"Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal
138 subscribers
788 photos
239 videos
14 files
1.07K links
O'zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasining Axborotnomasi
—————-
Вестник Государственного комитета Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда 10 июлдан жорий этиладиган карантин чекловлари ҳақидаги брифинг бўлиб ўтмоқда. Унда транспорт воситалари бўйича чекловлар ҳақида ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи Олим Саидов маълумот берди.

Қуйидаги ҳавола орқали ушбу брифингни жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:
👉https://youtu.be/77RtkRcvSO8

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
TОЖИКИСТОНДАГИ ЗИЛЗИЛА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА СЕЗИЛДИ

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабарига кўра, бугун – 9 июль куни Тошкент вақти билан 11:39 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 145 км жанубий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
🔸 Тошкент : 145 км, 3 балл.
🔸 Наманган : 231 км, 2 балл.
🔸 Андижон : 273 км, 2 балл.
🔸 Фарғона : 215 км, 2 балл.
🔸 Гулистон : 74 км, 4 балл.
🔸 Жиззах : 126 км, 3 балл.
🔸 Самарқанд : 204 км, 2 балл.
🔸 Термиз : 352 км, 2 балл.
🔸 Қарши : 326 км, 2 балл.
🔸 Навоий : 335 км, 2 балл.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯПОНИЯДА ЯРАТИЛГАН АҚЛЛИ НИҚОБ ТЕЛЕФОНИНГИЗ БИЛАН ГАПЛАШИШИ ВА ТАРЖИМОН СИФАТИДА ИШЛАШИ МУМКИН

Маълумки, одатий ҳимоя ниқоби коронавирус пандемияси даврида “энг машҳур восита”лардан бирига айланди. Бунда янги технологияларни ишлаб чиқувчи Япониядаги Donut Robotics стартапининг муҳандислари ҳам ақлли ҳимоя ниқоби яратиш борасида четда турмасдан, замонавий юқори технологияли “C-mask” ниқобини яратдилар.

“C-mask” ниқобининг ўзига хос хусусияти шундаки, у одатдаги ниқоб устидан тақилади, аммо ўрнатилган Bluetooth адаптери туфайли фойдаланувчи хабарларни ёзиб, қўнғироқларни амалга ошира олади. У шунингдек нутқни турли тилларга таржима қилиши мумкин.

“C-mask” ниқобининг яна бир қизиқарли хусусияти - овозни телефон орқали юбориш қобилиятидир, бу овозни сустлаштирадиган ниқоб кийганда жуда муҳимдир. Ушбу хусусият таълим муассасалари ўқитувчилари орасида ва конференция залларида ўтказиладиган тадбирларда эҳтиёж катта.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛАР БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ

Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Турахужаев
Жаҳон Банкининг “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадаст тизимларини модернизациялаш” лойиҳаси доирасида интеграциялаштирилган ахборот тизими компонентини ишлаб чиқаётган “LG-LX консорциуми" лойиҳа менежерлари билан видеомулоқот ўтказди.

Видеоучрашув давомида Қўмита раиси Жаҳонда юзага келган пандемия шароитидаги мураккаб ҳолатга қарамай, Ўзбекистонда кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини ахборотлаштиришга хисса қўшаётган хорижлик ҳамкорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Рақамлаштиришга оид лойиҳани сифатли амалга ошириш аҳамиятлилиги, бироқ, янада аҳамиятлиси чет эллик ҳамкорларнинг саломатлиги эканлигини алоҳида таъкидлаб: “Карантин қоидалари кучайтирилгани муносабати билан Сизлардан битта илтимосим бор – ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сизнинг соғлиғингиз биз учун муҳим!” – дея Х.Турахужаев ўз сўзини якунлади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“ЕР МУНОСАБАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ВИДЕОВЕБИНАР

Давергеодезкадастр қўмитасида “Ер муносабатлари” мавзусида видеовебинар бўлиб ўтди. Ушбу вебинардан кўзланган мақсад фуқаролар ва тадбиркорларни ер масалалари бўйича қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, савол ва таклифларни тинглаш ҳамда уларга қонуний ечим топишдир.

