Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
32.9K photos
3.28K videos
1 file
14.2K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Термизда ашёвий далил билан қўлга олинган блогер товламачиликда айбланмоқда

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда «Отабек Сатторий» номи билан фаолият олиб борувчи блогер 2020 йилнинг декабр ойида Шеробод туманида жойлашган «Чинора Гул барака» деҳқон бозорида озиқ-овқат ярмаркасига борган. Бозордаги камчиликларни қўл телефонига тасвирга олган.

2021 йил 28 январ куни блогер «Чинора Гул барака» деҳқон бозори раҳбари Л.Т.га қўнғироқ қилиб, бозорни видеотасвирга олиш жараёнида ўзи фойдаланиб юрган «Xiaomi Redmi 5» русумли уяли телефон аппарати синиб қолганлигини, агарда унга бир дона янги «Vivo-X50» телефон аппаратини сотиб олиб бермаса, бозордаги салбий ҳолатлар туширилган видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориши билан таҳдид қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан блогерга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб, фуқаро Л.Т. ИББга мурожаат қилган. Далил сифатида блогер билан сўзлашувларни тақдим қилган.

29 январ куни ўтказилган тезкор тадбир давомида блогер махсус кимёвий ишлов берилган нархи 5 млн сўмлик бир дона «Vivo-Х50» телефон аппаратини Л.Т.дан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан блогерга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми(товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзига хос қурилиши билан ажралиб турган дунёдаги энг баланд 10 иншоот:

🔟 «The Tulip» – Лондон, Англия;
9️⃣ Marina Bay Sands – Сингапур;
8️⃣ The AQUA – Иллинойс, АҚШ;
7️⃣ CCTV Headquarter – Чаоянг, Хитой;
6️⃣ Mahanakhon Tower – Бангкок, Таиланд;
5️⃣ Umeda Sky – Осака, Япония
4️⃣ One Central Park – Сидней, Австралия
3️⃣ F&F Tower – Панама;
2️⃣ Liebian International – Гуйян, Хитой;
1️⃣ Grand Lisboa Hotel – Макао, Хитой.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шеробод туманида ички йўллар таъмирланмоқда

Сурхондарё вилоятининг энг олис, чекка, кўп миллатли ва чегара ҳудудларидаги маҳаллаларда яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини манзилли ва тизимли бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га мувофиқ, шу кунларда шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Шеробод туманидаги ижтимоий инфратузилмаси оғир бўлган қатор маҳалларнинг ички йўлларида қум-шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача узунлиги 20 километрдан зиёд ички йўлларда қум-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бандихон туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларнинг бандлиги ва даромад манбани таъминлаш мақсадида замонавий иссиқхоналар комплекси ташкил этилмоқда.

Иссиқхоналар комплексини ташкил этиш учун 20 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, жорий йилда 300 нафар, 2022 йилда яна 300 нафар фуқаронинг ҳар бирига 3 сотихли – жами 600 та иссиқхона қуриб берилади.

Бу иссиқхоналарда “Қудуқсой”, “Сарой” ва “Наврўз” маҳаллалари фуқароларига оила аъзолари билан биргаликда помидор, бодринг, булғор қалампири каби маҳсулотлар етиштириб, яхшигина ҳосил олиш, даромад топиш имкони яратилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Шеробод туманида ҳудуднинг тупроқ унумдорлиги ва қуруқ ҳавоси анор етиштириш учун жуда мос бўлганлиги, деҳқончиликда муайян натижаларга эришиш мумкинлиги инобатга олиниб, анорзорлар йилдан-йилга кенгайтириб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда яна 3 минг гектар майдонда анорзор барпо этиш режалаштирилган. Шу кунгача 600 гектарга яқин ер майдонида анор кўчатлари экилди. Унинг 483 гектари боғ яратиш, ердан унумли фойдаланишга иштиёқи баланд 273 нафар ёшларга ажратилган экин майдонларидир.

Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ушбу туманда бўлган чоғида “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқаролар билан учрашиб, яна 100 нафар ёшларнинг ҳар бирига 50 сотихдан – жами 50 гектар ер ажратиш, шу орқали уларнинг бандлиги, даромад манбаини таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.

Ҳозирда ишлар бошлаб юборилган. Анорзорлар барпо этиш учун ажратилган ер майдонларини шудгорлаш, текислаш ва кўчатлар билан таъминлашда вилоят ҳокимлиги ёшларга кўмаклашмоқда.
Сурхондарё вилоятининг энг олис, чекка, кўп миллатли ва чегара ҳудудлардаги маҳаллаларда яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини манзилли ва тизимли бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га мувофиқ, Ангор туманининг “Марказ”, “Чинобод” ва “Юқори Хўжақия” маҳаллаларидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ишлар туманнинг “Тўлқин”, “Юқори Таллашқон”, “Навшаҳар” ва “Охунбобоев” маҳаллаларида ҳам давом эттирилади. Маҳаллаларнинг каттаю кичиги бирдек ғайрат қилиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига катта ҳисса қўшишмоқда.

Фото: Ангор тумани ҳокимлиги ахброт хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Термиз шаҳрининг “Гулираъно” маҳалласида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. 350 ўринга мўлжалланган ушбу муассасада болажонлар учун барча қулайликлар яратилган.

24 соатлик иш тартибида фаолият юритадиган болалар боғчаси хорижий тилларга ихтисослашган бўлиб, рус ва инглиз тиллари мукаммал ўргатилади. Бу ерда ментал арифиметика ва спорт гимнастикаси тўгараклари билан мунтазам шуғулланиш имконияти ҳам мавжуд.

Муассаса тўлиқ оптик толали интернет тармоғи билан таъминланган бўлиб, ҳудуд ва ҳар бир хонада овозли видеотасвирлар орқали кузатиб турилади. Видеоқурилмалар ота-оналарнинг уяли телефонлари билан ҳам боғланади. Бу орқали ота-оналар фарзандларининг қандай таълим-тарбия олаётганини кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Фото: Термиз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати