Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
33.1K photos
3.29K videos
1 file
14.2K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деновда бошланган яратувчанлик ишлари аҳолининг фаровон ҳаётга иштиёқини мустаҳкамламоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб берилган вазифалар ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида ушбу туманда бўлди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори асосида ҳозирда туманда барча соҳаларни жадал ривожлантириш, туман марказининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов энг олис, чекка, кўп миллатли ва чегара ҳудудлардаги маҳаллаларда яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини манзилли ва тизимли бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га мувофиқ Денов туманининг “Ёшлик” маҳалласида олиб борилаётган ички йўлларни таъмирлаш ишлари танишди. Маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашди.
Сайёр қабуллар фуқароларнинг яшаш тарзида ўзгариш ясамоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг халқ ҳаётидан яқиндан хабардор бўлиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, аниқланаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида марказдан тортиб, то олис чекка ҳудудларда ўтказаётган оммавий қабуллари давом этмоқда.

Бугун Денов туманининг “Ёшлик” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабул давомидa фуқароларнинг 141 та мурожаати кўриб чиқилиб, унинг 53 тасига жойида ижобий ечим топилди.

Гап рақамларда эмас, албатта. Энг асосийси, бу оммавий сайёр қабуллар қанчадан-қанча фуқаронинг тақдирида бурилиш, яшаш тарзида ўзгариш ясамоқда, инсонларнинг эртанги кунга умидини мустаҳкамлаб, ишончини орттирмоқда.