Вебинарда 60 дан зиёд фуқаро ва тадбиркорларнинг ўзбошимчалик билан егалланган ерларни қайтариш, ёш тадбиркорларга аукционсиз ер бериш тартиби, ерга эгалик қилишнинг қонуний асослари каби ва бошқа долзарб саволларига соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.

Хозирги кундаги карантин чораларини инобатга олган ҳолда, фуқаролар ва тадбиркорлар билан алоқаларни тўғридан-тўғри олиб бўриш мақсадида ҳар хафтанинг душанба ва пайшанба кунлари турли мавзуларда шу каби вебинарлар ташкил этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дубай шаҳри коронавирус инфекцияси билан курашда иштирок этган барча соҳа қаҳрамонларига коронавирусни енгишга кўмаклашишгани учун алоҳида ташаккур намойишини орқали билдирди.
Маълумот сифатида: Дубай шаҳри сайёҳлар учун 7-июлдан очилган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ВИРТУАЛ СТАНЦИЯ ВА ЕРНИ МАСОФАДАН ТУРИБ ЗОНДЛАШ МАСАЛАСИДА УЧ ТОМОНЛАМА ВИДЕО МУЗОКАРА

Кеча, 9 июль куни
Давергеодезкадастр қўмитаси, АКТ вазирлиги ва Франциянинг Airbus компанияси ўртасида космик суратлардан фойдаланиш, улар ёрдамида қишлоқ хўжалиги ва бошқа ер майдонларини мониторинг қилиш ҳамда космик суратларни қабул қиладиган виртуал станция ва Ерни масофадан туриб зондлаш Маркази (ЕМТЗ маркази) масаласида уч томонлама видео музокара бўлиб ўтди.

Учрашув натижасига кўра:

🔸Airbus команияси вакиллари томонидан кўрсатилган тақдимот (презентация) файли, ўқув режа ва хизмат кўрсатишга доир батафсил маълумотлар юборилиши;

🔸Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан мутахассисларнинг космик суратлар билан ишлашдаги кўникмалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш;

🔸соҳада қўллаш мумкин бўлган йўналишларни муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳ тузиш ва видеоконференция алоқаси орқали мутахассислар қўшимча учрашув ташкил қилинишига келишиб олинди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ЕР РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан 2020-2021 йилларда Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТА”си тасдиқланди (09.07.2020й., 86-09-сон).

“Йўл харитаси”ни амалга ошириш натижаси ўлароқ:

🔸 Ер ресурслари ҳисобини юритишнинг янги такомиллаштирилган тизими жорий қилинади;

🔸 Қишлоқ хўжалиги ерларини янгича ёндашувлар асосида танлов ва аукцион орқали ижарага бериш бўйича эксперимент ўтказилади;

🔸 Ерларни ноқонуний ўзлаштириш ва ер қонунчилигини бузиш ҳолатларига қарши тизимли кураш олиб бориш ва уларни бартараф этишнинг узлуксиз назоратини олиб бориш бўйича “YER NAZORAT” ААТ жорий этилади;

🔸 Ер тузувчи ходимларнинг иш самарадорлигини янада ошириш, коррупцион ҳолатлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида “Давергеодезкадастр” қўмитаси, ҳудудий ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туман ва шаҳар бўлимлари ходимларининг лавозим маошига қўшимча устама белгиланади;

🔸 Космик ва аэросуратлар асосида яратилган ортофотопланлар очиқ фойдаланишга келтирилади;

🔸 Тадбиркорлик субъектлари ва очиқ турдаги геопорталларни картографик асос билан таъминлаш мақсадида суғориладиган ҳудудларнинг 1:10000 масштабдаги ҳамда республика ҳудудининг 1:25000 ва 1:200000 масштабдаги очиқ фойдаланишдаги рақамли хариталари яратилади;

🔸 Республика ҳудудидаги геодезия тармоғи пунктларининг жойлардаги сақланганлик ҳолатини текширилади ва тиклаш ишлари амалга оширилади;

🔸 Ерни масофадан зондлаш энг замонавий асосда ташкил этилади;

🔸 Учувчисиз учиш қурилмалари (дронлар) маҳаллий ишлаб чиқариш босқичма-босқич ташкил этилади ҳамда учувчисиз учиш қурилмалари (дронлар) учириш операторлари ўқитилади;

