Surxondaryo viloyati hokimligi
23.6K subscribers
37.7K photos
3.7K videos
3 files
15.5K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://gov.uz/oz/surxondaryo

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
“Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди,

Тақдимотда Халқ депутатлари вилоят ҳамда маҳаллий Кенгашлари вакиллари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, нодавлат–нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил: https://bit.ly/3nrmxHl

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 “Янгиланаётган Конституция бу – бизнинг Конституциямиз!” – Термиз муҳандислик-технология институти талабалари

🎤 Янгиланаётган Конституциямизда ҳам ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарида ташкил этилган лойиҳалар, яратилган иш ўринлари ва истиқболдаги режалар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
❗️Фуқаролар учун электр ва газ нархи оширилмайди

Ҳукумат энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг қуйидаги қарорга келибди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

Биринчидан
, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, “ижтимоий норма” ҳам ҳозирча жорий этилмайди. Аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, “ижтимоий норма”нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда.

Иккинчидан, 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 600 сўм бўлади.

Учинчидан, 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 100 сўм бўлади.

Тўртинчидан, бизнес учун ориентир берилмоқда. 2023 йил 1 апрелдан бизнес учун электр энергияси нархи 700 сўм, табиий газ эса 1350 сўм бўлиши кутилмоқда. 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Расман: 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

Президент қарорига кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль — шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) — Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) — дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) — 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Инсон қадри”: онлайн платформа тақдимоти Сурхондарёда

Термизда “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотига бағишланган тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама этилди.

👉 https://uza.uz/posts/386599

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик - энг қадрли неъмат!

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
‼️Ихтисослаштирилган мактабларда 3 июлдан саралаш имтиҳонлари бошланади

📢 Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари 3-,4-,5-,6-,7- ва 8-июль кунлари бўлиб ўтади.

📝 Тест жараёнлари 3 июль куни 08:00 да бошланади.

Имтиҳонлар 3 сменада - 08:00 13:00 ва 18:00 да бўлиб ўтади.

🕰 Эслатиб ўтамиз, имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.

📲 Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали олишни унутманг.

📰 Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.

🧴 Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Сурхондарё вилояти бўйича 2 365та тадбиркорлик учун ер участкаларини е-auksion савдо платформасида очиқ ва шаффоф савдоларда иштирок этиб, мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинг.

🔷 Олтинсой туманидан 122 та (кўриш)
🔷 Ангор туманидан 133 та (кўриш)
🔷 Бандихон туманидан 143 та (кўриш)
🔷 Бойсун туманидан 89 та (кўриш)
🔷 Музработ туманидан 83 та (кўриш)
🔷 Денов туманидан 402 та (кўриш)
🔷 Жарқўрғон туманидан 170 та (кўриш)
🔷 Қумқўрғон туманидан 203 та (кўриш)
🔷 Қизириқ туманидан 153 та (кўриш)
🔷 Сариосиё туманидан 110 та (кўриш)
🔷 Термиз туманидан 409 та (кўриш)
🔷 Узун туманидан 67 та (кўриш)
🔷 Шеробод туманидан 191 та (кўриш)
🔷Шўрчи туманидан 61 та (кўриш)
🔷Термиз шаҳридан 29 та (кўриш)

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 2 июль – Давлат герби қабул қилинган кун

Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби қандай?

ИИВ Ахборот хизмати томонидан бу ҳақда маълумот берилди.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
«Ўзгидромет» Сурхондарёда чанг тўзони кузатилишидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 3 - 5 июль кунлари республикамиз ҳудудларида шамол кучайиши, айрим жойларида эса чанг-тўзонлар кўтарилади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 4 - 5 июль кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳамда республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 25 - 28 м/с гача кучайиб, чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

3 - 5 июль кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида кундузи ҳаво ҳарорати 30 - 35 °C гача пасаяди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган.

Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.

Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос.

Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади".
"Шундан келиб чиққан ҳолда ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман. Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75 моддалари ўзгаришсиз қолдирилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ушбу масалани тез кунларда
кўриб чиқишни сўрайман.

Қадрли Қорақалпоғистон аҳли!

Такрор айтаман – асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, оғизбирчилигимизни асраб-авайлайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир.

Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади ҳам айнан мана шундан иборат".

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.

Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.

Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site