Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32.1K photos
3.2K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Сурхондарё вилоятида қовун экспорти ошган

2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Сурхондарёдан қиймати 652,9 минг долларга тенг бўлган 1 035,6 тонна қовун-тарвуз экспорт қилинган.

Бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда қовун экспорти 2,7 бараварга ошган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Сариосиё гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ўқувчи-ёшлар учун чавандозлик ва мерганлик тўгараклари иш бошлади.

Жумладан, тўгаракларнинг тумандаги 2, 3, 47-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан иборат аъзоларига ҳарбий хизматчилар томонидан отлиқ бўлинманинг вазифалари ва ҳарбий хизматдаги ўрни ҳақида тушунчалар берилди, ҳарбий қуролар билан кўргазмали машғулотлардан намуналар кўрсатилди.

Бундан кўзланган мақсад ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тасаввурини кенгайтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдир.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
МУРОЖАТ ВА ИЖРО: Сариосиё тумани маҳаллаларида “Street workout” жиҳозлари ўрнатилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг 2020 йил 10 декабрь куни сариосиёлик ёшлар билан ўтказган учрашувида йигит-қизлар туманда “Street workout” иншоотларини қуриш таклифини ўртага ташлашганди.

Ёшларнинг таклифи инобатга олиниб, шу кунларда Сариосиё туманидаги барча маҳаллаларнинг белгиланган ҳудудларида Street workout жиҳозлари ўрнатилмоқда.

Маълумот учун, Street workout - бу кўча гимнастикаси бўлиб, ўз танангизни ривожлантириш бўйича машқлардир. У очиқ спорт майдончаларида, кўпчиликка маълум бўлган турник, брусь, швед деворлари ва бошқа иншоотларда турли машқларни бажаришни ўз ичига олади. Бу спорт турида асосий эътибор вазн билан ишлаш, куч ва чидамлиликни оширишга қаратилган.

Ушбу спорт турини вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ривожлантириб, кенг оммага татбиқ қилиш мақадида жорий йилнинг апрель ойига қадар яна 460 та маҳаллада “Street workout” иншоотларини қуриш режалаштирилган.
2020 йилда Сурхондарё вилоятида демографик кўрсаткичлар қандай бўлди?

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, 2020 йилда Сурхондарё вилоятининг демографик кўрсаткичлари қўйидагича бўлган:

➡️ Доимий аҳоли сони – 2 млн 681 минг киши;
➡️ Аёллар сони – 1 млн 326.2 минг киши;
➡️ Эркаклар сони – 1 млн 354.8 минг киши;
➡️ Шаҳарда яшовчилар сони – 971.4 минг киши;
➡️ Қишлоқда яшовчилар сони – 1 млн 709.6 минг киши;
➡️ Туғилиш сони – 74.616 киши
➡️ Ўлимлар сони – 11.9 минг киши;
➡️ Кўчиб келганлар сони – 8,5 минг киши;
➡️ Кўчиб кетганлар сони – 19.4 минг киши;
➡️ Никоҳлар сони – 24.8 мингта;
➡️ Ажримлар сони – 1.6 мингта.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектари ёшларга ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ёшлар бандлиги масаласида ўтказган селекторида шу ҳақда топшириқ берди.

«Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди.

Шу орқали камида 10 мингдан ортиқ ёшларни иш билан банд қилган бўламиз»
, – деди Мирзиёев.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Қизириқда ички ариқ ва каналларнинг вақтида тозаланиши аҳоли томорқаларини ҳам сув билан таъминлаш имконини беради” – Ишчи гуруҳнинг қизириқлик фермерлар билан учрашувида Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов ҳамда “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси раиси, "Сурхонкоттекстиль” кластери таъсисчиси Муртазо Раҳматов фермерларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
2021 йилнинг 4-чорагида Шеробод туманининг “Баҳор” маҳалласи, А.Навоий номли кўчасида 7 қаватли турар ва нотурар жой биноси қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Тумандаги “Alibek-Saxovat-Fayz” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан 31 сотих майдонда қурилиши режалаштирилаётган ушбу мажмуа 1,2,3 хонали 58 та уй-жой, савдо ва умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш нуқталари, болалар ўйингоҳи, автотураргоҳ, шунингдек, “Истеъмолчилар уйи”, “Истеъмолчи кутубхонаси” ҳамда “Ёш истеъмолчиларни касбга ўргатиш маркази”дан иборат бўлади. Лойиҳа қиймати 18 миллиард сўмни ташкил этади.

Мажмуа фойдаланишга топширилгач “Истеъмолчилар уйи”, “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Ёш истеъмолчиларни касбга ўргатиш маркази”да ҳар бир фуқаро ўзининг истеъмолчи сифатидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш имкониятига эга бўлади. Турли тўгараклар, IT курслари, “Book cafe” ва бепул WiFi тизими ҳамда “eReader” электрон ўқув қурилмаси фаолияти йўлга қўйилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати таништиради: вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари:

Маманов Файзулла Бўриевич
– Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи;

Сувонкулов Ахмад Худайшукурович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари;

Орипов Анвар Хомитович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Турапов Усмон Янгибаевич – Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;

Бегимкулов Чори Рахманович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари;

Қодиров Баҳодир Рахимович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари;

Хўжақулов Абдисалом Пардаевич – Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этмоқда.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтмоқдалар.

Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин:⬇️

https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM