Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.91K subscribers
67.4K photos
4.44K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#жараён

Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4К-98 автомобиль йўлини асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/avtoyolpressa
Қорақалпоғистондаги эътирозга сабаб бўлаётган автомобиль йўли бўйича Автомобиль йўллари қўмитасининг муносабати
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда – А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг “Қўнғирот – Каракалпакия посёлкаси” оралиғидаги қисми билан боғлиқ муаммо эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур йўлнинг жами узунлиги 240 км.дан иборат. Таъмирталаб қисми – 100 километр. У “Жаслиқ – Каракалпакия посёлкаси” оралиғида жойлашган.
Ушбу йўлга қора қоплама ётқизилган бўлиб, бир неча йиллар давомида йўлнинг кўтариш қобилиятига нисбатан оғир вазнда бўлган автотранспорт воситаларининг мунтазам ҳаракатланиши оқибатида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.
Бугунги кунда ўрганишлар асосида мазкур ҳолатлар инобатга олиниб, автомобиль йўлининг таъмирга муҳтож бўлган қисмини тўлиқ реконструкция қилиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унинг техник иқтисодий асослари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 964 – 1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 5 мартда имзоланган 124-сонли қарори билан тасдиқланди.
Жорий йилда ўтказилган халқаро тендер натижаларига биноан, Туркиянинг “Polat Yol Yapi San. ve Tic S.A.” компанияси (964 – 1084 км оралиғи) ҳамда ХХРнинг “China Road and Bridge Corporation”, “CCCC Third Highway Engineering Co. Ltd.” ва “Sanmenxia City Changtong Road and Bridge Construction Co., Ltd.” компаниялари (1084-1204 км оралиғи) ғолиб деб топилиб, шартномалар имзоланган.
Қўшимча тарзда шуни маълум қиламизки, мазкур лойиҳа 2021 – 2023 йиллар оралиғида тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Ҳозирги кунда лойиҳа доирасида халқаро компаниялар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш бўйича махсус техникалар объектга кўчирилмоқда.
Режага кўра, июнь ойидан эътиборан йўлнинг таъмирталаб қисмида қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилади.
Forwarded from Sirdaryoavtoyol
#Ховос_ТЙФУК
М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлида ЛР-6ни асосини тайёрлаш ва ташқи емирилишга қарши битум билан бўяш ҳамда ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати
Telegram | Facebook
Forwarded from Sirdaryoavtoyol
#Ховос_ТЙФУК
М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлида ЛР-6 ва бетон тўсиқ орасини тупроқ билан тўлдириш, ЛР-6ни ўрнатишга тайёргарлик кўриш ҳамда пиёдалар йўлагига тўкилган тупроқ қатламни автогрейдер ёрдамида текислаш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати
Telegram | Facebook
Forwarded from Sirdaryoavtoyol
#Ховос_ТЙФУК
4К-667 автомобиль йўлида сақлаш ишлари ҳамда йўл белгиларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати
Telegram | Facebook