Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.86K subscribers
67.5K photos
4.49K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi tarkibidagi Oltinsoy tumani yo'llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan "Obod qishloq"va "Obod mahalla" dastur doirasida Oltinsoy tumani Uzumzor ichki ko'chasiga ta'mirlash ishlari amalga oshirildi.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati.
ИЗЧИЛ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЁРҚИН САМАРАЛАРИ АМАЛДА:
БАРЧА ҲАРАКАТЛАР ХАЛҚ УЧУН.

Айни кунларда Сирдарё автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан вилоятимиз аҳолиcига қулайлик яратиш мақсадида ички йўлларни таъмирлаш, асфалътобетон, цементобетон қопламаларини ётқизиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шу жумладан: Янгиер шаҳар
Шодиёна маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Талабалар кўчасида 715 метр узунлигида, ички йўлга асфалътобетон қопламаси ётқизилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилиб, аҳоли турмуш тарзи яхшиланмоқда.

Сирдарё автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу лавҳада кўриб турганингиз - Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов ва хоразмлик юртдошимиз Улуғбек Матниёзов.

Бир вақтлар ҳарбий хизматни биргаликда ўтаган дўстлар 35 йил ўтиб яна учрашдилар. Оға-инидек бир-бирини бағрига босиб, бошларидан кечирганларини, хизматдаги хотираларини эсладилар, ҳаёти, турмуши, ишидан сўзладилар. Жудаям самимий, кўзларга ёш келтирувчи учрашув бўлди.

Бу воқеа бугун Хивада, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари шаҳарни зиёрат қилаётган пайтда содир бўлгани ҳам чуқур рамзий маънога эга. Шу учрашув ҳам ўзбек ва озарбайжон халқлари дўстлигининг илдизлари чуқурлиги, тақдирларимиз бир-бирига нақадар боғланиб кетганига яна бир мисол.

P.S. Озарбайжонлик ҳамкасбимнинг ўзбекистонлик дўсти билан учрашиш орзусини рўёбга чиқара олганимиздан, ушбу учрашувни унинг таваллуд кунида ташкиллаштира олганимиздан хурсандмиз.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатобод тумани “Гулобод” кўчасидаги ички хўжалик йўлларига цемент-бетон босиш ишлари олиб борилмоқда

Давлатобод туманидаги “Гулобод” маҳалласининг 5 та кўчасида 2,5 км ички хўжалик йўллари янги технология асосида цемент-бетон босилиб, йўллар равон ҳолатга келтирилмоқда.

Бугун туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев бу ерда олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари билан танишди.

Албатта ҳудуд инфратузилмаси ва одамлар турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қиладиган бундай ўзгаришлар барчани бирдек қувонтирмоқда. Қолаверса, сифатли ва чидамли йўл қопламалари маҳалла кўчаларининг обод ва кўркам бўлиши ҳамда ҳудуд аҳолиси ва транспортларнинг чанг ва лойдан ҳоли ҳаракатланишини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi