Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.83K subscribers
67.6K photos
4.51K videos
96 files
11K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💲 Халқаро аҳамиятдаги М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” магистрал автомобиль йўлининг 1255-1315 км қисмини таъмирлашга 153,9 млн доллар миқдоридаги қарз маблағи ажратилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

Халқаро аҳамиятдаги М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” магистрал автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисми 25 минг аҳоли истиқомат қилувчи Дехқонобод тумани маркази Қорашина шаҳарчасидан ўтган бўлиб, йўл бўйида аҳоли уйлари, мактаблар, колежлар ва бошқа ижтимоий объектлар зич жойлашган.

Ушбу участкада йўл қопламасининг таъмирлараро муддатлари ўтиб кетган (30-32 йил аввал таъмирланган), бугунги кунда йўл қопламаси ва тўшамасининг 30 фоиз қисми тўлиқ бузилган, қолган қисми тўлиқ таъмирталаб.

Йўлнинг таъмирталаблиги ва торлиги ундан фойдаланувчи ҳайдовчиларда ҳаракат чоғида ноқулайликлар ва хавф туғдирмоқда.

Юқоридаги участкани тўлиқ қайта қуриш мақсадида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси билан биргаликда “М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” автомобиль йўлининг 1255 – 1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси” ишлаб чиқилди.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ўртасида жами 153,9 млн доллар миқдоридаги маблағларини ажратиш тўғрисида қарз битимлари имзоланган.

Ислом Тараққиёт Банки қарз маблағлари 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилмоқда.

ОПЕК жамғармаси қарз маблағлари 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM