Surxondaryo viloyati hokimligi
23.6K subscribers
37.7K photos
3.7K videos
3 files
15.5K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://gov.uz/oz/surxondaryo

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига қабул имтиҳони қачон ўтказилади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими идора тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари ўтказилиши ҳақида маълумот берди.

Унда таъкидланишича, Термиз шаҳрида жойлашган “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари 2020 йил 16 сентябрь куни соат 17:00 да “Сурхон” спорт мажмуаси захира футбол майдони (Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 43-Б уй) да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга соат 15:30 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади.

Абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда тест синовларига киритилади:

- дезинфекция тоннелидан ўтказилади;
- тана ҳарорати масофадан ўлчаш қурилмаси орқали ўлчанади;
- тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими хабарида ДТМ рухсатномасини қай тартибда олиш бўйича қўшимча маълумот берилиши айтиб ўтилган.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
ИҚТИБОСЛАР

👉 Авраам Линкольн: Деярли барча эркаклар қийинчиликларни енга оладилар, аммо инсоннинг феълини билмоқчи бўлсангиз, унга ҳокимият беринг.

👉 Энтони Роббинс: Бизнинг тақдиримизни биз кун бўйи юз марталаб қабул қиладиган кичкина ва аҳамиятсиз қарорлар белгилайди.

👉 Крис Бредфорд: Таслим бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади – бу энг осони. Аммо барча мағлубиятингни қабул қилганда ва кечирганда ўз йўлингда давом этиш – мана бу ҳақиқий матонат.

👉 Джордж Бернард Шоу: Одамлар ҳар доим айбни вазиятга тўнкашади. Мен вазият кучига ишонмайман. Бу дунёда муваффақиятга шу одам эришадики, ким ўзига керак шарт шароитларни қидирса ва, агар топмаса, ўзи яратади.

👉 Чарльз Ирвин Уилсон: Яхши раҳбар қўл остидагиларининг ўз ишини ўзи кутгандан ҳам анча яхши бажара олиши учун уларда ўзлари ўйлагандан ҳам кўп қобилият борлигини тушунишига ёрдам беради.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Маҳаллий кенгашларнинг ўз котибияти бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, эндиликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиб, унинг фаолияти маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Ўқувчилар электрон дарсликлардан фойдаланишлари мумкин

📚 Халқ таълими вазирлиги томонидан барча ўқувчилар учун электрон дарсликлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

💻 Барча синф дарсликларининг электрон нусхаси Халқ таълими вазирлигининг ахборот таълим портали (www.eduportal.uz) ва расмий веб сайти (www.uzedu.uz)га жойлаштирилган бўлиб, ўқувчилар уларни юклаб олишлари ва масофавий дарсларда фойдаланишлари мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
🤔 Ўзимизнинг қуритилган хурмони кўрганмисиз?

Хурмо ҳамма вилоятда етиштирилади. Мамлакатдаги энг кўп хурмо Сурхондарёда етиштирилади десак, муболаға бўлмайди.

Асосан ҳўл мева тарзида иштеъмол қилинадиган хурмонинг қуритилганини ҳамма ҳам кўрмагандир. Ахир уни қуритиш охирги йилларда энди расм бўлаяпти-да.

👍 Ишонинг, хурмонинг қуритилгани ҳам ажойиб таъмга эга. Кўплаб хурмо етиштираётган мамлакатларда бу меванинг қуритилгани ҳам бозорга чиқарилади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўра Боболов: “Ёшлар дафтари” асосида ҳар бир ёшнинг меҳнат фаолияти назоратимда бўлади

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали Сариосиё, Олтинсой, Музработ ва Шўрчи тумани ҳокимликлари билан ҳамкорликда туман ҳокимликларида мавжуд вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

📁 Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар қуйидаги рақамлар ёки веб сайтлар орқали билиб олишингиз мумкин:
🔹Сариосиё тумани ҳокимлиги – (76) 48-76-333 ёки https://sariosiyo.uz/
🔹Шўрчи тумани ҳокимлиги – (97) 243-24-20 ёки https://shurchihokimiyat.uz/
🔹Олтинсой тумани ҳокимлиги – (97) 077-88-87 ёки https://oltinsoy.uz/
🔹Музработ тумани ҳокимлиги – (76) 34-91-120 ёки https://muzrabot.uz/

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 16 сентябридан – 1 октябрига қадар.

Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма (https://pdfhost.io/v/~08UgZDt1_cdr.pdf)

📄Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сурхондарё вилоятининг Ангор, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Қизириқ ва Узун туманларида янги кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари жойлардаги бўш турган, фойдаланилмаётган бино-иншоотлар ёки ер участкалари негизида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шериклик асосида барпо этилади.

Ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига бозор тўйинмаган экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш орқали янги, рақобатбардош саноат ҳамда кичик хусусий корхоналар ривожини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш кўзда тутилган.

Ҳозирда Сурхондарё вилоятида 9 та кичик саноат зонаси фаолият юритаётган бўлиб, уларда умумий қиймати 143,2 млрд. сўмлик 75 дан зиёд лойиҳа амалга оширилмоқда. 350 та янги иш ўрни яратилди. Мазкур лойиҳалар асосида тўқимачилик, кимё, озиқ-овқат, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, мебель ҳамда ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Яна 9 та кичик саноат зонасида эса ҳозирда экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи лойиҳа ташаббускорларини жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сурхондарёда "Манзилли режа" асосида 36 минг нафардан зиёд ёшлар бандлиги таъминланди

Ҳозирда Сурхондарё вилоятида 2 миллион 629 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 584 минг 365 нафари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

Бу ёшларнинг 49 минг 924 нафари иш билан банд бўлмаган йигит-қизлардир. 2020 йилда бандлигини таъминлаш мақсад қилиб олинган 38 минг 570 нафар ишсиз ёшларнинг шу кунгача 36 минг 452 нафари доимий иш жойига эга бўлди. Йил якунига қадар яна 2 минг 118 нафар ёшларнинг турли соҳалар бўйича бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Жорий йилда 52 минг 102 нафар йигит-қиз таълим муассасаларини тамомлади. Шу кунгача улардан 8 минг 909 нафарининг иш билан бандлиги таъминланди. Таълим муассасалари битирувчиларининг 32 минг 684 нафари олий ўқув юртларига ҳужжат топширган.

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари эълон қилиниб, уларнинг 5 минг нафарга яқини ОТМга ўқишга қабул қилингач, янги “Манзилли режа” асосида қолган 37 минг 644 нафар битирувчининг ҳам иш билан бандлиги таъминланади.
Термиз археология музейи эндиликда ташриф буюрувчиларни ҳар куни соат 22:00 гача қабул қилади

Марказий Осиёда ўзига хос ягона бўлган Термиз археология музейининг иш вақти 2020 йилнинг 15 сентябридан ҳар куни кеч соат 22:00 гача узайтирилди.

Фондида 104 мингга яқин экспонат сақланаётган ушбу музейга оила аъзоларингиз ва яқинларингиз билан ташриф буюриб, маданий ҳордиқ, маънавий озуқа, руҳий тетиклик ва эстетик завқ олинг.

Ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида музей ҳудуди бўйлаб юқори тезликдаги симсиз интернет (Wi-Fi) бонус сифатида тақдим этилади.

Музейга сайёҳат қилинг, жорий йилнинг ўтган даврида у 112 та янги экспонат билан бойитилган. Ўйлаймизки, бу ердан оладиган таассуротларингиз арзирли ва кўнгилга хуш ёқувчи бўлажак!

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Forwarded from Surxondaryo | Kun.uz
Ангор, Бойсун ва Жарқўрғон туманлари ҳокимлари мурожаатларни Telegram орқали қабул қилишни йўлга қўйди

Бугундан бошлаб Ангор, Бойсун ва Жарқўрғон туманлари ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари учун расмий телеграм боти ишга туширилди.

Ушбу туманларнинг аҳолиси таклиф ва мурожаатлари 👉 @Angor404bot, 👉 @Boysun404bot, 👉 @jarqurgonhokimiyat_bot орқали шахсан туман ҳокимига йўллашлари, ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида ёзишлари мумкин.

👉 Сурхондарё хабарлари