Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.86K subscribers
67.5K photos
4.49K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Forwarded from Mirjalol Akmalov
Navoiy viloyati Karmana TYFUK tomonidan 4R52 "A378 avtoyo‘li — Sariko‘l q. — Nurobod sh. — Sepki q. — Qarnab q. — Navoiy sh." avtomobil yo`lining 144-145 km oraliqlarida joriy ta`mirlash ishlari davom etmoqda
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди. Олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини фаол тайёрлашга келишиб олинди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
В начале беседы главы двух государств обменялись сердечными поздравлениями в связи с 76-й годовщиной Победы над фашизмом.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.
Рассмотрен график предстоящих мероприятий. Достигнута договоренность о продолжении активной подготовки повестки запланированных встреч на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.
– Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования семье советника Президента, известного ученого и педагога Рустама Касымова.
Были прочитаны суры из Корана и молитвы за покойного.
- Я глубоко опечален. Мы делали все, что в наших силах. Но такова воля Всевышнего. Мы потеряли преданного Родине, самоотверженного, образованного человека, одного из передовых представителей нашей нации, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #taziya #RustamQosimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат ва жамоат арбоби Рустам Қосимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной государственного и общественного деятеля Рустама Касымова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана и Первый Президент Казахстана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями в связи
с Днем Победы и приближающимся священным праздником Рамазан-хайит, искренне пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
В ходе беседы были обсуждены актуальные вопросы узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, состоялся обмен мнениями по ситуации в Центральной Азии.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТРАНСПОРТ ПРОКУРАТУРАСИ ТОМОНИДАН МЕҲР-МУРУВВАТ ВА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун ҳаётда тенг имконият ва шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олийжаноб қадриятларни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этувчи Муборак Рамазон ҳайити арафасида меҳрга зор инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос бўлган азалий анъаналардан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев ташаббуси билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятидаги Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамда Тошкент вилоятидаги Оҳангарон “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйига ташриф уюштирилиб, навбатдаги хайрия-эҳсон тадбири ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу масканларда истиқомат қилувчилар бошқалардан нафақат саломатлик жиҳатидан жисмонан ўзгалар кўмагига муҳтожлиги, балки меҳр-мурувватга ташналиклари билан ҳам ажралиб туришади.

Тадбир давомида давлатимиз ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб келаётган васийликка олинган кексалар ва ногиронларга яратилган шароитлар яқиндан ўрганилиб, улар билан самимий суҳбатлашилди.

Тадбир доирасида интернат уйида яшовчиларга келаётган ёз фаслининг жазирама иссиқ кунларида янада қулай шароитларни яратиб бериш мақсадида хоналарда мўътадил иқлим хосил қилиш учун кондиционер ускуналари ва озиқ-овқат маҳсулотларини узоқроқ муддат давомида сақланишини таъминлаш учун совуткичлар каби маиший техникалар билан бир қаторда, зарур санитария-гигиена воситалари ва бошқа совғалар тақдим этилди.

Улуғ айём арафасида улашилган меҳр ва эътибордан интернат уйларида истиқомат қилаётганларнинг қалби чексиз ғурур ва ифтихорга тўлди ҳамда кўрсатилаётган ғамхўрлик ва яратиб берилаётган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Мазкур йўналишлардаги тадбирлар давом эттирилади.
Косон, Қамаши, Муборак ва Касбида ички йўллардаги 8 та кўприк таъмирланади

2021 йилда Косон, Қамаши, Муборак ва Касби туманларида 8 та кўприк қайта қурилади. Кўприклар "Ички хўжалик автомобиль йўлларида жойлашган қайта қуриладиган ва таъмирланадиган" кўприклар ҳисобланади.

Жумладан;
1. Косон тумани “Гулбоғ” маҳалласи Оқтепа қишлоғидаги кўприк;
2. Қамаши тумани “Довуд” маҳалласи Калтатой қишлоғидаги кўприк;
3. Қамаши тумани “Элобод” маҳалласи Каттаараб қишлоғидаги кўприк;
4. Қамаши тумани “Қишлиқ” маҳалласи Қишлиқ қишлоғидаги  кўприк;
5. Муборак тумани “Сариқ” маҳалласи Сариқ қишлоғидаги кўприк;
6. Муборак тумани “Кўҳнашаҳар” маҳалласи Кўҳнашаҳар қишлоғидаги  кўприк;
7. Касби тумани “Обод юрт” маҳалласи Хўжаҳайрон қишлоғидаги кўприк;
8. Касби тумани “Қорақўнғирот” маҳалласи Зумрад қишлоғидаги кўприк.

Маълумот ўрнида, Қашқадарёда 89 та кўприк таъмирталаб аҳволда экани аниқланиб, 2021 йилда 40 та кўприкни таъмирлаш учун 102,4 млрд сўм маблағ ажратилиши маълум қилинган.

👉 @Nasafnewsuz