Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
ҚАМЧИҚ ДОВОНИДАН....

А-373 а/й нинг 171-294км оралиғида қор ёғмоқда туман бор, кўриниш 900 метр,ҳавонинг ҳарорати -8, намлиги79%, шамол йўқ.
Йўлларда ҳолат яхши, йўлларни техникалар билан қордан тозалаб,  музламага қарши қум ва туз аралашмаси  сепилмоқда. Ҳаракат икки томонлама, тўхтовсиз бўлмоқда.
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

👉 https://t.iss.one/UZBEKISTANUZ
Forwarded from Sirdaryoavtoyol
Hurmatli yo‘l harakati ishtirokchilari!

🔹Ob-havoning keskin o‘zgargani, qor yog‘ishi va avtomobil yo‘llarida muzlamalar hosil bo‘lgani sababli, barcha haydovchilardan transport vositasini boshqarish paytida murakkab ob-havo sharoitini hisobga olishlarini, zarurat bo‘lmaganda shaxsiy avtomobillarida, ayniqsa qishga mo‘ljallangan shinalarga ega bo‘lmagan transport vositalarida harakatlanmaslikni, tezlik talablariga qatʼiy amal qilishlarini, piyodalardan yo‘lni kesib o‘tishda o‘ta hushyor bo‘lishlarini, kattalardan yo‘llarda bolalarning harakatini nazoratga olishlarini so‘raymiz.

O‘zingiz va atrofdagilarning salomatligini o‘ylagan holda yo‘l-harakati qoidalariga qatʼiy amal qilishingizni so‘raymiz!

@Sirdaryoavtoyol
Forwarded from Cардор Tошпулатов
🛣ТУНГИ НАВБАТЧИЛИК

Автомобиль йўлларда тунги музламаларни бартараф этиш ва йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сирдарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишчи-ходимлари ва  махсус мошина-механизм техникалари  шай ҳолатга келтирилди.

@Sirdaryoavtoyol
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов, связанных с улучшением водоснабжения в Республике Каракалпакстан и областях Ферганской долины.

#Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #suv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from "Қамчиқавтойўл ИЙФК" ДМ (Bahtiyor Yuldashalievich)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмининг 171-250 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор. Йўлларда кўриш даражаси 3000 метрни, ҳаво ҳарорати -10 даражани, шамол шимолдан ғарбга 3-7 м/с, намлик эса 75% ни ташкил этмоқда. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.
Forwarded from Bahtiyor Yuldashalievich
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмининг 171-294 км.лар оралиғида қор ёғмоқда, ҳаво ҳарорати -10 даража.
Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини, автотранспорт воситалари шиналарини қишқисига алмаштиришликларини тавсия қилади.
Forwarded from Cардор Tошпулатов
🛣МАҚСАДИМИЗ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДИР

Aйни пайтда вилоятимизга ёғаётган қор ҳамда музламаларни бартараф этиш мақсадида Сирдарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ушбу давлат аҳамиятдаги 4Р-28 автомобиль йўлида транспорт воситалари хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш мақсадида «Хавфсиз ва равон йўл» шиори остида ҳозирги айни вақтда автомобиль йўлига қум-туз аралашмаси сепиш ишлари туну-кун кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