🔸 Инфратузилма бўлмаган ерларни ўзлаштириш учун “Гибрид турдаги муқобил энергия манбалари” модул қурилмалари ишлаб чиқарилади;

🔸 Миллий геоахборот тизими (МГАТ) орқали қишлоқ хўжалик хариталаридан онлайн фойдаланиш ташкил этилади;

🔸 Республиканинг барча кўчмас мулк субъектларининг кадастр хужжатлари тўлиқ шакллантирилади;

🔸 “Ермулккадастр” ДК ва уларнинг филиалларидаги қоғоз асосда бўлган кадастр йиғмажилдлари тўлиқ рақамлаштирилади;

🔸 Ер тузиш, давлат кадастрлари ва геодезия соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича илғор хорижий таълим муассасаси филиали ишга туширилади;

🔸 Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш орқали олинган сигналларни ерусти станциясида қайта ишлаш тизими йўлга қўйилади;

🔸 Космосуратларни таққослаш орқали ноқонуний қурилмаларни аниқлаш имконини берадиган мутлақо янги тизим яратилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятидаги фуқароларнинг ишончига кириб ноқонуний ер сотиш билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди. Мазкур ҳолат ҳақида «Янгиликлар 24» кўрсатувидан лавҳа.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ РЕЙТИНГИДА 6 ПОҒОНАГА ПАСАЙДИ

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси (E-Government Development Index)да мамлакатларнинг мавқеи уларнинг умумий индекси асосида белгиланади. Бу индекс уч омилдан шакллантирилади:
🔸 давлат органларининг ҳозирлиги (онлайн хизматлар);
🔸 телекоммуникациялар инфратузилмаси;
🔸 инсон капитали.

2020 йил учун эълон қилинган БМТнинг янги “E-Government Survey 2020” рейтингида Ўзбекистон кўрсаткичлари бирмунча сустлашди. Яъни, 2018 йилдаги (81-ўринда эди) рейтинг кўрсаткичидан 6 поғона пасайиб, эндиликда 87-ўринни эгалламоқда.

Электрон иштирок индекси (E-Participation Index) рейтинги бўйича эса ўз кўрсаткичларини аксинча яхшилаб, ўтган (59-ўринда эди) рейтинг кўрсаткичидан 2020 йилда 13 поғонага кўтарилди ва 46-ўринни эгаллади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Истанбулдаги Авлиё Софияни музейга айлантириш тўғрисидаги қарор бекор қилинди.

Туркия давлати раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги Авлиё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисидаги 1934 йилдаги қарорни бекор қилиб, Авлиё София масжидини ибодат амаллари учун Диний ишлар вазирлигига топшириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
АФҒОН АЁЛЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ОЛАДИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Ўзбекистондаги вакиллиги томонидан берилган хабарга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ), Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси ва БМТнинг Тараққиёт Дастури (БМТТД) афғон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайишини Ўзбекистонда таҳсил олиш учун таълим грантлари орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган чегаралараро ташаббусни амалга ошира бошладилар.

2025 йилгача белгиланган ушбу грант лойиҳанинг мақсади – ўз юртларида таълим ва иш билан таъминлашда эркакларга қараганда номутаносиб тўсиқларга дуч келаётган афғон аёллари учун таълим олиш имкониятларини тақдим қилишдан иборат.

Умуман, Афғонистондан келган 50 нафар аёл Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида ўқийди ва битиради.

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганадилар ва ўқишни тугатгандан сўнг уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади.

"Ахборотнома" журнали
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг бугунги, 11-июль кунги сонида Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи Нодиржон Машраповнинг вилоят фуқароларига мурожаати чоп этилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давергеодезкадастр қўмитасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳақида “O'ZBEKISTON24” телеканали томонидан эфирга берилган “Махсус репортаж”.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
КАДАСТР ТИЗИМИДА “ТОЗАЛАШ ИШЛАРИ” БОШЛАНДИ

Бу ҳақда Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

10 июль куни кадастр йўналишида лавозимини суистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараш, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, ўз нафсини ўйлаш ҳолатларига йўл қўйган республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

"Бу бошланиши! Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш Давергеодезкадастр қўмитаси олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади" - дейилмоқда хабарда.

❗️ Ҳурматли фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз! Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, бизга (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта [email protected]) хабар беринг!

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“АХБОРОТНОМА” ЖУРНАЛИНИНГ 2/2020-СОНИ БОСМАДАН ЧИҚДИ

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“АХБОРОТНОМА” ЖУРНАЛИНИНГ 2/2020-СОНИ БОСМАДАН ЧИҚДИ

“Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида қуйидаги мақолалар билан танишишингиз мумкин.

ФАОЛИЯТ
🔸 Кадастр ёки ер ресурсларини бошқариш тизими: Малайзия мисолида

ФАКТ
🔸 Ўзбекистон Республикаси Ер фондининг тоифалари бўйича тақсимланиши (2020-йил 1-январь ҳолатига)

ФАОЛИЯТ
🔸 Таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш кадрлар сифатини оширишнинг муҳим омилидир

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ
🔸 Дунё ва Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги ва унинг бугунги ҳолати

ФАОЛИЯТ
🔸 “Тупроқ клиникаси” – деҳқонлар учун тезкор ва қулай мобиль лаборатория

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ
🔸 Хоразм вилояти аҳолисининг демографик ҳаракати картографик таҳлили

ФАОЛИЯТ
🔸 Рақамли иқтисодиётда ер маъмуриятчилиги ва ҳудудларни бошқариш

ФАКТ
🔸 2016-2020 йиллар давомида бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида маълумот

ФАОЛИЯТ
🔸 Пандемия даврида уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкасини олиш тартиби

ФАКТ
🔸 Ўзбекистон Республикасидаги жами фойдаланиладиган ерлар майдони (2020-йил 1-январь ҳолатига)

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ
🔸 Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришда туристик хариталар яратишнинг ўрни

ҲУҚУҚИЙ БЎЛИМ
🔸 Бир вақтнинг ўзида ҳайфсан эълон қилиш ва мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми?!

“Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида чоп этилган мақолаларнинг электрон матни билан “Ахборотнома” илмий-амалий журналининг расмий веб-сайтида хам - https://ab.ygk.uz ташишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида чоп этилган “Кадастр ёки Ер ресурсларини бошқариш тизими: Малайзия мисолида” номли мақолада Малайзиянинг ер ресурслари сиёсатининг баъзи ҳуқуқий жиҳатлари баён қилинади, Малайзиянинг ҳозирги кундаги мавжуд бўлган eCadastre ва eLand каби кадастр тизимлари келтирилган. Шунингдек, Малайзиянинг LADM тизимининг ривожланиши (яъни, фазовий ва маъмурий қисмлари) баён этилган.

Мазкур мақоланинг электрон матни билан ушбу ҳавола орқали (https://ab.ygk.uz/node/78) “Ахборотнома” илмий-амалий журналининг расмий веб-сайтида ташишингиз мумкин.

❗️Аммо унутманг, тадқиқотларга кўра, оддий босма нашр матнининг равшанлиги, энг яхши компьютер монитори экранидаги матн равшанлигидан 277 баравар юқори! Шунинг учун, босма китоб ва журналлар ўқиб завқланинг, айниқса “Ахборотнома” илмий-амалий журналининг босма нашрини ўқиб!

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
КАДАСТР ТИЗИМИДАГИ 6 НАФАР ХОДИМДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАН

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизматининг хабар беришича, бугунги кунга қадар соҳа ходимларининг 6 нафарида (Тошкент вилоятида - 3 нафар, Хоразм вилоятида - 2 нафар, Қашқадарё вилоятида - 1 нафар) COVID-19 вируси аниқланган ва карантинга олинган.

Ҳозирда мазкур ходимларнинг 2 нафари тўлиқ соғайган, 4 нафари эса шифохонада стационар ҳолатда даволаниш жараёнида.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Энди нима бўлади деб эмас, энди нима қиламиз?! Нима қилсак, натижа ижобий бўлади?! Биринчидан, энг аввало ҳар биримиз ўзимиздаги кибрни йўқотишимиз лозим ...”

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali