Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.9K subscribers
67.4K photos
4.43K videos
96 files
10.8K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Xavfsiz_yo'l
#Hududlardan_jarayon

Noqulay ob-havo sabab yo'llarda suv qochirish ishlari tezkor bartaraf etilmoqda

Bu yil qish fasli, har yilgidan ko'ra ertaroq o'z so'zini ayta boshladi. Bu esa boshqa infratuzilma sohalari qatori  yo'lsozlik sohasida ham qishki qarov va saqlash ishlari sifatiga talab ikki hissa ortishini anglatadi.Kuz-qish mavsumini betalofat o'tkazilishi yuzasidan avtomobil  yo'llarda olib borilayotgan har qanday amaliy ishlar esa sergaklikni talap etadi.

Bugun ob-havoning keskin o'zgarishi va qor yo'gayotganligi sabab viloyatimizning barcha hududlarida avtomobil yo'llarida suv yig'ilishi holatlari yuzaga kelib, transport vositalarning qatnoviga noqulayliklar keltirib chiqarmoqda.

Mazkur noqulay vaziyat Shahrixon tumanida ham yuzaga kelganligi sabab tuman yo'lsozlari tomonidan hududdagi suv yig'ilgan avtomobil yo'llardagi holat bartaraf etilib, suv qochirish ishlari tezkor tartibda amalga oshirildi.

Batafsil fotolavhalarimizda
...


https://t.iss.one/and_avtoyolpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❄️ Республикамиз бўйлаб кўплаб ҳудудларда қор ёғмоқда. Барча ҳайдовчилардан:

✔️бошқарувдаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб;

✔️ Оралиқ масофани сақлаб;

✔️ Тезликни меъёрдан оширмасдан;

✔️ Газ ёки тормоз тепкисини кескин босмасдан;

✔️ Эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

‼️Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг!

👉 @Kunxabariofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Cардор Tошпулатов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨ҚИШ МАВСУМИДА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРГА ТУЗ-ҚУМ АРАЛАШМАСИ СЕПИЛМОҚДА

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида  йўлларда қиш мавсумини беталофат ва кўнгилсиз ҳодисаларсиз ўтказиш мақсадида хавфсизлик чоралари  кўриш баробарида автомобиль йўлларида қишқи қаров ишлари куну тун йўлсозлар назорати остида.

Айни тунги вақтда Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ушбу ноқулай об-ҳаво шароити кузатилаётгани сабаб ёғаётган қор ҳамда музламаларни бартараф этиш ва транспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ушбу умумфойдаланувдаги 4Р-29 автомобиль йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун Газон NEXT русумли комбинациялаштирилган махсус йўл қурилиш транспорт воситаси ёрдамида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари  жадаллик билан амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши чоралари кўрилиб, йўлларда сақлаш ишлари давом этмоқда.

Сирдарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Forwarded from "Қамчиқавтойўл ИЙФК" ДМ (Bahtiyor Yuldashalievich)
#Live
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмининг 171-294 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор, туман. Йўлларда кўриш даражаси 800 метрни, ҳаво ҳарорати -9 даражани, намлик эса 89% ни ташкил этмоқда. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Chortoq

Tungi soat 03:05.

Chortoq tumani yo’llarini qordan tozalash ishlari bajarilmoqda

Namangan viloyati Avtomobil yo’llari boshqarmasi
#online

Наманган вилоятида мавжуд 14011 километр йўлларнинг 3286 километр қисмида қор ёққани сабаб музлаш ҳолатлари кузатиляпти.

Йўлларда ҳосил бўлган музни эритиш ҳамда ҳаракат давомида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 408 ишчи-ходим тун-у кун иш ташкил қилиб, бир кунда 3679 тонна туз-қум аралашмасини сепиш ишлари бажарилмоқда.

Жумладан, Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан давлат ҳамда махаллий ахамиятдаги автомобил йўлларини қордан тозалаш, туз ва шлак сепиш ишлари бажарилди.

Жараёнлар вилоят ва туман йўлларида давом этади.

Наманган вилоят Автомобил йўллари бошқармаси