Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
31.9K photos
3.17K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Шўрчи туманида 500 иш ўрнига эга касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси иш бошлади

“Индинем кластери” МЧЖ томонидан Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида умумий майдони 2,5 минг кв метр, йилига 12 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўмлик касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 500 та янги иш ўринлари яратилиб, уларга “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида турган, ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

Лойиҳани тантанали ишга тушириш тадбирида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, шўрчиликларни ушбу янгилик билан табриклади. Тадбиркорга янги иш ўринларини яратиш йўлидаги бу каби лойиҳалари учун миннатдорчилик билдириб, келгусида фаолиятини кенгайтиришга ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини таъкидлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон Президенти кутиб олди.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Эмир Государства Катар шейх Тамим бин Хамад Аль Тани прибыл в нашу страну с государственным визитом. В аэропорту города Самарканда Эмира Катара встретил Президент Узбекистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи туманига ташрифининг кейинги манзилида “Какан” маҳалласида фаолият юритаётган “Koмplekt gold” хусусий корхонасининг паррандачилик лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳа доирасида корхона томонидан ишсиз фуқаролар паррандачиликка ўқитилади ва кооперация асосида 5 кунлик бройлер жўжалар уй шароитида боқиш учун озуқаси билан берилади. Аҳоли томонидан боқилиб, етиштирилган парранда гўштини хусусий корхона ўзи сотиб олади. Шу асосда ҳозирги кунда 20 нафар фуқаро ўқитилиб, уларнинг бандлиги таъминланган.

“Koмplekt gold” хусусий корхонасига “Какан”, “Бахштепа”, “Бахштепа 1” ва “Саксонкапа” маҳаллалари бириктирилган бўлиб, 3 босқичда ушбу маҳаллалардаги 60 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Шунингдек, хусусий корхона томонидан интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.

Вилоят раҳбари лойиҳа билан танишиб, кооперацияга жалб қилинган ва паррандачиликка ўқитилаётган ёшлар билан учрашди. Тадбиркор билан мулоқот давомида лойиҳани кенгайтириш, аҳоли истеъмоли учун парранда ва балиқ гўшти етиштириш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site