Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.89K subscribers
67.5K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Forwarded from Sirdaryoavtoyol
#Sirdaryo_TYFUK

Sirdaryo tuman yo'llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan davlat ahamiyatidagi 4R-29 avtomobil yo'lining 0-1 km oralig'ida hosil bo'lgan yo'l qoplamasidagi buzilishlarni issiq asfaltobeton bilan ta'mirlash ishlari amalga oshirilmoqda.

@Sirdaryoavtoyol
Янги мавсум бошланади

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 408 сонли қарори ижроси доирасида Тошкент вилоятида жами 329 та йўл объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Бунинг учун бюджетдан  397,6 млрд.сўм  маблағлар ажратилди. Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан бажарилган ишларнинг сифати кузатиб борилди,  камчиликлар вақтида тўғирланди, айрим пудрат ташкилотлари огоҳлантирилди. Натижа ҳам ана шу назоратга мос, кўнгилдагидек бўлди.
Вилоят йўлсозлари, пудрат ташкилотлари яна бир синов олдида турибди.
Гап “Менинг йўлим” лойиҳаси тўғрисида бормоқда.  Мазкур лойиҳада  Тошкент вилояти аҳолиси уюшқоқлик кўрсатиб  мамлакатимизнинг бошқа минтақаларига нисбатан юқори натижага эришди. Овоз бериш жараёнларида 646 минг 756 нафар вилоят аҳолиси фаол иштирок этган.  Келиб тушган жами  939 та таклиф ва 55 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
         Демакки, яқин кунларда янги мавсум бошланади.  Бу мавсумда ҳам вилоят йўлсозлари билдирилган ишончни оқлашади,  халқимизнинг олқишини, розилигини олади.

Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати
#kun_tarixi

1️⃣0️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🌎 1497 йил —Америго Веспуччининг Янги дунёга иккинчи саёҳати бошланган;

🏝1503 йил — Христофор Колумб Кайман оролларини кашф этган;

📌 1534 йил —денгизчи Жак Карте Нюфаундлендни французлар мулки деб эълон қилган;

📄 1775 йил—Филаделфияда Буюк Британияга қарши исён кўтарган Америка мустамлакаларининг 2-континентал конгресси очилган;

💷 1811 йил— Англияда қоғоз пуллар муомалага киритилган;

🇨🇦 1844 йил— Канада пойтахти Кингстондан Монреалга кўчирилган;

🛳 1854 йил — "Lady Nugent" елканли кемаси бўронга учраб чўкиб кетган. Тўрт юздан ортиқ одам вафот этган;

🚉1869 йил — АҚШда биринчи қитъалараро темир йўл очилган;

⚔️ 1871 йил — Франция-Пруссия урушини тугатган Франкфурт тинчлик шартномаси имзоланган;

🇷🇴 1881 йил — Руминия қироллик деб эълон қилинган;

🔥1933 йил —Берлинда Миллий социалистик партияга аъзо талабалар томонидан немис руҳига зид бўлган китобларни оммавий ёқиш намойишлари бўлиб ўтган;

📌 1941 йил —Рудольф Гесс Буюк Британия ва Германия ўртасида тинчлик музокараларини ташкил этиш учун Шотландияга борган;

🇭🇹1950 йил —Гаитида давлат тўнтариши содир бўлган, натижада президент Дюмарс Эстиме ағдарилиб ҳарбий хунта ҳокимият тепасига келган;

⚓️ 1960 йил — Американинг Тритон атом сувости кемаси дунё бўйлаб 84 кун давом этган биринчи сувости саёҳатини якунлаган;

💻 1992 йил— Тошкентда Ўзбекистонда биринчи компьютер техникаларининг мустақил кўргазмаси очилган;

🇰🇬 1993 йил — Қирғизистон ўзининг миллий валютаси бўлган сомни муомалага киритган;

🇹🇯1995 йил — тожик рубли Тожикистоннинг миллий валютасига айланган;

🇺🇿🇰🇷 2005 йил— Корея Республикаси Президенти Но Му Хён расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган;

🇺🇿 2008 йил— Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида "Korean Air" авиакомпанияси раиси Янг Хо Чойни қабул қилган;

🌋 2008 йил — Этна тоғида Европадаги энг катта вулқон фаоллашган;

🇺🇿🇴🇲 2010 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Уммон Султонлиги ташқи ишлар бўйича давлат вазири Юсуф бин Алавий бин Абдуллани қабул қилган.

🔎 @unutilgan_tarix
Sharof Rashidov ko'chasida piyodalar uchun yerosti o'tish yo'li qurib foydalanishga topshirildi

"Mintaqaviy yo‘llar xizmati" DUK buyurtmachiligida "Toshloq"  mahallasi hududida joylashgan Sh. Rashidov ko'chasi Tibbiyot texnikumi tomondan Suv oqova korxonasi tomonga piyodalar o‘tishi uchun yerosti yo‘lagi qurilib bitkazilib
ochilish marosimi bo'lib o'tdi.


@Jizzax_avtoyol_pressa
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида “Катта Дехқонобод” маҳалласининг ҳам 3,0 км. ички йўллари янги қиёфа касб этмоқда

Қува туманида “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ана шундай ободлик ишлари айни кунларда туманнинг "Катта Дехқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилмоқда.

Лойиҳа асосида маҳалланинг “Янгиҳаёт ” кўчасига 2,6 км. асфальт ётқизиш белгиланган бўлиб, пудратчи ташкилот томонидан замонавий техникаларда ишлар жадал амалга оширилмоқда.

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб таклифлар доирасида ҳудудларда ички кўчаларни равонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати