Давлат герби 30 ёшда!
📍 https://t.iss.one/axborot_xizmati/14612
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси олдидан “Баркамол авлод”, “Ислом Каримов”, “Ҳаким ат Термизий” ва “Ибн Сино” номидаги марказий кўчалар бўйлаб Санъат саройи ҳудудигача “Ватанпарвар автокарвони” ҳаракатланди.
Шундан сўнг, муҳташам Санъат саройида “Оламни маҳлиё айлаган диёр!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда вилоят фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Илхом Сапаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг нафақат давлат рамзи, балки миллат ифтихори сифатидаги юксак аҳамиятини алоҳида эътироф этди.
Дарҳақиқат, герб – ҳар бир давлатнинг рамзи, халқнинг тимсоли! Ундаги ҳар бир тасвир, ранг, чизиқ ва белги улуғлик, фидойилик ва олийжаноблик нишонаси бўлиб, ўзида тинчлик, яхшилик, бахт-саодат ва юртнинг фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.
Тадбирда сўз олганлар, мустақиллигимиз белгиси бўлган гербимизни мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча шахслар ҳурмат қилишлари заруратини таъкидлади.
Тантанали тадбирда санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокида Ватанни, мардликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбига хуш кайфият улашди.
ФОТО

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00дан 7:00гача комендантлик соати жорий қилинади. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

10 мингга яқин аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида табиий газ таъминоти яхшиланади
Президентнинг 2021 йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан Термиз шаҳри истеъмолчилари ҳамда «Термиз» эркин иқтисодий зонасини табиий газ билан таъминлаш учун Ангор тумани «Баҳор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қорақир» АГРСдан кесими д-219 мм бўлган жами 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилишини таъминлаш ишлари жаддалик билан олиб борилмоқда.
Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, Термиз шаҳрининг 16 та маҳалласидаги кўп қаватли ва ҳовли уйларда яшовчи 10 мингга яқин аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида табиий газ таъминоти яхшиланади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президентнинг 2021 йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан Термиз шаҳри истеъмолчилари ҳамда «Термиз» эркин иқтисодий зонасини табиий газ билан таъминлаш учун Ангор тумани «Баҳор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қорақир» АГРСдан кесими д-219 мм бўлган жами 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилишини таъминлаш ишлари жаддалик билан олиб борилмоқда.
Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, Термиз шаҳрининг 16 та маҳалласидаги кўп қаватли ва ҳовли уйларда яшовчи 10 мингга яқин аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида табиий газ таъминоти яхшиланади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокими Тўра Боболов маҳалла раислари билан учрашди
Айни кунларда Термиз давлат университети ўқув биносида вилоятимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳоли муаммоларини маҳаллада ҳал этиш масалаларини ўз ичига олган ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
Вилоят ҳокими Тўра Боболов ўқув семинарининг биринчи босқичида билим ва кўникмаларини ошираётган 200 нафардан зиёд маҳалла раислари билан мулоқот қилди.
Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда Президентимиз томонидан маҳалла тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр билдирилди.
Вилоят раҳбари маҳалла раислари халқимизни рози қилиш йўлидаги ислоҳотларни ҳар бир хонадонга олиб кириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишларини таъкидлади.
Самимий ва очиқ тарзда бўлиб ўтган учрашувда маҳалла раислари ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга атрофлича жавоб олдилар.