Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32.1K photos
3.19K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг

Ҳудудларда амалга оширилган ишлар:

Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида йўлларни таъмирлаш, тошлаш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ишлари амалга оширилди;

Жарқўрғон туманидаги қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, атрофлари тозаланиб, дарахт кўчатлари
экилди;

Музработ тумани Ахборот кутубхона марказига 50 млн сўмлик 1 минг 200 дона бадиий ва илмий китоблар совға
қилинди;

Денов туманида йўллар таъмирланмоқда, йўл ёқалари
ободонлаштирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

Қизириқ туманида 31 та маҳалла бўлиб, 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тумандаги маҳаллалар инфратузилмаси ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси таъминланиб, қатор дастурлар амалга оширилмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📊 Сурхондарё вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятлар сони

📈 Вилоятимизда ташкилий ҳуқуқий шакли бўйича фаолият кўрсатаётган энг кўп корхоналар сони масъулияти чекланган жамиятлар ҳиссасига тўғри келиб, жорий йил 1 февраль ҳолатига 13 минг 207 тани ташкил қилган.

Йиллар кесимида МЧЖлар сони қуйидаги ўсиб бормоқда:

🔷2019 йил – 5 832 та;
🔷2020 йил – 7 688 та;
🔷2021 йил – 9 552 та;
🔷2022 йил – 11 381 та;
🔷2023 йил – 13 207 та.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

Ушбу тартиб:

- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

- давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;

- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;

- барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;

- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;

- “E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;

- авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга
нисбатан татбиқ этилади.

Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Қарорда “HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.

Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️Деновда Сурхон таомлари сайли ўтказилади

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан эртага, 11 март куни Денов туманининг Сина маҳалласида миллий таомлар сайли ўтказилади.

Ушбу сайлда Денов, Сариосиё, Узун, Олтинсой ва Шўрчи туманларининг миллий услубда безатилган павильонлари ташкил этилиб, шу ҳудудга хос тансиқ таомлар кўргазмаси, таомлар тайёрлаш билан боғлиқ услуб, удум ва анъаналар намойиш этилади.

Сайл давомида фольклор этнографик жамоалар, миллий чолғу гуруҳлари ва ёш санъаткорларнинг чиқишлари, анъанавий халқ ўйинлари бўйича турли мусобақалар ташкил этилади.

Сайл якунида “Энг яхши таом” ва “Энг яхши ошпаз” номинациялари бўйича ғолиблар сараланиб, диплом, статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
#Инфографика

📊 2023 йил 1 март ҳолатига Сурхондарё вилоятидаги корхона ва ташкилотлар демографияси тўғрисида маълумот (деҳқон ва фермер хўжаликлардан ташқари)

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалар инфратузилмаси, ташкилот ва корхоналар фаолияти ўрганилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалар инфратузилмаси, ташкилот ва корхоналар фаолияти ўрганилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри бўйлаб, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан мактаблар фаолияти, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, марказий кўча ва йўлларда олиб борилаётган таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари билан танишди. Дастлабки манзил 960 ўринли мактабда 2 минг 531 нафар ўқувчи таҳсил олаётган, 2,6 коэффициентда фаолият юритаётган 1-сонли мактаби бўлди.

Учта ўқув биносидан иборат ушбу мактабнинг асосий биноси 2016 йилда, қолган 2 та ўқув биноси 2019 йилда таъмирланган. Мактабнинг умумий ер майдони 1,5 гектардан ортиқни ташкил этади. Очиқ ер майдонларига эътибор қаратилмаганлиги, ободонлаштириш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги танқид қилинди. Таълим сифатини ошириш, мактаб ҳудудини ободонлаштириш, ўқувчилар таҳсил олишлари, ўқитувчиларнинг фаолият юритишлари учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Шундан сўнг мутасаддилар шаҳардаги 22-сонли мактаб фаолиятини ўрганишди. Қуввати 280 ўринли бўлган ушбу мактабда 607 нафар ўқувчи таҳсил олади. Мактаб кутубхонасига етарли эътибор қаратилмаганлиги, мактаб чеккасидаги хонага жойлаштирилганлиги танқид қилинди. Масъулларга мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш, кириб келувчи йўлларни, йўлаклар ва мактаб биносида таъмирлаш ишларини олиб бориш топшириғи берилди. Вилоят раҳбари ушбу мактабнинг спорт залида ташкил этилган бокс тўгараги фаолияти билан ҳам танишиб, машғулотлар олиб бораётган ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, мактаб билан ёндош ҳудудда жойлашган “Буюк Сурхон Термиз” фермер хўжалиги дала майдонлари ҳам кўздан кечирилди. Дала атрофлари тозаланмаган, дарахт кўчатлари экилмаган, мавжудлари оқланмаган, ариқ ва зовурлар қазилмаган. Вилоят раҳбари камчиликларни кўрсатиб ўтиб, масъулларга бартараф этиш, фермер хўжалиги фаолиятини ўрганиш бўйича топшириқлар берди.

Кейинги манзилда Ўзпахтасаноат АЖ “Сурхондарё минтақавий терминали” МЧЖ биноси кўздан кечирилди. Бино жойлашган ҳудудни тартибга келтириш, тозалаш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Ўрганиш давомида ҳудуддаги маҳаллалар инфратузилмаси билан ҳам танишилиб, мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Шаҳар ҳокимига маҳаллалар инфратузмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш бўйича бўйича белгиланган дастурлардаги тадбирларни сифатли амалга ошириш вазифаси қўйилди ҳамда маҳаллалардаги “бешлик” ва бошқа масъулларни жалб қилган ҳолда ободонлаштириш ишларини кенг кўламда олиб бориш топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site