Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
🛣 SHAHRIMIZ YOʻLLARI KUNDAN-KUNGA RAVON BOʻLMOQDA!!
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Xodimlari hamda Transyo'l qurilish MCHJ tomonidan Surxondaryo viloyati Termiz shahri markazidan oʻtuvchi At-Termiziy shoh koʻchasining 0.5 - 1 km oraligʻidagi qismida toʻla taʼmirlash ishlari bajarilmoqda.
Bu  yoʻlda transport hodisalarini oldini olishda, shuningdek, insonlarning manzilini yaqin qilishda oʻz samarasini beradi degan umidamiz!!!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati.
🔘 "Обод" маҳалласининг йўллари равон бўлмоқда

Барчамизга маълум, Косонсой туманининг "Обод" маҳалласи жорий йилда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган.

Ҳудудда катта кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бундай ишлар ҳали давом этади.

Айни кунларда тизимли ишлар қаторида маҳалланинг "Наво" ва "Зилол" кўчаларида умумий узунлиги 2 километр бўлган бетон қопламали йўллар барпо этилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОБОД БЎЛАЁТГАН МАНЗИЛЛАР...

Йўллар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига бир қатор қулайликларни яратиб бериш ҳар бир инсонда шукроналик туйғуларини ошириб, манзилларнинг фаровон ва ўзгача қиёфа касб этишида муҳим рол ўйнайди.

Шу муносабат билан Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан айни кунларда Андижон шаҳри "Исломобод" Мфй Муҳиддинов кўчасида ҳам йўл таъмирлаш ишлари мутахассислар томонидан бошлаб юборилди.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
"ЯНГИ АНДИЖОН" ДА ЯНГИ ЙЎЛ БУНЁДКОРЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Сўнгги йилларда вилоятимизнинг ҳар жабҳасида бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Мазкур йўналишда Янги Андижон массивида ҳам салмоқли ишлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Президентимизнинг Андижон вилояти аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, Андижон туманидаги адирликларда янги шаҳар қуриш ташаббусини амалга оширишда "Янги Андижон” шаҳрига олиб борувчи умумий узунлиги 10,7 километр бўлган 4Р-130 “Андижон ҳалқа йўли” автомобиль йўлидаги қурилиш ишлари Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олиб борилмоқда.

Айни кунларда объектда 1.5 км масофадаги қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этиб, асфальт-бетон қопламаси ётқизиш ишлари давом этмоқда.

Батафсил фоторепортажларимизда...

https://t.iss.one/avtoyolpressa