Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.86K subscribers
67.5K photos
4.49K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германияга икки кунлик ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Завершив свой двухдневный визит в Германию, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Germaniya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Найман” маҳалласида кўчалар асфальтланиб, обод ва равон бўлмоқда

Қува туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги “Найман” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2,0 км ички йўлларни босқичма-босқич шағаллаштириш ва асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли қарори асосида жойларда ишлар давом этмоқда.

Маҳаллалар ва ҳудудларга эътибор янада кучайтирилиб, инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, дастур доирасида Фарғона тумани “Қўрғонтепа” маҳалласидаги ички йўлларда, йўлсозлар томонидан ички йўлларни асфалтлаш ишлари бажарилмоқда.

Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
#jarayon

"Xorazmyo‘lko‘kalam" UK tomonidan ekilgan manzarali daraxt ko‘chatlarini qazilgan artezan quduqlar va ariqlardan sug‘orish ishlari olib borilmoqda. Bunda motopompa hamda sug‘orish avtotransport vositalaridan foydalanilyapti.

|Instagram| Facebook|Telegram|
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
#Live

OBOD YO'LLAR-XALQIMIZ FAROVONLIGI VA BUNYODKORLIK QUDRATI TIMSOLI...

Qachon odamzod o‘zini yanada kuchli, qudratli sezadi? Qachon kishi bunyodkorlik ishlariga qo‘l uradi? Qachonki, oilasida totuvlik, ishida rag‘bat, yurtida tinchligu osoyishtalik barqaror bo‘lsa. Qachonki amalga oshirilayotgan islohotlar turmushining farovon bo‘lishiga, hayotining har jabhasida yuksalishga xizmat qilsa...

Viloyatimizda ham yo'l sohasiga qaratilgan e'tibor nafaqat shahar, balki tumanlardagi davlat ahamiyatiga molik avtomobil yo'llarida ham o'z ifodasini topmoqda.

Ayni bugunda Andijon ko'priklardan foydalanish UK yo'lsozlari tomonidan Oltinko'l tumani hududidan o'tuvchi mahalliy ahamiyatidagi 4K-98 "Jalabek-Temirxo'ja-Ijtimoyat" avtomobil yo‘llining 14-16 km qismlarida keng ko'lamdagi asfatlash ishlari amalga oshirilib, hudud obod va ravon maskanga aylanmoqda.

https://t.iss.one/and_avtoyolpressa
Айни кунларда Хонобод шаҳри катта кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик майдонига айланган.

Яқин кунларда Хонобод мезбонлик қилиш кутилаётган «Дунё садолари» фестивалига пухта тайёргарлик кўриш ишлари авж палласига кирган. Вилоят ҳокимининг топшириқларига асосан, бугунги кунда шаҳарда асосий ва ички йўлларни асфалтлаш, дала ҳовли ва меҳмонхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш, кўча чироқлари ва безакларини ўрнатиш, шаҳарда интернет тармоғини яхшилаш, электр энергияси тўла таъмирлаш, ичимлик суви ва шу каби бир қатор йўналишларда катта кўламда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok