Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Тўрақўрғондаги Кужрон маҳалласида ҳадемай асфальтланмаган кўча қолмайди

3 минг 700 дан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Кужрон маҳалласида бўлган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов оқсоқоллар билан дилдан суҳбатлашди. Ҳудуддаги муаммолар ўрганилди. Қувонарлиси, маҳалла вакиллари кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлардан мамнун эканликларини самимий изҳор қилдилар.

Зеро, бундан 2 йил аввал бажарилган кенг кўламли ишлар натижасида кужронликларда ичимлик сув деган муаммо қолмади. Улар тоз сув билан тўла таъминландилар. 2 ой олдин эса 1 км. 662 метр асфальтлаштирилиб, иккита кўчада юриш қулайлашди. Қолаверса, бир ҳафта аввал киришилган 1 км. 525 метр масофадаги ички йўлни асфальтлаштириш ишлари ҳам ниҳоясига етказилди.

- Ҳадемай яна 700 метр ҳудуд ҳам текисланса, маҳаллангизда асфальтлашмаган йўл қолмайди, - деди вилоят ҳокими.
#Online

Айни пайтда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов аҳолига қулай шарт-шароит яратиш бўйича Чуст туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили Чуст туман Мустақиллик маҳалласи бўлди. Ушбу маҳаллада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-ФМ-сон фармойишига асосан ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ерда вилоят ҳокими қурилаётган йўлни сифатли тарзда бунёд этиш лозимлиги, йўллар узоқ йиллар давомида халқимиз узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
«Аҳмад Яссавий» ва «Ёғду» кўчасида асфальтлаш ишлари бошланади

Янги Наманган туманида ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг жамоатчилик фикри ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун маблағ ажратилди.

Ҳозирда Бобораҳим Машраб маҳалласининг «Аҳмад Яссавий» ва «Ёғду» кўчасидаги ички йўлларда ҳам таъмирлаш ишлари бошланди. Мазкур бунёдкорлик учун 260 млн сўмга яқин маблағ йўналтирилган.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари хайрли иш олдидан маҳалла фаоллари билан мулоқотда бўлиб, ободонлаштириш ишларида жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлашди.
Бүгин Әмиӯдәрья районындағы жергиликли әҳмийеттеги жоллар асфальтланып үлкен өзгерислерге жуз бурмақта.

Атап айтқанда, райондағы 4к21а яғный Манғыттан-Жумыртаӯ пристанға шекемги болған жәми 18 километр болған автомобиль жолыныӊ 2,8 километр узынлығын асфальтлаў мақсетинде жумыслар баслап жиберилди.


🏢 Қарақалпақстан Республикасы Автомобиль жоллары бас басқармасы Мәлимлеме хызмети

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter|Website