Термиз шаҳрининг “Гулираъно” маҳалласида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. 350 ўринга мўлжалланган ушбу муассасада болажонлар учун барча қулайликлар яратилган.
24 соатлик иш тартибида фаолият юритадиган болалар боғчаси хорижий тилларга ихтисослашган бўлиб, рус ва инглиз тиллари мукаммал ўргатилади. Бу ерда ментал арифиметика ва спорт гимнастикаси тўгараклари билан мунтазам шуғулланиш имконияти ҳам мавжуд.
Муассаса тўлиқ оптик толали интернет тармоғи билан таъминланган бўлиб, ҳудуд ва ҳар бир хонада овозли видеотасвирлар орқали кузатиб турилади. Видеоқурилмалар ота-оналарнинг уяли телефонлари билан ҳам боғланади. Бу орқали ота-оналар фарзандларининг қандай таълим-тарбия олаётганини кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар.
Фото: Термиз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Термизда бокс бўйича халқаро турнир старт олди
Баҳодир Жалолов, Санжар Турсунов сингари машҳур спортчилар етишиб чиқаётган Сурхон воҳасида бугун бокс бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Termiz open – 2021” Халқаро турнири старт олди.
Турнирнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафардан зиёд моҳир чарм қўлқоп соҳибларига муваффақиятлар тилади.
Куни кеча бокс бўйича аёллар ўртасида Белоруссияда бўлиб ўтган халқаро турнирда фахрли 1-ўринни эгаллаган Ўзбекистон қизлар (ёшлар) терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпионати, Ўзбекистон чемпионати ва халқаро мусобақалар совриндори сурхондарёлик Дилфуза Бековага диплом ва вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Жорий йилнинг 8 февралига қадар давом этадиган турнир ғолиблари апрель ойида Польшада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Forwarded from Termiz tumani hokimligi (G'ayrat Bo'riyev)
Telegraph
ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, ветеринария илмий-тадқиқот институти, чорвачилик ва паррандачилик ҳамда балиқчилик илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида…
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига янги раҳбар тайинланди
Бу ҳақида Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар қилди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 2-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломовни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайлаш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси Бахтиёр Дехконбоевич Миралимовнинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.