Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32K photos
3.18K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Термиз шаҳри бўйлаб бунёдкорлик ишларининг бориши кўздан кечирилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри маҳаллалари ва марказий кўчаларида олиб борилаётган ишлар билан танишди ҳамда белгилаб берилган топшириқлар ижросини ўрганди.

Жумладан, Алишер Навоий кўчасида йўл қурилиши ишлари кўздан кечирилди. Шу ернинг ўзида шаҳар марказий кўчаларида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди ҳамда мутасаддилар ва лойиҳа пудратчиларининг ахборотлари тингланди. Йўл қурилишида ишларни тизимли ташкил этиш, дастлаб, коммунал тармоқларнинг тортилишини таъминлаш, шундан кейингина асфальтлаш ишларини бажариш лозимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга ободонлаштириш ишлари, хусусан, кўп хонадонли турар жойлар атрофларини тозалаш, йўллар билан бирга пиёдалар йўлакларининг барпо этилишига эътибор қаратиш, очиқ майдонларда “яшил камар”ларни ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Обод манзил, кўркам марказга айланаётган Термиз шаҳри

📍Термиз шаҳри "Ўзбекистон" маҳалласида дастур асосида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

📹 Видео:
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
УзА | Президент ташрифидан сўнг: Маҳаллалар “еттилиги” ўзаро тажриба алмашмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида маҳаллабай ишлаш тизими фаолияти юзасидан сектор раҳбарларининг ахборотини тинглаб, “еттилик” ишини намунали йўлга қўйиш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ жойларда мазкур масалага бағишланган семинарлар ташкил этилмоқда.

Унда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг вазифа ва мажбуриятларини тушунтириш, барча ишларни намунали йўлга қўйиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар  ҳақида  атрофлича  фикр алмашилаётир.

Батафсил: https://www.uza.uz/posts/542400

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Сурхондарёнинг иқтисодий-инвестициявий ва туризм салоҳияти Япониянинг энг оммабоп онлайн нашрида намойиш этилади

Япония дунёнинг ривожланган, жаҳон иқтисодиётининг учинчи йирик давлати ҳисобланади. Ушбу мамлакат билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда туризм йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш мамлакатимиз, хусусан, Сурхондарё учун ҳам муҳим. Шу боисдан ҳам япон инвесторлари ва туристларини жалб қилишда воҳамиз имкониятларини Японияда намойиш этиш жуда аҳамиятли ҳисобланади.

Куни-кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов шу мақсадда вилоятимизга ташриф буюрган Япониянинг жаҳонга машҳур етакчи медиа компанияларидан бири бўлган “Japan Business Press” нашрининг мухбири Токуяма Асука ҳамда халқаро мухбирлар Зелимхан Багаев ва Мухмад-Эйли Осмаевларни қабул қилди.

Учрашувда Сурхондарёнинг иқтисодий-инвестициявий салоҳияти, туризм имкониятлари, япон туристларини қизиқтирадиган буддавийлик манзиллари, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнларини япон медиа оламининг нуфузли онлайн нашрида ёритиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда воҳамизнинг бу борадаги имконият ва салоҳиятини Японияда таништириш бўйича ишларни биргаликда ташкил этишга келишиб олинди.

Бугун япон мухбирлари вилоятимизнинг қатор ҳудудларида бўлиб, тарихий жойлар, зиёратгоҳлар, ишлаб чиқариш корхоналари, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш жараёнлари, ижтимоий объектлар ҳамда воҳанинг ўзига хос гастрономик туризм манзиллари билан танишишмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Япониянинг жаҳонга машҳур “Japan Business Press” нашри мухбирлари Сурхондарёда

Воҳамизнинг иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти Японияда намойиш этилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
“Диний Бағрикенглик” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш мақсадида жорий йилдан бошлаб “Диний Бағрикенглик” кўкрак нишонлари таъсис этилган.

Куни-кеча вилоятимиз раҳбарининг диний соҳа вакиллари билан бўлган учрашувида Сурхондарё вилоятида динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун уч нафар воҳадошимизга Дин ишлари бўйича қўмитанинг “Диний Бағрикенглик” кўкрак нишони тантанали топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Улуғбек Қосимов: “Президентимиз таъбири билан айтганда одамлар узоқ келажакда эмас, эртага эмас, бугундан яхши яшаши керак. Бунга шароит яратиш бизнинг вазифамиз”

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда белгилаб берилган топшириқлар ижросини ўрганиш мақсадида Денов ва Олтинсой туманларида бўлди.

Дастлаб, Денов тумани “Янги Ҳазарбоғ” маҳалласида бўлиниб, маҳалла “еттилиги” ва мутасаддилар томонидан белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳисобот берилди. Аввалги ташрифларда берилган топшириққа асосан Штаб ташкил этилиб, “Ҳазарбоғ” ва “Мустақиллик” ҳудудларидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоғини тортиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Шундан сўнг ушбу маҳалла ҳудудида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга берилган кўп қаватли турар жойларда бўлиниб, аҳоли билан учрашув ўтказилди. Мурожаатга асосан мазкур турар жойларда оқова сув (канализация) тармоғи тортилган ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Шунингдек, маҳалладаги қабристон ободлиги ҳамда мактабда яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди. Мутасаддиларга маҳалла инфратузилмасини яхшилаб, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, одамларнинг яхши яшаши учун зарур шароитларни яратиш вазифалари топширилди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Олтинсой туманида давом эттириб, “Хожа Муҳаммад Мавлонои Зоҳид” қабрини зиёрат қилди. Зиёратгоҳ ҳудудида ташриф буюрувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини давом эттириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter