Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
32.8K photos
3.27K videos
1 file
14.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Сурхондарёда “Маънавият сектори” ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифида республикада биринчи “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Бугун бўлиб ўтган вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мазкур вазифани амалга ошириш, “Маънавият сектори”ни ташкил этишда “Сурхондарё тажрибаси”ни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

Унда Сурхондарё вилояти ҳокими – вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Улуғбек Қосимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов, кенгаш аъзолари, бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, нуронийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда “Маънавият сектори”ни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳамда секторнинг асосий вазифалари юзасидан батафсил маълумот берилди. “Маънавият сектори” 4 та секторга қўшимча сифатида алоҳида ижро ҳокимиятининг коллегиал органи ҳамда вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашларининг ишчи тузилмаси сифатида ташкил этилиши, барча ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилиши таъкидланди. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

Сурхондарёда аҳоли муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими йўлга қўйилиши натижасида мурожаатлар сони 21 фоизга камайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек Қосимов: “Фольклор ва бахшичилик санъатини асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш умуминсоний қадриятимиздир!”

Бойсун туманида маданият соҳаси вакиллари, фольклор жамоалар ҳамда бахшилар билан учрашув ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Улкан индустриал ҳудудга айланаётган Сурхондарё тараққиёт сари илдамламоқда

Сурхондарё деганда олижаноб, енгилмас Алпомиш ва садоқатда тенги йўқ Барчиной ёки табаррук қадамжолар, қадимий ёдгорликлар ҳудуди кўз ўнгимизга келади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/541579

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятидаги кўп қаватли уйларда коммунал тизимни бошқаришда хизмат турлари ортмоқда   

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими аҳолининг ҳаёти билан бевосита боғлиқ. Айниқса, куз-қиш мавсумида уларнинг фаолиятига эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортади. Сурхондарё вилоятида аҳолига сифатли ва кафолатли коммунал хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган муассасаларда янгича ёндашувлар тадбиқ этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
УзА | Президент ташрифидан сўнг: Сурхондарёда “Маънавият сектори” иш бошламоқда

Сурхондарё вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш аъзолари, маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган йиғилишда вилоятда “Маънавият сектори”ни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/541940

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Президент топшириғи ижроси: Сурхондарёда маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда

Президентимиз ҳузурида жорий йил 26 сентябрь куни ўтказилган маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маҳаллада “еттилик” фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинган эди. Давлатимиз раҳбари жорий йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарёга ташрифида бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича сектор раҳбарларининг ахборотини тинглаб, "еттилик" фаолиятини намунали ташкил этиш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.

Бугун вилоятимизнинг 6 та ҳудудида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг вазифа ва мажбуриятларни тушунтириш, ишларни намунали йўлга қўйиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда.

Дастлабки семинар Термиз шаҳрида маҳалла раислари учун ўтказилди. Семинар иштирокчилари “Ўзбекистон” маҳалласида намунали ташкил этилган маҳалла “еттилиги”, бошқарув сервис компаниялари фаолияти ва “Ватанпарварлар” боғи билан танишишди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйишда маҳалла раисларининг ўрни ва вазифалари муҳокама қилинди. Уларга юклатилган вазифалар юзасидан соҳа мутасаддилари томонидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, вилоятда маҳаллалар ободлигини таъминлаш бўйича “долзарб 10 кунлик” эълон қилинди. Унда барча маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш топширилди ҳамда тадбирларни уюшқоқлик билан сифатли ташкил этиш бўйича маҳалла раисларига вазифалар юкланди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятида 724 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter