Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
32.3K photos
3.22K videos
1 file
14K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Forwarded from Surxondaryo | Kun.uz
Узун, Сариосиё ва Шеробод туманлари ҳокимлари мурожаатларни Telegram орқали қабул қилишни йўлга қўйди

Бугундан бошлаб Узун, Сариосиё ва Шеробод туманлари ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари учун расмий телеграм боти ишга туширилди.

Ушбу туманларнинг аҳолиси таклиф ва мурожаатлари 👉 @Uzun404bot, 👉 @Sariosiyo404bot, 👉 @Sherobodpressbot орқали шахсан туман ҳокимига йўллашлари, ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида ёзишлари мумкин.

👉 Сурхондарё хабарлари
Термиз археология музейи Америка журналида ёритилди

АҚШнинг Филаделфия шаҳрида жойлашган “Theoretical & Applied Science” (Назарий ва амалий фанлар) номли Халқаро илмий журналда Термиз археология музейи нумизматика фонди тўғрисида мақола чоп этилди.

Ҳар ойнинг сўнгида нашр этиладиган мазкур халқаро илмий журнал 45 дан ортиқ халқаро илмий маълумотлар базаси асосида ташкил этилган.

Термиз археология музейи бош мутахассиси М.Нормўминов муаллифлигида чоп этилган ушбу мақолада музейининг нумизматика фондига тегишли “Амир Темур ва темурийлар даври”га оид тангалар илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Маълумот учун, бугунги кунда Термиз археология музейи фондида 28 мингдан ортиқ турли даврларга оид тангалар сақланади. Шулардан 12 мингдан ортиғи айнан Амир Темур ва темурий ҳукмдорлар томонидан Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли шаҳарларида зарб этилган тангалар ҳисобланади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сурхондарё вилояти ҳокими мурожаатларни Telegram-бот орқали ҳам қабул қилишни йўлга қўйди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари учун расмий телеграм боти ишга туширилди.

Эндиликда воҳадошларимиз @bobolov_bot орқали ҳам таклиф ва мурожаатларини шахсан вилоят ҳокимига йўллашлари, ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида ёзишлари мумкин.

Бундан ташқари мурожаатлар куну тун ишлайдиган қисқа – 1088 рақамли “Ишонч телефони”, (76) 224-22-91 телефон рақами, вилоят ҳокимининг +998973501847 рақамли Telegram мессенджери ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайтидаги шахсий саҳифаси — https://murojaat.sdv.uz виртуал қабулхонаси орқали ҳам қабул қилинмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Қадимги Юнонистон ва Римдаги йўллар ёғингарчилик вақтида канализация вазифасини ҳам ўтаган. Шу боис йўлга пиёдалар ўтиши учун нисбатан каттароқ тошлар ётқизилган. Бу бугунги зебра чизиқларнинг илк намунаси дейиш мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сурхондарё вилоятида ҳам бир марталик ёрдам пуллари тарқатилмоқда

“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, Сурхондарё вилоятида ҳам “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Хусусан, 2020 йилнинг 17 сентябрь ҳолатига кўра, вилоятдаги 16 минг 996 та оиланинг 36 минг 193 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига жами 18 миллиард 96 миллиондан ортиқ ёрдам пули нақд кўринишида тарқатилди. Бу жараён давом этмоқда.

Моддий ёрдам пуллари тумандаги барча ҳудудларда сектор раҳбарлари бошчилигида, уларга ҳамроҳлик қилаётган туман кенгаши депутатлари, тумандаги халқ қабулхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирокида топширилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шўрчи туманидаги Ижтимоиёт маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ҳам ўтказди.

Унда аҳолининг 70 га яқин мурожаати тингланиб, мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди. Фуқаролар тоза ичимли суви билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти ва симёғочларини алмаштириш, ёшларни иш билан таъминлаш, бузилган дўконлар учун ер ажратиш каби масалаларда мурожаат этди.

– Ҳудудимизда уйлар сонининг ортиши натижасида электр ёруғлиги пасайиб қолган, – дейди Тўлқин Соатов. – Шу масалада халқимиз номидан мурожаат этгандим, вилоят ҳокими мутасаддиларга топшириқ бериб, кучланиши юқори бўлган трансформатор ўрнатишни тайинлади. Масъул раҳбарлар бу муаммони ҳал этиш учун етарли имконият борлигини айтиб, яқин кунларда ўрнатишга ваъда қилди. Бизнинг дарду-ташвишимизни тинглаб, муаммоларимизни ечишга кўмаклашаётган вилоят раҳбаридан миннатдормиз.

Сайёр қабулда ечими муддат талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Угом-Чотқол миллий табиат боғида ноёб қор қоплони фотоқопқонга тушди

▪️ 2-июл куни Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудига ўрнатилган фотоқопқонга Ўзбекистон ва жаҳон «Қизил китоб»ига киритилган қор қоплони икки бор тушиб қолган.

Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур – Илвирс, қор қоплони Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи қизил рўйхатига киритилган. У Ғарбий Тян-Шан, Ғарбий Помир-Олой тизмаларида, Ўзбекистондан ташқарида Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ғарбий Сибир, жануби Мўғулистон, Хитой, Aфғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Непал, Бутанда тарқалган.

Қор қоплони тоғларнинг ўрта ва юқори (денгиз сатҳидан 2500–4500 м баландликда) қисмида яшайди. Ҳавза айирғичлари ҳамда қояли тош-сочма қияликларни афзал кўради.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Дунё бўйича қайси касалликлар энг кўп ўлимга сабаб бўляпти?

▪️ Энг кўп ўлимга сабаб бўлувчи касалликлар орасида юрак-қон томир касалликлари етакчилик қилади. Аммо бу кўрсаткич турли давлатларда ва даврларда турлича, ўртача 30-70 фоиз атрофида тебраниб туради.

Иккинчи ўринни инсулт эгаллаб келяпти. Дунё бўйлаб сўнгги 20 йил статистикаси бу касалликдан ўлим сонлари ортаётганини кўрсатяпти.

Учинчи ва тўртинчи ўринларда ўпка касалликлари, хусусан ўпканинг обструктив касаллиги ва респиратор инфексиялар жой эгаллайди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw