Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.89K subscribers
67.4K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
#Андижон_тажрибаси

ЙЎЛЛАРИ ОБОД ВА РАВОН, МАҲАЛЛАЛАРНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА...

Андижон вилоятида сўнгги 5 йил давомида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида катта хажмдаги эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Бу бунёдкорлик ишларида йўлсозларнинг ҳам алоҳида ўрни бор...

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Андижон вилоятида қарийб 10,883 км ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан 4,504 км ички хўжалик йўллари таъмирга мухтож. Ҳар йили махсус дастурлар асосида ушбу йўлларга шағал,бетон ва асфальт ётқизиб келинади.

Айни кунларда Балиқчи тумани маҳаллаларида ички йўлларни шағаллаштириш ва шебенлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан 12 та маҳалла фуқоролар йиғинларидаги кўчаларнинг  жами  9000 метр майдонларини шағалаш ва шебенлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Тўда МФЙдаги Тараққиёт кўчасини 450 метр, Баҳор кўчасини 150 метр , Эски марказ МФЙ  ўрамидаги 1-мактаб ҳудудида 400 метр, Ўлмас МФЙдаги Ҳаёт йўли кўчасининг 2500 метр, Янгиҳаёт МФЙдаги Бобур кўчасини 450 метр, Дўнгсарой  МФЙдаги Нурҳаёт ва Лолазор кўчаларини 1200 метр,Сортепа МФЙнинг Навоий кўчасига 500 метр,Тулкиобод МФЙ Сойгузар кўчасига 300 метр, Баркамол МФЙ Сой бўйи кўчасига 300 метр, Маллачек МФЙдаги Мевазор  кўчасини 1100 метр, Файзиобод МФЙдаги Тошлоқ кўчасини 400 метр, Гулбоғ кўчаси 300 метр, Авесто МФЙдаги Боғ кўчасини 450 метр майдонларига шебен ётқизилган бўлса, Олчазор МФЙдаги Олчазор-1 кўчасининг 500 метр майдонига шағал ётқизилиб, устидан шебенлаштириш ишлари амалга оширилди.

Маҳаллаларда шағаллаш ва шебеньлаш ишлари давом этирилмоқда.Туманда 2 та “Обод қишлоқ” ва 8 та оғир ҳудуд деб топилган маҳаллаларда 27.3 км бетон-асфальт қилиш ишлари режалаштирилиб, бугунги кунда 6 та МФЙларда (шундан 1 та МФЙда “Обод қишлоқ” дастурига асосан) 19.4 км йўллар цемент-асфальт қилинди.
     
Жумладан, Оқ-тепа МФЙда 10.5 км, Товулди МФЙда 2.8 км, Эшончек МФЙда 2 км, Аролхон МФЙда 1.18 км, Гўравон  МФЙда  0.9  км, Омонариқ МФЙда 0.5 км ва Мумтоз МФЙда 2.3 км ички йўлларда  цемент-асфальт қилиш ишлари амалга оширилди.

https://t.iss.one/and_avtoyolpressa
Forwarded from "Қамчиқавтойўл ИЙФК" ДМ (Bahtiyor Yuldashalievich)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 181-248 км.лар оралиғида қор ёғмокда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслигини олдини олиш мақсадида туну-кун йўлларга қум-туз аралашмаси сепиш йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор. Йўлларда кўриниш 1000 метрни, ҳаво ҳарорати -4 даража, намлик 72 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 2-5 м/с. Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.
Forwarded from @후산.°
2022-yilning sentyabr oyida mamalakatimiz Prezidenti Sh.Mirziyoyev tashbabbusi bilan tashkil etilgan “Yashil makon” umummilliy loyihasida Surxondaryo viloyati avtomobil yo`llar Bosh boshqarmasidagi tarkibidagi korxonalari ham faol ishtirok etmoqda.

♻️ Uzun tuman yo`llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan Uzun tumanidan biriktirilgan mahallalarning hududlarida 40 tup manzarali, mevali daraxt ko‘chatlari va butalar ekish ishlari amalga oshirildi.
🌲 Surxondaryo viloyati avtomobil yo`llari Bosh boshqarmasi tarkibidagi yo`l korxonalar yashil hududlarni kengaytirish bo‘yicha o‘z tashabbuslarini namoyon etishmoqda.

🌲 Ushbu loyiha kelajak avlod uchun muhim. Zaminimizni yanada obod qilish va yashil makonga aylantirish vaqti keldi! Unda Siz ham faol ishtirok eting.
04.11.2022 йил
Қашқадарёда яна қор ёғди.

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг тоғли ҳудудларида туни билан қор ёғиши натижасида атроф оппоқ тусга кирган.

👉🏻 @Xabarlar_Bu - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Forwarded from Sirdaryoavtoyol
Жиззах вилояти Баҳмал тумани Темирқадам МФЙ Темирқадам қишлоғи

🌿@Yangilanayotgan_Sirdaryo
“Қорақалпоқйўлкўкалам” унитар корхона томонидан 2022 йил куз мавсуми "Яшил макон" умум миллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик экиш учун Қонликўл тумани А380 “Ғузор -Бухоро- Нукус - Бейнеу ” автомобиль йўлининг 856-857 километр оралиғида, Амударё тумани 4р181 “А-380 автойўли-Қипчоқ пристани-Манғит ш.-Ташовуз ш.- Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 2-3 километр ораларида, Қонғирот тумани А380 “Ғузор -Бухоро- Нукус - Бейнеу ” автомобиль йўлининг 874-875 километр оралиқларида дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Uzyolkokalam
🛣Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi tarkibidagi Sherobod tumani yo'llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan Xalqaro ahamiyati M-39 "Almata-Bishkek-Toshkent-Termiz" avtomobil yo'lining 1391 kmda O'z DSt 3331 "Turizm xizmatlari.Turizm sohasida navigatsiya tizimining axborot belgilari. Umumiy talablari"ga muvofiq Turistlar uchun navigatsiya va yo'nalishni beruvchi axborot ishora belgilari o'rnatish ishlari amalga oshirildi.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi matbuot xizmati.