
🔸 Спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Г.Агамирадов Спорт ва ёшлар сиёсати вазири этиб тайинланди.

Юқорида айтиб ўтилганларни сарҳисоб қилар экан, Туркманистон Президенти Г.Бердимуҳамедов, умуман олганда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги кўрсаткичларидан мамнун эканлигини билдирди. Шу муносабат билан барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига яқин кунларда йилнинг биринчи ярим йиллигидаги иш натижаларини муҳокама қилиш учун йиғилишлар ўтказишни топширди. Кейин, вилоятлар ҳокимларидан ташқари барча раҳбарларга 7 июлдан 6 августгача таътил берилади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ҳукумат аъзолари ўз таътилларини мамлакатдаги сиҳатгоҳларда ўтказишлари мумкин.

Агросаноат секторини мувофиқлаштирувчи бош вазирнинг ўринбосари Э.Оразгелдиевга ва пахта йиғим-теримида иштирок этадиган бошқа раҳбарларга дам олиш тўғрисида улар томонидан мустақил равишда қарор қабул қилиш имконияти берилди.

“Агар сиз ҳозирги иссиқ мавсумда дам олишга вақт йўқ деб ўйласангиз, ҳосилдан кейин дам олишингиз мумкин”, дея давлат раҳбари сўзларидан иқтибос келтирди ахборот агентлиги.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЧОРВАЧИЛИК УЧУН АУКЦИОНСИЗ ЕР БЕРИЛАДИ

Кеча
Президентимиз томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинди (03.07.2020й., ПҚ-4776-сон).

Ушбу қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4512-сон қарорида белгиланган имтиёзлар (чорва молларини саноат усулида боқиш учун суғориладиган ерлар ҳамда уларни ҳайдаб боқиш учун пичанзор ва яйловлар, чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда, унумдорлиги паст суғориладиган ер участкаларини танлов ва аукцион ўтказмасдан, Комиссиянинг тавсиясига асосан ажратиш, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам бериш) Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига татбиқ этилиши белгиланди.

Мазкур қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия тавсиясига асосан чорвачилик учун ажратилган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БЎСТОНЛИҚДАГИ НОҚОНУНИЙ ДАЛА-ҲОВЛИЛАР

Жорий йилнинг 2-июль куни
журналистлар учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига пресс-тур уюштирилди.

Пресс-турда Бўстонлиқ туманидаги Чимён болалар сил касаллигига қарши курашиш даволаш маскани атрофидаги 24 та уй ўзбошимчалик билан қурилганлиги, уларнинг ҳужжатларини маҳалла раиси сохталаштирганлиги айтиб ўтилди.

👉 Батафсил...

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган замонавий "Tuproq klinikasi" мобил лабораторияси имкониятлари тўғрисида “O'ZBEKISTON24” телеканали томонидан эфирга берилган “РЕПОРТАЖ24”.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 10 МИНГДАН ОШДИ

Бугун соат 10:00 ҳолатига
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10134 нафарни ташкил этмоқда. Шундан:

✴️ Даволанаётганлар: 3524 нафар (34,7%)

Соғайганлар: 6584 нафар (64,9%)

*️⃣ Вафот этганлар: 35 нафар (0,3%)

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Агар сайёрамиздаги сув ва ҳаво захираларини Ернинг ўлчамлари билан таққосласак, улар шундай ўлчамда кўринади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ РАИСИ ҚЎМИТАНИНГ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Йиғилишда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Турахужаев қўмита олдидаги асосий масала - Президентимиз томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бу орқали халқнинг ишончини қозониш эканлини таъкидлаб, шундай деди: – “Асосий мақсад халқимизнинг бизга бўлган салбий қарашини йўқотиш, соҳа имижини яхшилаш.
Ишимизга фақат халқ баҳо беради. Бирдамлик, ахиллик бўлмаса, бир оила бўлиб ишламасак хеч нарсага эриша олмаймиз. Бунинг учун аввало ўзимиз ўзгаришимиз керак. Биз ўзгармас эканмиз қуйи тизим ҳам ўзгармайди.”

Йиғилиш давомида қўмита раиси ходимлардан креатив ғоя ва таклифлар кутишини, ҳар бир таклиф эътибордан четда қолмаслигини айтиб ўтди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
Янги ташкил этилган @ygkuzbot орқали қўмита раиси ҳамда унинг ўринбосарларига 2 кун давомида келиб тушган ариза, шикоят, мурожаат, ғоя ва таклифлар статистикаси.

Сизда ҳам бизнинг йўналишларимиз бўйича саволларингиз ёки муаммоларингиз бўлса @ygkuzbot орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз тезлик билан ўрганилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг матбуот котиби - ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Неъмат Атамуратов томонидан брифинг ўтказилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
АНДИЖОНДА РАҲБАРЛАР ИШДАГИ НАТИЖАЛАРИГА ҚАРАБ Ё ҚИЗИЛ, Ё КЎК РАНГЛИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН СИЙЛАНАДИ

"Auz.uz" сайти хабарига кўра, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан ошкоралик ва шаффофлик ташаббуси сифатида вилоятдаги раҳбарларнинг ишдаги натижаларига қараб, уларни кўкрак нишони билан сийлаш тизимини жорий этилди.

Оқсоқликка йўл қўйган шаҳар, туман ёки ташкилот “каттаси”нинг кўксига душанба кунлари ўтказиладиган ҳокимлик соатида қизил рангли нишон тақилади. Топшириқни дўндирганларга эса кўк рангли нишон топширилади. Йиғилишдан чиқиб, тақдирланганлар журналистлар орқали халқ олдида ҳисоб берадилар.

6-июлдаги ҳокимлик соатида янги ташаббус амалиётда илк бор қўлланган. 2 та туман ҳокимларига, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ва вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбарига “Масъулиятсиз раҳбар” нишони, 1 та шаҳар ва 2 та туман ҳокимларига ҳамда Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғига “Масъулиятли раҳбар” нишонлари берилган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда соҳамиз ходимлари.

Жорий йилнинг 20 июлидан Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан тажриба тариқасида битта вилоят танланиб ундаги соҳага оид бўлган барча муаммоларни ўрганиш ва қонуний ечимларини топиш режалаштирилмоқда.


Кейинчалик бу тажриба республикамиз бўйлаб татбиқ этилади.

Шунга кўра Сизда ёки сизнинг вилоятингизда ер, кадастр, геодезия, картография ва геоинновация йўналишлари бўйича муаммо, таклиф ва ғоялар бўлса @zms352 телеграм ёки [email protected] электрон почта манзили орқали бизга йўлашингизни сўраймиз.

Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
Айни дамда Давергеодезкадастр қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Муҳокамани Давергеодезкадастр қўмитасининг Instagram саҳифаси орқали узатилаётган жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

👉 Ҳавола

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилишига зарурат ҳақида мақола “Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2020 йил 1-сонида чоп этилган эди. Мақолада янги таҳрирдаги ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг бир неча объектив сабаблари ҳамда мақсадлари келтирилган. Мақола билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
Фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Жорий йилнинг 9-Июль Пайшанба куни соат 12:00 да
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинага уланиш учун
https://zoom.us/j/96681374319
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 9 июль соат 12-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
Бугун Давергеодезкадастр қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг муҳокамаси бўлиб ўтган йиғилишдан фотолавҳалар.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali