Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.91K subscribers
67.4K photos
4.45K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Саховат маҳалласида йўл созлаш ишлари олиб борилмоқда

Янги Наманган туманида жойлашган Саховат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-214 "Наманган - Қозоқовул - Косонсой" автомобил йўлининг 11-12-километрлари оралиғида капитал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Наманган вилояти Автомобил йўллари Бош бошқармаси тасарруфидаги Наманган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан бажарилаётган таъмирлаш ишлари бир дона автогрейдор, бир дона водовоз, бир дона эксковатор, икки дона коток, 6 дона сомасвал ёрдамида амалга оширилмоқда.

Ҳудуд инфратузилмаси ва одамлар турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қиладиган бундай ўзгаришлар барчани бирдек қувонтиради.

Қолаверса, сифатли ва чидамли йўл қопламалари маҳалла кўчаларининг обод ва кўркам бўлиши ҳамда ҳудуд аҳолиси ва транспортларнинг чанг ва лойдан ҳоли ҳаракатланишини таъминлайди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @yanginamanaxborot
Forwarded from XALQ_DARDI
"ЗЎРАВОН" "БОҒЧА" "РАХБАР" лари!!!

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача Таълим Вазири А.В.Шин, Андижон вилояти Мактабгача Таълим Бошқармаси Бошлиғи А.З.Азимов, Андижон шаҳар Мактабгача Таълим Бўлим Мудираси Ш.М.Хамдамова.

Сизларни хабарларингиз борми, бу Сизлар "ҚОЙИЛЛАТИБ" бошқараётган тизимларингизда "ВАЛЛОМАТ" "БОҒЧА" "РАХБАР"чаларингиз борлигидан.

Айнан Андижон шахар 34-ДМТТ рахбари Г. 2022-йил 28-март куни куппа кундузида Ўзи рахбарликқилаётган Боғчада ўзини қўл остида ишловчи 30-йилдан ортиқ тарбиячи бўлиб ишлаб келаётган Юлдашева Зухрани Боғча рахбари М.Г ва 3 нафар қизлари И.К , М.Ш, М.Х хамда эшик тўсиб туриш вазифаси юклатилган 1 нафар тарбиячи Т.У лар билан биргаликда бир бўлишиб, олдиндан тил бириктиришиб олиб "БОҒЧА"да бошқа ходимларни, тарбияланувчи "БОЛАЧАЛАР" ни кўз ўнгида "ДЎППОСЛАБ" Зухраопани чап қўлини 1 та бармоғини синдиришгача борилса, эй Одамлар нималар бўлаяпти ўзи???

Бу Андижон шаҳридаги 34-ДМТТ рахбарини аввалги қилган қилмишларидан фақат Бизни "Халқ дарди" Жамоасини хабари борми ёки Сизларни хам хабарларингиз борми???

Бу "ЗЎРАВОНЛИК"ка нисбатан Андижон шаҳар Прокурори ва Ички Ишлар Бўлим Бошлиғи хамда Андижон вилояти Прокурори ва Андижон вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Бошлиқлари нима дейди ёки қандай чора кўрмоқчи???

Бу Андижон вилоятини хамда Андижон шаҳрини Мутасаддилари борми, Улар тирикми, бундай "ЗЎРАВОН" "ВАЛЛОМАТ"ларга чора кўроладими, балки кимларнидир тили қисиқми бундайларни олдида???

Андижон вилояти Мактабгача Таълим Бошқармаси Бошлиғи А.З.Азимовнику қўлидан келмайдими дейманда чора кўриш балки тили қисиқми бундай "БОҒЧА" "ОПА"ларидан!!!

Шармандага шаҳар кенг деб шуни айтишса керакда.

Бу Андижон шаҳар 34-ДМТТ рахбарини қилмишлари хеч қандай рамкага сиғмай кетган эканку.

Бу 34-ДМТТ бўйича Андижон шаҳар Прокурори, ИИБ Бошлиғи, Ахолини Бандликка Кўмаклашуви Маркази рахбарияти, Молия, Департаментларини хабарлари бор эканку нега ва нимани кутаяпсизлар яна???

Хой "ВАЛЛОМАТ" А.З.Азимов Жаноби Олийлари Сиз Андижон вилояти хокими Ш.Қ.Абдурахмоновни хам бир тийинга олмаслигингизни, Сизга бечора вилоят хокимини тиши ўтмаслигини хам тахмин қилаяпмиз!!!

Сиз ўзи Андижон вилояти Мактабгача Таълим Бошқармаси Бошлиғи сифатида бориб ушбу Андижон шаҳар 34-ДМТТ ни хозирги холатини кўрдингизми, ўша ерда Юртимиз келажаги бўлган Фарзандларимиз тарбияланаяптими, Сиз Ўзизни бойлик ва амал тўсиб қолган кўзларингиз билан кўрдингизми шу яқин кунларда ушбу Боғчани холатини ёки Ўзим ташлаб берайми Боғчани холати бўйича расмларини???

Э суфе Сизга бу лавозимлар, бунча ишончлар, ИЛОХИМ Сизни ва Сизни тарафингизни олгувчиларга ЯРАТГАННИ қарғиши бўлсин, "ГЎДАК"ларни "УВОЛИ" урсин ИЛОХИМ...

Бизни кузатишда давом этинг.
"Халқ дарди" телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
👇👇👇👇👇👇

@xalq_dardiuz
РАВОН ЙЎЛЛАР НУРЛИ МАНЗИЛЛАРГА ЧОРЛАР

Бу борада Гулистон туманида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун тумандаги "Бешбулоқ" маҳалласининг "Ғазна" кўчаси 240 метр умумий узунлигида асфалътобетон қоришмасини ётқизиш ишлари бажарилди.
Ҳудуд инфратузилмаси ва одамлар турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қиладиган бундай ўзгаришлар барчани бирдек қувонтирмоқда.
Қолаверса, сифатли ва чидамли йўл қопламалари маҳалла кўчаларининг обод ва кўркам бўлиши ҳамда ҳудуд аҳолиси ва транспортларнинг чанг ва лойдан ҳоли ҳаракатланишини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси
матбуот хизмати.
#Ҳудудлардан_жараён
#Mobile_reportaj

САЙЛОВ ОЛДИДАН ҲУДУДЛАРДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ АВЖИДА...

Андижон Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси мутахассислари томонидан вилоятимизда ҳозирда жорий йилда ўтказиладиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида кенг кўламли ишлар оширилмоқда.

Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўллардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишда 4Н 1094 "Олтинкўл-Қайирма" автомобиль йўлидаги сайловга олиб борувчи йўлларда жорий таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Мана шундай назорат тартиби барча ҳудудларда амалга оширилаётганлиги фуқароларимиз учун яратилаётган шароитларнинг яна бир намунасидир.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |
VILOYAT HOKIMI YANGI BARPO ETILAYOTGAN UZUM BOG‘IDA BO‘LDI
12.07.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
#Live_foto
#Ҳудудлардан_жараён

МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ-ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан озодалик, поклик, саранжон ва саришталик маҳалларимизни янада кўркам бўлишига замин яратади.

Андижон вилояти Избоскан туманида ҳам айни дамда "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида "Бунёдкор" ва "Зарбдор" маҳаллаларида бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштирилиш ишлари авжида.Избоскан тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан ҳудудда сақлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

❗️Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, жараён давомида "Бирлашган" маҳалласининг ички кўчалари бетон йўл қилиниши, электр таянчлари ўрнатилиши баробарида тоза ичимлик суви қувурлари тортилиб, яроқсиз ҳолга келганларини алмаштирилиши режалаштирилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

⚡️Айни дамда Избоскан тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Бирлашган" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги нотекис йўллар Автогрейдер ёрдамида текисланиш билан бир қаторда
йўл белгилари ҳам янгиларига алмаштирилмоқда.

Шу билан биргa, барча йўлсозлик техник воситалари ёрдамида маҳалланинг ички кўчаларини текислаш ҳамда бетон йўл қопламасини ётқизиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Жараённи биз билан кузатинг
...


https://t.iss.one/avtoyolpressa
#kun_tarixi

1️⃣6️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📆 622 йил— Муҳаммад (с.а.в.) Маккадан Мадинага ҳижрат этганлар ва шу кундан эътиборан ҳижрий-қамарий йил тақвими бошланган;

📌 1054 йил— Рим ва Константинопол ўртасида Италиянинг жанубидаги таъсир доиралар сабабли христианлик католик ва православга бўлинган;

1439 йил— Англияда вабо эпидемияси туфайли ўпишиш тақиқланган;

💶 1661 йил — Стокголм банкида илк Европа банкноталари муомалага чиқарилган;

📌 1867 йил— Франциялик Жозеф Монье темир бетон учун патент олган;

🚫 1920 йил — Антантанинг Совет Россиясига нисбатан блокадаси бекор қилинган;

1923 йил—Бенито Муссолини Италияда қимор ўйнашни тақиқлаган;

1936 йил —Испания Марокашида Иккинчи Испания Республикасига қарши ҳарбий қўзғолон бошланган;

💣 1945 йил— АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги полигонда атом бомбасини биринчи муваффақиятли синови бўлиб ўтган;

🪐 1965 йил —Марсда кратерлар топилган;

🇮🇶 1979 йил —Саддам Ҳусайн Ироқ президенти бўлган;

🇺🇦 1990 йил — Украинада Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган;

🖥 1999 йил—Билл Гейтснинг Microsoft'даги акциялари 100 миллиард долларга етган;

✈️ 1999 йил — Кичик Жон Кеннеди, унинг рафиқаси ва қайин синглиси авиаҳалокатда ҳалок бўлган. Жон бошқараётган самолёт Атлантика океанига қулаб тушган;

🖼 2002 йил — Вашингтон марказида халқаро жосуслик тарихига бағишланган ноёб музей очилган.

🔎 @unutilgan_tarix
#Сирдарёйўлкўкалам_УК ишчилари томонидан.
Маҳаллий аҳамиятдаги 4К-671г
“Гулистон дам олиш масканига” автомобиль йўлининг 0-1 км оралиғидаги манзарали дарахт кўчатларини тунги суғориш ишлари бажарилмоқда.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.