Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32K photos
3.18K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Ёшлар етакчилари учун Деновда, солиқчи ва ижтимоий ходимлар учун Сариосиёда семинар ўтказилди

Маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича вилоят миқёсида ўтказилаётган семинарлар Денов ва Сариосиё туманларида давом этди.

Хусусан, Денов туманида ўтказилган семинарда ёшлар етакчиларининг “еттилик” ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш каби вазифалари муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиб олинди.

Сариосиё туманида Дашнобод қишлоғида эса маҳалла тизимига янгидан жалб этилаётган солиқ органлари ва ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари учун бўлиб ўтди. Унда солиқ ходимларига маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш, ижтимоий ходимларга ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ йўналишлар белгилаб берилди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифи якунида ушбу қишлоқдаги 65-сонли оилавий поликлиниканинг янги биноси қурилишига тамал тошини қўйди. Хайрли иш олдидан эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, дуога қўл очилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 октябрь куни вилоят ҳокими Дашнобод қишлоғида аҳоли билан учрашиб, уларнинг мурожаатларига асосан эски поликлиника биноси ўрнида янги ва замонавий, барча шароитларга эга поликлиника қурилишини маълум қилган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Президент топшириғи ижроси: Термизий алломалар илмий меросини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида “Ал Ҳаким Ат-Термизий” мажамуасини зиёрат қилиш чоғида Термизий алломалар илмий меросини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган эди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур вазифалар ижросига масъул диний соҳа мутасаддилари ва имомлар билан учрашди. Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилган учрашувда маҳаллалар ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний соҳа вакилларининг вазифалари, хусусан, алломаларимизнинг инсонпарварлик, тинчликсеварлик, бағрикенгликка асосланган ғояларини тарғиб этиш, кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса, ёшлар онгига сингдириш, уларни муносиб авлод руҳида тарбиялаш долзарб масала эканлиги қайд этилди.

Мутасаддилар ҳамда диний соҳа вакилларига ҳудудларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни аждодларимиз мероси асосида ватанпарвар, фидоий қилиб тарбиялашда “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Улуғбек Қосимов: “Вилоятимиз ривожида фаоллар ва ижрочилар бир ёқадан бош чиқариб, бир мушт бўлиб ҳаракат қилсак бетакрор воҳамиз катта ўзгаришларга юз тутади”

Журналист ва блогерлар ҳамда фаоллар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Бугун Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ҳудудлар ҳокимлари, ташкилот ва бошқармалар мутасаддилари иштирокида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Жойларда мавжуд муаммоларни бор ҳолатича очиб бериш, уларни ҳал этишда билан манзилли ишлаш мақсадида вилоят раҳбари ташаббуси билан воҳанинг барча даражадаги раҳбари иштирокида журналист, блогер ҳамда фаоллар билан ижтимоий тармоқда алоқа гуруҳлари ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида кўплаб муаммолар ушбу алоқа гуруҳи орқали ҳал этилишига, жойлардаги муаммолар ечилишига эришилди.

Бироқ айрим масъулларнинг ўз вазифасига совуққонлиги сабаб кўтарилаётган масалалар ечимини кутиб қолаётганлиги, бунинг ортидан аҳоли ўртасида давлат бошқаруви органларига ишончсизлик юзага келаётганлиги қайд этилди. Очиқ мулоқот давомида шу каби масалалар муҳокама қилиниб, айрим раҳбарларга огоҳлантириш берилди.

Ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларига Сурхондарёда Президентимиз юритаётган очиқ ва халқпарвар сиёсатни рўёбга чиқариш, ОАВ вакиллари ва блогерлар билан яқин ҳамкорликда ишлаб, мавжуд муаммоларни ҳал этилишини таъминлаш, дастурлар ва чора-тадбирлар ижроси устидан шаффоф жамоатчилик назоратини ўрнатиш ишларини янги босқичда амалга ошириш топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter