Surxondaryo viloyati hokimligi
24.5K subscribers
32.1K photos
3.2K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ёшлар бандлигини таминлашда янги лойиҳалар

Ангор туманида 134 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, уланинг 22 088 нафари ёшлардан иборат. Ўрганишлар натижасида 2 086 нафар ёшнинг ишсиз эканлиги аниқланган. Уларни иш билан таъминлаш мақсадида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 3,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Шунингдек, 2020 йил давомида 1 милиард 305 миллион сўм субсидия ажратилиб, яна 150 нафар ёшни иш билан таъминлашга эришилди. 185 нафар йигит-қизнинг бўш турган томорқалардан фойдаланиб, ўзини-ўзи банд қилиши учун 1 миллиард 37 миллион сўм маблағ эвазига иссиқхоналар қуриб берилди.

Ўтган йил давомида туманда ташкил этилган меҳнат ярмаркалари орқали 133 нафар ёш доимий иш ўрнига эга бўлди. 198 нафар ишсиз ёшларга, туман банликка кўмаклашиш маркази томонидан йўналтирилган 141 млн 966 минг сўм маблағ асосида стипендия берилиб, улар 11 турдаги касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати таништиради: шаҳар ва туманлар ҳокимлари

🔹 Худойбердиев Исроил Бўриевич
– Термиз шаҳар ҳокими
🔹 Абдуллаев Шоҳжаҳон Бекмуратович – Ангор тумани ҳокими
🔹 Чориев Ўткир Абдузоирович – Бандихон тумани ҳокими
🔹 Жўраев Асқарали Чориевич – Бойсун тумани ҳокими
🔹 Пардаев Рустам Убодуллаевич – Денов тумани ҳокими
🔹 Ўроқов Баҳодир Абдиқаюмович – Жарқўрғон тумани ҳокими
🔹 Юсупов Илҳом Элмуродович – Қизириқ тумани ҳокими
🔹 Гаппаров Раҳматулло Бобохонович – Қумқўрғон тумани ҳокими
🔹 Алимов Эркин Жўраевич – Музработ тумани ҳокими
🔹 Джумаев Алишер Туробович – Олтинсой тумани ҳокими
🔹 Тўраев Ўктам Исмоилович – Сариосиё тумани ҳокими
🔹 Ўринов Шуҳратжон Бекмаҳматович – Термиз тумани ҳокими
🔹 Турсунов Баҳром Бобохонович - Узун тумани ҳокими
🔹 Давлатов Зиядулло Ўроқович – Шеробод тумани ҳокими
🔹 Худайберганов Бахтиёр Ҳайитович – Шўрчи тумани ҳокими

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Жанубий Африкадаги университетнинг кириш эшигида шундай ёзув бор:

“Бирор давлатни йўқ қилиш қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ масофали ракета қуролларидан фойдаланиш шарт эмас. Фақатгина таълим сифатини пасайтириб, имтиҳонларда кўчиришга (шпаргалкадан фойдаланишга) имкон бериш етарлидир...

Беморлар - шифокорларнинг қўли билан ўлади,
Бинолар - муҳандисларнинг қўли билан қулайди,
Пул - иқтисодчиларнинг қўли билан йўқолади,
Инсонийлик - дин вакилларининг қўли билан унутилади,
Адолат - ҳуқуқшуносларнинг қўли билан топталади...

Таълимнинг барбод бўлиши - халқнинг вайрон бўлишидир!”

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Ўзбекистонда 2021 йилги президентлик сайловлари 24 октябр куни бўлиб ўтади

Қонунчилик палатаси Конституция ва Сайлов кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ўзгаришлардан бири сайлов санасини декабрдан октябрга кўчиришни кўзда тутади. Сенат ҳам ушбу қонун лойиҳасини маъқуллаб, президент имзоласа, 2021 йилги президентлик сайловлари 24 октябр куни бўлиб ўтади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🔷 “Офис ходими синдроми" Хонада ўтириб ишлаш қандай касалликларни келтириб чиқариши мумкин?

Одатда, аксарият офис ходимлари бош оғриғи, кўз ичи қизариши (ачишиш, қичишиш), бел санчиқлари, қорин дам бўлиши ва оёқ увишиши каби муаммолардан шикоят қилади. Ушбу ҳолат замонавий тиббиётда “офис ходими синдроми” дейилади.

Офис ходими синдроми ўз-ўзидан юзага келмайди. Шуниси маълумки, иш стажи ҳали у қадар катта бўлмаган ходим ҳам ушбу синдром билан касалланиши мумкин. Қуйида кимлар хавф гуруҳига киритилиши ва огоҳлантирувчи симптомлар ҳақида маълумот берамиз.


❗️ Ортиқча вазн.
Хизмат тақозоси билан бир жойда ўтириб ишлайдиган кишилар камҳаракат бўлишади. Биласиз, жисмоний фаоллик суст бўлса, танада қон айланиши меъёрда кечмайди.

❗️Ошқозон-ичак тракти касалликлари.
Асосий сабаб – нотўғри овқатланиш, шунингдек, йўл-йўлакай тамадди қилиш одатининг мавжудлиги.

❗️Юрак-қон томир хасталиклари.
Тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, кўп миқдорда кофеин моддаси қўшилган ичимлик (қаҳва, аччиқ чой) ичиш, стресс, уйқусизлик – муаммонинг бош омиллари ҳисобланади.

❗️ Кичик тос аъзоси безовталиклари, бавосил.
Яна ўша гап, бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш танада қон айланишини издан чиқаради. Киши аввал ҳам бавосил билан оғриган бўлса, хасталикнинг қайталаниш эҳтимоли юқори.

❗️ Қуруқ кўзлар синдроми.
Компьютердан мунтазам фойдаланувчиларда кўз ичи қизариши (ачишиш, ёшланиш) ҳолати кўп кузатилади. Сабаби эса монитордан тарқалувчи ёрқин нурдир. Шунингдек, кондиционер ҳавоси ҳам кўзларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

❗️Нафас йўллари касалликлари.
Хонада 5-6 нафар ходим ишласа ва улардан бири гриппга чалинган бўлса, касаллик қўзғатувчи инфекция ҳаво-томчи йўли орқали бошқаларни ҳам зарарлаши мумкин.

❗️Мушак ва бўғим оғриқлари.
Ҳаракатсиз ҳолатда (кўпинча энгашиб ўтириш) узоқ вақт ўтирилса, бўғимлар “қотиб” қолади. Қон етиб келиши тўлиқ бажарилмагани боис оёқ увишади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали Бойсун ва Шеробод тумани ҳокимликлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бойсун тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи Етакчи мутахассиси;

Шеробод тумани ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари мажмуаси бош мутахассиси;

Шеробод тумани ҳокимлиги Девонхона мудири.

️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 28 январдан 6 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Президент қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Энди давлат хизматида таниш-билишчилик йўқ: номзодлар очиқ танлов асосида ишга олинади

Бунда давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш меритократия тамойили асосида, яъни энг муносиб, малакали ва билимли ходимларни ишга қабул қилиш назарда тутилган.

Мазкур танловларни ташкиллаштириш, уларни ўтказилишида шаффофликни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари зиммасига юклатилган.

Жумладан, 2020 йил давомида Қишлоқ хўжалиги, Бандлик, Молия, Ғазначилик, Пенсия жамғармаси вилоят бошқармалари, Термиз шаҳар, Музработ, Сариосиё, Термиз, Шўрчи Олтинсой туманлари ҳокимликлари билан биргаликда ушбу ташкилотларда мавжуд вакант лавозимларга Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz) орқали танловлар эълон қилинди.

Танловда жами 200 нафар номзодлар электрон тарзда ҳужжатларни топширди. 8 нафар муносиб номзод саралаб олинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қумқўрғонда янги комплекснинг иш бошлаши эвазига вилоятда боқилаётган паррандалар бош сони яна 15 мингтага кўпайди

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда 90 миллион 100 минг бош парранда мавжуд. Ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ушбу кўрсаткич 2 миллион 300 минг бошга кўп, дегани.

Ушбу рақамларда Сурхондарё вилоятининг улуши ҳам сезиларли. Вилоятнинг товуқ гўшти ва тухумга бўлган эҳтиёжини 100% таъминлаётган хўжаликларда 5 миллион бошдан зиёд парранда боқилмоқда. Куни кеча Қумқўрғон туманида янги комплекснинг иш бошлаши эвазига паррандалар бош сони яна 15 мингтага  кўпайди.
2020 йилда Сурхондарё вилоятида Инвестиция дастури асосида 1066 та лойиҳа доирасида 3,4 трлн. сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, умумий қиймати 2,5 трлн. сўмга яқин бўлган 752 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши эвазига эса 6,4 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, ўтган йилда умумий қиймати 1,2 трлн. сўмга яқин 41 та стратегик аҳамиятга эга йирик инвестиция лойиҳа ишга туширилиб, 1,3 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этилди.

2021 йилда эса умумий қиймати 6,5 трлн. сўмга тенг 699 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 14,9 мингта янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси
Бу йил 9-феврал арафасида барча масжидларда Навоий ҳақига қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади

Бу йил улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида масжидларда Навоий ҳақига қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

«Президент ҳузурида ўтган йиғилишда таниқли адабиётшунос Шуҳрат Ризаев томонидан: «Ҳазратни бобомиз деймиз. Лекин, ул зотнинг фарзанди бўлмаган. Биз ўғиллик, фарзандлик қилиб, бу йил масжидларда маънавий падаримизнинг руҳи покига хатми қуръон ўқилишига рухсат берсак...» дея таклиф киритилди.

Таклиф қабул қилинди. Ўзбекистон тарихида илк бор Ҳазрат Навоий туғилган сана исломий анъаналарга кўра бошланади»,
- дейилади хабарда.
Тўра Боболов ҳудуддаги аниқ ҳолатни ўрганиш мақсадида Сариосиёнинг “Келажак сари” маҳалласида бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, вилоят прокурори С.Турдиев билан биргаликда Сариосиё туманидаги шароити оғир ҳудудлардан бири бўлган “Келажак сари” маҳалласида аҳоли мурожаатларини тинглади.

Маҳаллада 5625 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўрганишлар натижасида фуқароларнинг 19 нафари “Темир дафтар”, 15 нафари “Аёллар дафтари” ва 103 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Учрашув чоғида эҳтиёжманд фуқароларнинг бандлиги таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида маҳалла ички йўлларини таъмирлаш, сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, яроқсиз ёғоч устунларни темир-бетон устунларга алмаштириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.

Ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиб, йўлларни тошлашга шу куннинг ўзида киришиш, қолган муаммоларни 1 ой муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклатилди.