Surxondaryo viloyati hokimligi
24.7K subscribers
32.1K photos
3.19K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Шаҳардаги ўрганиш ишлари мактаб ва маҳаллаларда давом этди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Шаҳардаги ўрганиш ишлари мактаб ва маҳаллаларда давом этди

Вилоят ҳокими раҳбарлигидаги мутасаддиларнинг Термиз шаҳридаги ўрганиш ишлари давом этди. Кейинги манзилда "Нурли келажак" маҳалласида жойлашган 7-сонли мактабдаги шароитлар, амалга оширилган ишлар, ободонлаштириш ҳолати билан танишилди.

Мактабда таъмирлаш ишлари якунига етказилмаган, етарлича назорат, тартиб-интизом тўғри йўлга қўйилмаган, мавжуд жиҳозлар, стол-стуллар сақланиши тўғри йўлга қўйилмаган, қурилиш материаллари ва чиқиндиларининг йўлакда сақланиши ҳунук манзарани келтириб чиқарган ва фавқулодда чиқиш йўлакларини ёпилиб қолган.

Вилоят халқ таълими бошқармасига ўз вазифасига совуқққонлик билан қараб, мактабда тартиб ўрнатмаганлиги ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширмаганлиги учун мактаб директорининг лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш, молия бошқармасига таъмирлаш ишларини якунига етказиш учун маблағ ажратиш, тегишли органларга мактаб фаолиятини ўрганиб, ҳуқуқий баҳо бериш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида шаҳар масъуллари ва “Нурли келажак” (Олдинги номи Паттакесар) маҳалласи "бешлиги" билан белгилаб берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Аввалги ташрифда берилган топшириқларга асосан икки қаватли турар-жойларнинг том ва фасад қисмлари таъмирланган, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб, тартибга келтирилган.

Вилоят раҳбари ҳудудни ўрганиш давомида йўлаклар қурилишини охирига етказиш ва маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини давом эттириш, ҳудуддаги мактаб ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилишини ташкил этиш учун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-Сектор раҳбари масъул этиб белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Хайрия ҳашари доирасида 144 та эҳтиёжманд оиланинг уй-жойи таъмирланади

Сурхондарёда жорий йил 18 март куни ўтказиладиган “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” умумхалқ хайрия ҳашарига пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/461424

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Йўллар таъмири, йўлаклар қурилиши ҳамда бошқа қурилиш жараёнлари билан танишилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Йўллар таъмири, йўлаклар қурилиши ҳамда бошқа қурилиш жараёнлари билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги ўрганиш ишларини собиқ “Юбилейний” бозори атрофи, тунелл, “Санъат саройи” атрофи “Чегара” маҳалласида давом эттирди. Ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жойлар қурилиши, йўллар таъмири, йўлаклар қурилиши, йўл ёқаларидаги майдонларда суғориш тизимларини ўрнатиш ишларининг бориши кўздан кечирилди.

Термиз шаҳар ҳокимига тунелл ичи ва атрофини тозалаш, тартибга келтириш ва таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаб, фаолиятини бошлаш бўйича вазифалар топширилди. Ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари кўздан кечрилди. Шунингдек, “Санъат саройи” атрофини ободонлаштириш, байрам тадбирлари ўтказишга тайёргарлик ишларини амалга ошириш бўйича бажарилаётган ишлар ва ҳудуд атрофидаги майдонларни суғориш учун қувурлар ётқизиш жараёнлари кўздан кечирилди.

Мутасаддиларга ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шундан сўнг шаҳарнинг мутасаддилар “Чегара” маҳалласида бўлиб, инфратузилмаларни жойлаштириш, шаҳарсозлик нормаларига асосан янги бинолар қурилиши бўйича лойиҳалар билан танишди. Вилоят раҳбари лойиҳалар бўйича таклиф ва тавсияларини берди.

Одамлар кайфиятига таъсир қилувчи, шаҳар кўркини очувчи лойиҳаларни амалга ошириш, йўлаклар қурилишини сифатли олиб бориш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Чигит экиш мавсумини сифатли ўтказиш пахтадан эртачи ва мўл ҳосил олиш гарови

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site