Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.91K subscribers
67.4K photos
4.45K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Ҳудудлардан_жараён
#Обод_қишлоқ

АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ ГАРАГУРА ҚИШЛОҒИНИ ҲАМ ЧЕТЛАБ ЎТМАДИ...

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да Андижонда аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, ҳудудлар инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш орқали халқ розилигига эришиш йўлида амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу вазифалар натижадорлигини ошириш вилоят ҳокимининг доимий эътиборида.

Айни кунларда Хўжаобод тумани "Гарагура" Мфй Фидокор кўчасида янги тонг отди дейиш мумкин. Сабаби маҳалланинг ички йўллари цемонт-бетон қопламаси билан таъмирланяпти. Умумий 1 км масофани ўз ичига олган ҳудуднинг ҳозирда 650 метри бетон билан қопланиб, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан жараёнлар жадаллик билан давом этирилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош башқармасининг Қурувчиларнинг касб байрами куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Бошқарма бошлиғи Файзулла Садуллаев тадбир иштирокчиларини касб байрамлари билан самимий табриклаб, йўл қурилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, дастурлари доирасида белгилаб олган вазифаларимизда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларини байрам совғалари билан тақдирлади.
ХЎЖАОБОДДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ ЎТЕАЗИЛМОҚДА...

Энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги шодиёналари тобора яқинлашмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу қутлуғ айёмни муносиб кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилмоқда.

Шаҳар ва қишлоқларда, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, ободонлаштириш, ариқ-зовурлар, бинолар ҳудудини тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хўжаобод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги жамоадағ уюшқоқлик билан ташкил этилиб, ободонлаштириш ишлари жараёнида бино ҳовлилари манзарали дарахтлар ва гуллар тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш ва таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa