"Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal
138 subscribers
788 photos
239 videos
14 files
1.07K links
O'zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo'mitasining Axborotnomasi
—————-
Вестник Государственного комитета Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру
Download Telegram
“Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида чоп этилган “Таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш кадрлар сифатини оширишнинг муҳим омилидир” номли мақолада бугунги кунда республикамиз учун юқори салоҳиятга эга бўлган кадрлар тайёрлашнинг муҳим йўналиши ҳисобланган фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришга тўсиқ бўлаётган омиллар ҳамда шулардан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишдаги мавжуд муаммолар, шунингдек ушбу интеграцияланишни кучайтириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар келтирилган.

“Ахборотнома” илмий-амалий журналининг расмий веб-сайтидаги ушбу ҳавола орқали (https://ab.ygk.uz/node/79) мақоланинг электрон матни билан ташишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ФАКТ

1) 2016-2020 йиллар давомида бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида маълумот

2) Ўзбекистон Республикасидаги жами фойдаланиладиган ерлар майдони (2020-йил 1-январь ҳолатига, минг гектар ҳисобида)

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ФАКТ

Ўзбекистон Республикаси Ер фондининг тоифалари бўйича тақсимланиши (2020-йил 1-январь ҳолатига)

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Бугун Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети ўртасида Геодезия, картография, кадастр ва ер тузиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш имкониятларига бағишланган видеомузокара бўлиб ўтди.

Виртуал учрашувда Давергеодезкадастр қўмитаси раҳбарияти иштирок этиб, университет филиалини Тошкент геодезия ва картография коллежи базасида очилиши, ўқитилиши режалаштирилган таълим йўналишлари, ишни жадаллаштириш учун зарурий маълумотлар алмашинуви ҳамда муддатлар видеомузокара келишиб олинди.

Ҳозирда режалаштирилаётган йўналишлар қуйидагиларни ташкил этади:
1. Геодезия ва Ерни масофадан туриб зондлаш (Геодезист).
2. Ер тузиш ва кадастрлар (Кадастр, Ер тузувчи).
3. Картография ва геоинформарика (Картограф).

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 14 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларни доимии иш билан банд қилишда уларни замонавий ишчи касбларга ўргатиш буйича вазифалар белгиланди. Хусусан:

🔸 Жорий йил охиригача маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади, 31 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари жиҳозланади.

🔸 Меҳнат бозорида ишчи касбларга реал эҳтиёжларни ҳар бир тармоқ ва соҳа кесимида аниқлаш механизми йўлга қўйилади.

🔸 Ёшларни замонавий агротехнологиялар бўйича ўқитиш ташкил этилади.

🔸 Ҳар бир туман ва шаҳар Ёшлар ишлари бўлимлари ва олий ўқув юртлари қошида ахборот технологияларига ўқитиш марказлари ташкил этилади.

🔸 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида Венчур фонд ташкил этилади.

🔸 Жорий йилда ҳар бир вилоятда камида 10 та, келгуси йилдан бошлаб йилига камида 20 та энг яхши стартап лойиҳаларга грант ажратилади.

🔸 Ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, банк ва бошқа соҳалар бўйича консалтинг хизматлари харажатлари қопланади.

🔸 33 минг 380 нафар аёлни ҳаётга мотивациялаш ва касбга ўргатиш бўйича қисқа ўқув курслари ташкил қилинади.

🔸 Ҳар бир туман ва шаҳар кесимида аёллар бизнес лойиҳалари рўйхатини шакллантирилади, ойма-ой молиялаштириш, хотин-қизлар тадбиркорлиги дастури доирасида соддалаштирилган кредитлар ва грантлар ажратилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бугун ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳақида «OʻZBEKISTON24» телеканали томонидан «AXBOROT24» кўрсатувида эфирга берилган тўлиқ репортаж орқали танишишингиз мумкин.
( 21 дақиқа, 💿 118 Мб)

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИДА ДАВЛАТ ВАЗИФАЛАРИНИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИШ БЕЛГИЛАНДИ

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6019-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича кеча буйруқ қабул қилинди (13.07.2020й., 309-09-сон).

Унга кўра, жорий йилнинг 1 декабрига қадар 2024 йилгача бўлган даврда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси асосида кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ўлчов ишларини олиб бориш ва топосъёмка хизматларида, шу жумладан кадастр ишларини бажариш соҳасидаги давлат вазифаларини хусусий секторга ўтказиш дастурларини ишлаб чиқиш белгиланди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИГА ДРОНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ БЕРИЛИШИ ТАКЛИФ ЭТИЛМОҚДА

Янги таҳрирдаги
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди (ID-19914).

Мазкур қонун лойиҳаси еттита боб, элликта моддадан иборат бўлиб, лойиҳада ОАВни рўйхатдан ўтказиш тизими бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали фаолият бошлаш йўлга қўйилиши, оммавий ахборот воситаларининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти билан муносабат ўрнатиш ҳуқуқларининг кафолатлари, оммавий ахборот воситалари таҳририятларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ва эркаклар учун гендер тенглик, бир хил ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тақдим қилиниши, оммавий ахборот воситаси эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик келиб чиқиши каби бир қанча меъёрлар белгиланмоқда ҳамда оммавий ахборот воситаси фаолиятини тугатиш билан боғлиқ асослар қайта кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш, рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган тегишли кўрсаткичлар билан суратга олиш тақиқланган ҳудудлардан ташқари жамоат жойлари, бино ва иншоотларни ҳеч қандай чекловларсиз фото ва видео тасвирга олиш ҳуқуқи, оммавий ахборот воситалари устав фондида чет эл инвестицияларининг улушини ўттиз фоиздан қирқ тўққиз фоизгача оширишга рухсат берилмоқда.

