Avtomobil yo'llari qo'mitasi
12.6K subscribers
67.7K photos
4.55K videos
96 files
11.1K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Наманган вилояти "Нодирабегим" номидаги ахборот кутубхона марказида вилоят автомобил йўллари бош бошқармасининг матбуот анжумани ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг Ўринбосари Саидаҳмад Султанов, бошқарма бошлиғи Акрамжон Ҳамдамов иштирок этди. Анжуманни вилоят ҳокимининг матбуот котиби Фарходжон Мамадалиев олиб борди.
Анжуманда вилоят миқёсида йўл қурилиши бўйича амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар, бунёдкорликларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки сўнги йилларда Наманган шаҳар марказий кўчаларини таъмирлаш ишлари доирасида 73,5 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Наманган шаҳрининг Ҳамроҳ кўчасида 21,7 млрд.сўмлик,
Марғилон кўчасида 24,0 млрд.сўмлик, Қодир Отамирзаев кўчасида 27,8 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилди.
Биргина Наманган шаҳрининг марказий кўчаларида амалга
оширилиши режалаштирилаётган ишлар кўлами кенг.
@namanganavtoyul
#Matbuotxizmati