Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Халқ депутатлари кенгаши сессиясида Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар муҳокама қилинди.
Чирчиқ шаҳрини замонавий инновациялар ва инвестициялар шаҳрига айлантириш, шу намуна асосида вилоятнинг бошқа шаҳарларини ҳам комплекс ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Мутасадди раҳбарлар Президент айтган устувор вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан халқ депутатлари олдида ҳисобот берди.

Основные направления и задачи комплексного развития Ташкентской области обсуждены на сессии кенгаша народных депутатов.
Поставлена задача превратить Чирчик в город инноваций и инвестиций, на основе этой модели разработать программы комплексного развития остальных городов области.
Ответственные руководители доложили депутатам о предстоящей работе по исполнению поставленных Президентом приоритетных задач.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АНДИЖОНДА ВЕЛОСИПЕДЛАР ЙЎЛАКЧАЛАРИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Кундан - кунга чирой очиб, ривожланиб, ҳар соҳада юксалиб бораётган Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида велосипед йўлакчалари ҳам барпо этилмоқда. Йўл соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлар қаторида вилоят хокими топшириғи билан амалга оширилаётган ушбу вело йўлакчаларнинг барпо этилаётганидан аҳоли бехад мамнун бўлмоқда. Энди велосипедлар қатнови автомобиллар қатнови учун ноқулайлик туғдирмайди. Бу эса йўл харакати ҳавфсизлиги таъминланишига яна бир асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирда ушбу ишлар шаҳар ҳудудларида олиб борилмоқда. Андижон шаҳри биринчи кичик даҳасида 1650 метр қизил рангдаги вело йўлакчалари қуриб битказилган бўлса, Андижон шаҳрининг иккинчи кичик даҳасида эса 1190 метр яшил рангдаги вело йўлакларида иш олиб борилмоқда. Учинчи, тўртинчи ва бешинчи кичик даҳалардаги вело йўлаклари ҳам ўзгача рангларда бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Тез кунларда ишлар якунига етказилиши кўзда тутилган.

Telegram I Instagram I Facebook