Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Avtomobil yo'llari qo'mitasi
Photo
📍Ромитан туманидаги маҳаллаларда ички йўлларни шағаллаштириш ишлари жадаллаштирилди

Президентимизнинг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган одилона сиёсати натижасида Ромитан туманида ҳам кўплаб маҳаллалардаги коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топиб бормоқда.

Шунга мувофиқ, ҳозирги кунда тумандаги барча кўча ва қишлоқ ҳудудларидаги ички йўлларни таъмирлаш ҳамда шағаллаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Юк машиналари ёрдамида жами 50 тадан ортиқ қатновда олиб келинган шағаллар, тумандаги “Шўрча” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Янги Шўрча”, “Кўҳна Шўрча”, “Работи Сулаймон” ва “Сарикунда” қишлоғларига тўлиқ ётқизилди. Бу каби олиб борилаётган ишларни туман ҳокимлиги вакиллари, туман Халқ қабулхонаси мудири, вилоят ва туман Фавқулотда вазиятлар бўлими масъуллари назорат қилиб бормоқдалар.

Маълумот ўрнида, “Янги Шўрча” қишлоғига 300 метр, “Кўҳна Шўрча” қишлоғига 800 метр, “Работи Сулаймон” қишлоғига 300 метр узунликдаги ички йўлларга шағал ётқизилган бўлса, “Сарикунда” қишлоғида бу кўрсаткич 700 метр узунликгача бориб етди.

Аввалги ўнқир-чўнқир, қишда лой, ёзда чанг кўчалар текис ва равонлашиб, халқимиз кайфиятини кўтармоқда. Бу саъй-ҳаракатлар замирида аҳолини рози қилиш, яшаш шароитларини янада яхшилашдан иборат. Мана шундай ишлардан маҳалла аҳли ўз мамнунлигини изхор қилмоқда.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Айни кунда вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари ички кўчаларида шағаллаш ишлари давом этмоқда.

Қарши тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳашар ишлари қизғин олиб борилмоқда. Туманининг "Шодлик" маҳалласи ички кўчаларида шағал ётқизилиб, аҳоли учун қулай шароит яратилмоқда.


@qashqadaryoavtoyol
#Жараён

ИЧКИ ЙЎЛЛАРДА ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Ғузор туманининг "Омон ота" маҳалласи ички йўлларда шағал ётқизилиб, аҳоли учун қулай шароит яратилмоқда

Айни кунларда бу каби ишлар давом этмоқда.

@qashqadaryoavtoyol
#Paxtachi_tumani

Paxtachi tumani 1-sektor hududi Quvondiq mahallasi ichki yo'llarida, Paxtachi tuman yo'llardan foydalanish unitar korxonasi hamda Paxtachi tuman Obodonlashtirish boshqarmasi hamkorligida ichki yo'llarni shag'allashga tayyorlash hamda shag'al yotqizish ishlari olib borilmoqda.

@samavtoyul
Po‘lati shaharchasiga eltuvchi markaziy yo‘l asfalt qilinmoqda

Prezidentimizning 408-sonli qarori ijrosi yuzasidan mazkur yo‘lda keng ko‘lamli bunyodkorlik ishlari amalga oshirilmoqda.

Jumladan, yo‘lning o‘ta ta'mirtalab qismi to‘liq asfalt, qolgan qismi kartasimon shaklda asfalt qilib borilmoqda.

👉 @Kosontumani_uz