Avtomobil yo'llari qo'mitasi
12.7K subscribers
68.1K photos
4.59K videos
96 files
11.3K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#online

ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗ

Хотира хиёбонида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Шавкатжон Абдуразаков, ҳуқуқ-тартибот идоралари, секторлар раҳбарлари, шаҳар ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Вилоят ҳокими “Мотамсаро она” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Вилоятимиздаги бошқарма ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

Хотира ва қадрлаш тадбирлари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида, маҳалла ва гузарларида давом этмоқда.
ХОТИРА АБАДИЙ ҚАДР МУҚАДДАС...

Мамлакатимизда 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни кенг миқёсда нишонланиб, ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида ўлкамизни қахрамонона ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланган.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Қолаверса юртимиз тинчлиги, ободлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшган аждодлар хотирасини ёд этиб, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш, қолаверса бугун кунда сафимизда юрган, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Ватанимизни ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган, бугунгидек тинч ва осуда ҳаётни бизга яратиб берган миллат қаҳрамонларига нисбатан чин дилдан миннатдорчилик ҳиссини туямиз.

Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Фоторепортаж

ИНСОН – АЗИЗ, ХОТИРА – МУҚАДДАС


Вилоятимиз маркази – Андижон шаҳридаги Хотира ҳиёбони эрта тонгда қуёш нурларига чулғанган. Бу ерга йиғилган мингдан зиёд аҳоли вакилларининг юз-кўзларида ҳаяжон.
Уруш ва меҳнат фахрийлари, сенаторлар, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, ташкилот, корхона, муассасалар ҳамда жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар....

Батафсил ➡️
https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Mobile_foto
#Ҳудудлардан_жараён
#Ҳотира_ва_қадрлаш_куни

ИНСОН ҚАДРИ ҲАР НАРСАДАН УЛУҒ...


Юртимизда кексаларни ардоқлаш ва ўтганларнинг хотирасини ёд этиш билан боғлиқ қадриятлар асрлар давомида аждодлардан авлодларга мерос бўлиб келмоқда. Халқимизга хос бу каби меҳр-мурувват ва эзгулик хислатлари Хотира ва Қадрлаш куни байрами тантаналарида яна бир бор намоён бўлмоқда.
Сана муносабати билан, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан бугунги нурафшон, тинч ва осуда кунларимиз сабабчилари бўлган, йўлсозлик соҳасида кўп йиллардан буён хизмат қилиб, ватан равнақи йўлида меҳнат қилган нуроний отахонлар ҳолидан хабар олиш баробарида,тумандаги эҳтиёжманд, муҳтож оилаларга кўмак беришдек бир қатор савобли ишлар амалга оширилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa