Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#shukuh

Bugun Toshkent viloyati markazi Nurafshon shahrida bir qator yangi ijtimoiy obyektlar foydalanishga topshirildi

Mazkur obyektlarning ochilish marosimlarida viloyat sektor rahbarlari, nuroniylar, deputatlar, yoshlar hamda keng jamoatchilik vakillari ishtirok etdi.

Dastlab, mehmonlar “Qorasuv-Boʻka-Bekobod” avtomobil yoʻlining temir-yoʻl ustidan oʻtuvchi yoʻl oʻtkazgichni mukammal taʼmirlash ishlari bilan tanishdi. Tantanali marosimda viloyat hokimi Zoyir Mirzayev yigʻilganlarni qoʻshaloq bayram bilan samimiy qutladi. Oʻz navbatida, qisqa fursatlarda obyektni foydalanishga topshirgan “Toshkent koʻpriklardan foydalanish” unitar korxonasi quruvchilariga minnatdorlik bildirildi.

Yangi bunyod etilgan koʻprik avtomobillar harakatining uzluksizligi barobarida piyodalar xavfsizligini taʼminlashda muhim ahamiyat kasb etadi. Maʼlumot oʻrnida qayd etish mumkin, mazkur koʻprik uchun byudjet mablagʻlari hisobidan 25,6 millard soʻm mablagʻ ajratilgan boʻlib, qurilish 94 kun davom etdi, jarayonga 85 nafar ishchi-xodim, 30 dan ortiq maxsus texnika jalb etildi.

Koʻprikning tantanali ochilish marosimidan soʻng mashinalar qatnoviga start berildi.

📲@Nurafshon_Uz ҳақида энг тезкор маълумотлар канали
https://telegram.me/+I4l1ctfQMPAzYTEy
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасиида, Наврўз байрами муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилиб, Йўл соҳасида кўп йилдан бери фаолият олиб бораётган ходимларга эсдалик совғалари топширилди. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин.
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве состоялось обсуждение исполнения задач по расширению использования возобновляемых источников энергии.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #GES

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик

“Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлининг Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи қисмидаги (темир йўл устидан ўтган) кўприк 1972 йилда қурилган бўлиб, муқаддам умуман таъмирланмаган эди. Натижада, кўприк авариявий ҳолатга тушиб қолган. Зудлик билан кўрилган чоралар натижасида, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди, маҳалий бюджетдан 26 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Уч ой давомида кўприк янгитдан қурилди. "Тошкент кўприк қурилиш" корхонаси ишчилари жонбозлик кўрсатиб, туну кун иш олиб боришди. Агар эски кўприкнинг ўтказувчанлик қуввати 30 тоннани ташкил этса, янги кўприк 100 тонналик ўтказувчанлик қобилиятига эга ва кенглиги 26 метр. Наврўзи айёми арафасида қурилиши якунланган кўприкни фаоллар ва нуронийларнинг оқ фотиҳаси билан фойдаланишга топширдик.

📲@Nurafshon_Uz ҳақида энг тезкор маълумотлар канали
https://telegram.me/+I4l1ctfQMPAzYTEy
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳри

"Шейхон" маҳалласининг ички йўллари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганидан бу ерда яшовчилар бир неча йиллардан бери азият чекишарди. Айниқса, маҳалла аҳли ёғингарчилик мавсумида лой, ёзда эса тупроққа ботиб ишга, мактабга ёки бошқа юмушга қатнашга мажбур эди.

Ниҳоят, мазкур муаммо бартараф этиладиган бўлди. Маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг 20,5 км узунликдаги қисмини асфальтлаштириш, 1,2 км йўлни бетонлаштириш ишлари Бухоро шаҳрининг 2022-2023 йилларда ички йўлларни қуриш-таъмирлаш ишлари реестрига киритилганида маҳалла аҳли бир қувонган бўлса, шу кунларда мазкур маҳалла ички йўлларида асфальтлаштириш ишлари бошланганида ўн қувонишди. Обод бўлаётган кўчалар эса одамлар кайфияти, руҳиятини кўтармоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube