Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.92K subscribers
67.4K photos
4.42K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Ички йўллар шағаллаштирилмоқда

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари ҳамда аҳолининг мурожаатлари инобатга олиниб шакллантирилган йўл харитаси асосида Паркент туманининг ички хўжалик йўллари таъмирланмоқда. Хусусан, айни кунларда “Бойқозон” маҳалласида 1 км, “Хўжа” маҳалласида 3,6 км, “Ризаев” маҳалласида 1 км масофадаги ички тупроқ йўллари текисланиб шағал тўкилаяпти. Маҳаллаларнинг чекка ҳудудларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига “Паркент тумани йўллардан фойдаланиш” УК махсус техникалари, йўлсозлари жалб қилинган бўлиб объектларга кейинги босқичда асфальт босилади.

Тошкент вилоти Автомобиль йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from "Қамчиқавтойўл ИЙФК" ДМ (Bahtiyor Yuldashalievich)
РАДДИЯ.
24 июль куни соат 16:53 да А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 242.2 км.да "Тошкент-Водий"  йўналишида ҳаракатланган "DAF" русумли юк автомашина ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида йўл ўртасида қайчи усулида тўхтаб қолган. Унинг ортидан келаётган "CIMC" русумли қурилиш маҳсулоти ташишга мўлжалланган автомашина тойиб кетиб йўл четидаги хандаққа (кювет)га тушиб кетган. 
"Қамчиқавтойўл" ходимлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этди.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш вақтида йўлнинг бир томони қисқа вақт тирбандлик юзага келган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
А-373 “М-39 автомобиль йўлидан Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони автотранспортлар харакати учун ёпилгани йўқ. Икки томонлама автотранспортлар ҳаракати давом этмоқда.
"Қамчиқавтойўл" ИЙФУК Ахборот хизмати.
Ғузор туманида йўллар инфратузилмаси ўзгармоқда

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2023 йил 19 июндаги "Қашқадарё вилоятида автомобиль йўлларини қуриш реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш буйича қушимча чора тадбирлар туғрисида"ги Қарорига асосан
Қашқадарё вилояти ҳудудларида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда Ғузор тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари босқичма-босқич жорий таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Ғузор туманидан ўтувчи 4Н276 “Ярғунча қ- Совлиғар қ-Қоратикан қ” автомобиль йўлининг 2 км қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, асфальтобетон қопламаси ётқизилди.

@qashqadaryoavtoyol