Surxondaryo viloyati hokimligi
24.5K subscribers
32.7K photos
3.26K videos
1 file
14.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Бу йил 9-феврал арафасида барча масжидларда Навоий ҳақига қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади

Бу йил улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида масжидларда Навоий ҳақига қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

«Президент ҳузурида ўтган йиғилишда таниқли адабиётшунос Шуҳрат Ризаев томонидан: «Ҳазратни бобомиз деймиз. Лекин, ул зотнинг фарзанди бўлмаган. Биз ўғиллик, фарзандлик қилиб, бу йил масжидларда маънавий падаримизнинг руҳи покига хатми қуръон ўқилишига рухсат берсак...» дея таклиф киритилди.

Таклиф қабул қилинди. Ўзбекистон тарихида илк бор Ҳазрат Навоий туғилган сана исломий анъаналарга кўра бошланади»,
- дейилади хабарда.
Тўра Боболов ҳудуддаги аниқ ҳолатни ўрганиш мақсадида Сариосиёнинг “Келажак сари” маҳалласида бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, вилоят прокурори С.Турдиев билан биргаликда Сариосиё туманидаги шароити оғир ҳудудлардан бири бўлган “Келажак сари” маҳалласида аҳоли мурожаатларини тинглади.

Маҳаллада 5625 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўрганишлар натижасида фуқароларнинг 19 нафари “Темир дафтар”, 15 нафари “Аёллар дафтари” ва 103 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Учрашув чоғида эҳтиёжманд фуқароларнинг бандлиги таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида маҳалла ички йўлларини таъмирлаш, сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, яроқсиз ёғоч устунларни темир-бетон устунларга алмаштириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.

Ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиб, йўлларни тошлашга шу куннинг ўзида киришиш, қолган муаммоларни 1 ой муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклатилди.
Термизда яна бир замонавий хусусий клиника ўз фаолиятини бошлади

Сўнгги йилларда мамлакатимиз тиббиёт тизимида хусусий сектор улушини ошириш, унинг ҳуқуқий механизмларини яратиш, уларга кенг имтиёзлар тақдим этилаётгани натижасида бу йўналишдаги шифохоналар сони ошиб бормоқда.

Ана шундай эътибор самарасида бугун Термиз шаҳрида фойдаланишга топширилган “AVITSENNA IMPULS” хусусий клиникасини қуриш, жиҳозлаш ишларига 6,5 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда инвестиция киритилди. Бу ерда 25 та янги иш ўрни яратилиб, стационар шароитда даволаниш учун 40та ўрин ташкил этилди.

Ушбу тиббиёт муассасасида қон айланиш ва нафас тизими, моддалар алмашинуви бузилиши, овқат ҳазм қилиш органлари ва эндокрин касалликларни энг юксак технологиялар воситасида даволаш учун барча имкониятлар яратилган.

Клиниканинг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт муассасалари ва кенг жаоатчилик вакиллари иштирок этиб, яратилган шароитлар билан танишдилар.
Вилоят ҳокими мавжуд муаммоларни маҳаллабай кесимида ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрмоқда

Президентимиз барча даражадаги раҳбарларга фаолияти давомида энг қуйи тизим – маҳалладаги аниқ ҳолатни ўрганишни муҳим вазифа сифатида белгилаб бераётгани бежиз эмас. Бу мавжуд муаммоларни маҳаллабай кесимида чуқур ўрганиш ва ҳал қилиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш имконини беради.

Шу мақсадда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов туманлардаги ижтимоий инфратузилмаси оғир бўлган маҳаллаларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Хусусан, Музработ туманинг “Тонг юлдузи” ҳамда Узун туманининг “Файзобод” маҳаллалари фуқаролари билан ўтказилган учрашувлар чоғида замонавий болалар боғчасини қуриш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви билан таъминлаш, ёғоч устунларни темир-бетон устунларга алмаштириш масалалари кўтарилди.

Маҳалалардаги йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари шу кунларда бошлаб юборилган. Қолган муаммоларни ҳал этиш юзасидан муддат белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.