Бу каби муҳим қадамлар оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини янада мустаҳкамлаш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари(қарорлари)дан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чоралари кўришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2/2020-сонида чоп этилган “Дунё ва Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги ва унинг бугунги ҳолати” номли мақолада келтирилишича, FiBLнинг 2020 йил сарҳисобига бағишланган нашрига кўра, органик қишлоқ хўжалиги билан сертификат асосида маҳсулот етиштирувчи давлатлар сони 186 тани ташкил қилган.

Экологик тоза маҳсулот етиштириладиган майдонлар ер юзида 71,5 млн. гектарни ташкил этган.

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар етиштириладиган майдонлар бўйича Австралия 35,7 млн. гектар майдонда маҳсулот етиштириш билан ушбу тармоқда пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Аргентина 3,6 млн. гектар ва Хитойда 3,1 млн. гектар ер майдонини ташкил қилади. Ўзбекистонда эса органик маҳсулот етиштиришга ажратилган ер майдонлари 943 гектарни ташкил қилади.

Мазкур мақоланинг электрон матни билан ушбу ҳавола орқали (https://ab.ygk.uz/node/80) “Ахборотнома” илмий-амалий журналининг расмий веб-сайтида ташишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Бош прокуратура Ахборот хизмати томонидан “Мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлили” ва “Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг содир этган жиноятлари турлари” очиқланди.

👉 Манба

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари бугун, 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани, эпидемиологик вазиятнинг салбий ўзгаришларига тайёр бўлишни таъминламагани, бу касаллик билан “пастга тушиб” мукаммал шуғулланмагани учун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ТУРИСТИК ЗОНАЛАРДА АЛОҲИДА САНАТОРИЙ-КУРОРТ ОБЪЕКТЛАРИ ЭГАЛЛАГАН ЕРЛАР УЧУН МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ ВА ЕР СОЛИҒИНИНГ КАМАЙТИРИЛГАН СТАВКАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛАДИ ЁКИ УШБУ СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

Бугун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (15.07.2020й., ПФ-6027).

Мазкур Фармон ер участкаларидан, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш, республиканинг туристик туманларида давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни назарда тутади.

Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилди.

👉 Ҳужжатнинг тўлиқ матни.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ЕРНИНГ СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАРИ

Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига 2666 та сунъий йўлдош Ер атрофида учмоқда, уларнинг деярли ярми америкаликларга тегишли (1308). Иккинчи ўринда 356 та йўлдош – Хитой давлатига. 177 таси эса халқаро сунъий йўлдош.

Сунъий йўлдошларнинг 1440 таси тижорат мақсадида фойдаланилмоқда.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун энг мақбул шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, (ID-19957) муҳокамага қўйилди.

Ушбу ҳужжат лойиҳасига кўра, Давергеодезкадастр қўмитаси соҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб:

🔸 “Геодезия ва картография фаолиятига лицензия” бериш ўрнига “Геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома” орқали Давергеодезкадастр қўмитасини хабардор қилиш тартиби жорий қилинади.

🔸 “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома” бериш ўрнига “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишдан олдин ваколатли органни хабардор қилиш” орқали Туман (шаҳар) қурилиш ва кадастр бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларни хабардор қилиш тартиби жорий қилинади.

🔸 Давергеодезкадастр қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси томонидан “Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор” расмийлаштириш муддатлари (10 иш куни ўрнига 2-7 иш куни) қисқартирилади.

👉 Ҳужжат лойиҳасининг тўлиқ матни.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ПРЕЗИДЕНТ ТАЪТИЛИ: ҲОРДИҚ, БАЛИҚ ВА ТОРТИҚ

«Нейтральный Туркменистан» ҳукумат газетасининг хабарига таянган ҳолда «РИА Новости» сайтининг маълум қилишича, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътил пайтида балиқ овида тутган ўлжасини болалар уйига юборди.

«Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътилни мамлакатдаги энг гўзал кўллардан бирида ўтказиб, балиқ ови билан шуғулланди»,дейилади хабарда.

Давлат раҳбари янги тутган балиғини Ашхободдаги болалар уйига совға қилган ва болалар президентга миннатдорчилик билдиришган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Республикамизда Ер муносабатларини тартибга солиш ишлари" мавзусида матбуот брифинги бўлиб ўтди.

Унда Давергеодезкадастр қўмитасининг раиси ўринбосари, "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ ҳамда Тупроқ таркиби ва репозиторияси, сифати таҳлил маркази раҳбарлари иштирок этишди.

Брифингда қишлоқ хўжалиги ерларини йўналишлари бўйича фермер хўжаликларига, деҳқон хўжалигига, якка тартибда уй-жой ва ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун қандай тартибда ажратилиши бўйича маълумотлар берилди.

( 54 дақиқа, 💿 127 Мб)

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН "SHO'RLANGAN TUPROQ" МОБИЛ ИЛОВАСИ ЯРАТИЛДИ

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти олимлари
яна бир инновацион технология яратишга муваффақ бўлдилар, деб хабар берди мазкур институтнинг Ахборот хизмати.

Эндиликда республикамизда фаолият кўрсатиб келаётган кластер, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ўзларининг уяли телефон ёки планшетлари орқали ер майдонларининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида маълумотга эга бўлишади. Ушбу мобил илова ер ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалигини янада самарали ривожлантиришга қаратилган тезкор ва аниқ масофадан қатий назар, тупроқ сифатини бошқариш, сув ресурсларидан мақсадли фойдаланишга ихтисослашган.

Хабарда қайд этилишича, ушбу мобил иловага Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан тегишли гувоҳнома олинган (№ DGU07968).

👉 Батафсил...

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бугун ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali