Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 42 мингта янги лойиҳа режалашитирилгани қайд этилди.
Бюджетдан ва Миллий банк томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига жами 500 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.
Маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази, шаҳар ва туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное развитию сферы услуг в регионах.
Отмечалось, что хокимиятами областей, районов и городов сформировано 42 тысячи проектов в этом направлении.
Определено выделение из бюджета и Национальным банком 500 миллионов долларов на развитие сферы.
Указано на необходимость организации центров услуг в махаллях с использованием легких конструкций, специальных торговых улиц в городах и районных центрах.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲАМШИРАЛАР ВА ҲОДИМЛАРГА ПАНДЕМИЯ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Жорий йилнинг 22 - апрель куни "Саломатлик ва спорт" ойлиги доирасида Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мажлислар залида саломатликни сақлаш бўйича мутахассислардан тушунчалар олинди. Семинарда Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 1 - поликлиника бўлим мудири Шоирахон Каримова, Шоҳида Юсупова ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эпит бўлими мудири Замирахон Мадиёрова каби ўз сохасининг мутахассислари ва автомобиль йўллари бошқармасининг туман бўлимларидаги ҳамширалар, идора ҳодимлари иштирок этишди. Ўтказилган тадбирда мутахассислар томонидан пандемиянинг олдини олиш, карантин қоидалари, вирусни юқтирмаслик бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунчалар берилди. Ҳамширалар иш фаолиятида юзага келаётган муаммолар юзасидан саволлар беришди. Мутахассислар барча саволларга тўлақонли жавоб бериб, карантинни ўтказиш масаласида ўз тавсияларини кўрсатди.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/avtoyolpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари ва СЭОЖСХ вакиллари пандемиянинг оқибатлари, карантинга бефарқликнинг салбий натижалари бўйича бошқарманинг туман бўлим ҳамширалари ва идора ҳодимларига тушунчалар беришди.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/avtoyolpressa