Навбатдаги семинар профилактика инспекторлари учун Жарқўрғон туманида ўтказилди
Маҳалла “еттилиги” фаолиятини намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинарларнинг навбатдагиси Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди. Унда профилактика инспекторларининг маҳаллаларда олиб борадиган асосий ишлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги вазифалари муҳокама қилинди.
Семинар аввалида намунали фаолият юритаётган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларнинг очилишида жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторларининг бир гуруҳини тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунингдек, улар билан тизим раҳбарияти суҳбатлашди. Туманидаги "қизил" тоифадаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди ҳамда ҳудуддаги кузатув камералари билан интеграция қилинган хизмат хоналари кўздан кечирилди. Профилактика инспектори билан маҳалла "еттилиги" ва ҳуқуқтартибот идораларининг ҳамкорликдаги вазифалари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг, туман Маданият маркази биносида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида маҳалла “еттилиги” фаолиятида профилактика инспекторларининг асосий вазифалари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар якунида намунали фаолият юритаётган профилактика инспекторлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширган ишлари тақдимот қилинди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter

Хабар бериб борилаётганидек, маҳалла “еттилиги” учун ўтказилаётган семинарларнинг навбатдагиси Хотин-қизлар фаоллари учун Қумқўрғон туманида ўтказилди. Семинар аввалида шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган иштирокчилар туманнинг 10 та маҳалласида “еттилик”, хусусан, Хотин-қизлар фаолларининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказида бўлинди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этишда хотин-қизлар фаолларининг вазифалари, ҳудуддаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этилиши кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг маҳалла “еттилиги” фаолиятини намунали йўлга қўйиш борасида берган топшириқларига асосан Сурхондарё вилоятидаги барча маҳаллалар Хотин-қизлар фаоллари ўз фаолиятларини қайтадан кўриб чиқиб, янги тизим бўйича ишларни сифатли ташкил этиш вазифаси топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этишда хотин-қизлар фаолларининг вазифалари, ҳудуддаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этилиши кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг маҳалла “еттилиги” фаолиятини намунали йўлга қўйиш борасида берган топшириқларига асосан Сурхондарё вилоятидаги барча маҳаллалар Хотин-қизлар фаоллари ўз фаолиятларини қайтадан кўриб чиқиб, янги тизим бўйича ишларни сифатли ташкил этиш вазифаси топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Улуғбек Қосимов: “Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифаси - ишсизларга иш топишда кўмаклашиш ва маҳалла драйвери асосида иш ўринлари яратишдир”
Сурхондарё вилоятида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича ўтказилаётган семинарлар Шўрчи туманида ҳоким ёрдамчилари иштирокида давом этди.
Ҳоким ёрдамчилари “Бахштепа” маҳалласида “e-auksion” платформаси орқали олинган ерлардан фойдаланиш ҳолати, оилавий тикувчилик корхонаси, иссиқхона ва клиника маркази фаолияти билан танишишди. Янги лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали иш ўринлари яратиш ва фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Маҳалла ҳудудидаги ўйингоҳда вилоят ҳокими раҳбарлигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари, соҳа мутасаддилари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида “ишсизликдан ҳоли маҳалла” ўқув семинари ўтказилди. Унда ҳоким ёрдамчиларининг “еттилик”, аҳоли ва тадбиркорлар, тижорат банклари ҳамда алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширадиган ишлари, маҳаллани ишсиз ҳудудга айлантиришдаги вазифалари муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси ишсиз фуқароларга иш топишда кўмаклашиш, оилалар фаровонлигини ошириш, ҳудуд драйверларидан келиб чиқиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратиш эканлигини таъкидлади. Ҳоким ёрдамчилари Президентимиз билдирган ишончни оқлаб, юклантилган вазифаларга виждонан ёндошишлари лозимлиги, коррупцион ҳолатлар мутлақо кечирилмаслиги қайд этилди.
Семинар сўнгида намунали фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг бир гуруҳи совғалар билан тақдирланишди. Шунингдек, "Ҳоким ёрдамчилари боғи"да дарахт кўчатлари экилди.