Avtomobil yo'llari qo'mitasi
12.7K subscribers
67.8K photos
4.56K videos
96 files
11.1K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#online

ҚУРИЛИШ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

Касб байрами муносабати билан бугун Чортоқ туман йўл қурилиш ходимлари учун тадбир ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда иштирок этган Наманган вилояти Автомобил йўллари Бош бошқармаси бошлиғи Акромжон Хамдамов ходимларни байрам муносабати билан қизғин табриклади.

Дўстона суҳбат тарзида ўтган учрашувда сўз олган Акромжон Хамдамов "Чортоқ туманининг йўл қурилиши соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган сиз азизларни касб байрамингиз билан табриклайман ва чуқур ҳурматимни изҳор этаман"- деди.

"Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этиш, ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда сизлар сингари моҳир қурувчи ва муҳандислар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари – минг-минглаб бунёдкор инсонларнинг олийжаноб меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди"- дея айтиб, ходимларни эсдалик совғалари билан тақдирлади
Forwarded from Deleted Account
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини 2022 йил жорий таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа смета ҳужжатларига асосан ажратилган маблағ ҳисобидан М-37 "Самарқанд - Бухоро - Туркманбоши" автомобиль йўлининг 331 - 340 км қисмида тунги ёритиш тизимларини ўрнатиш ишлари ва йўл қатнов қисмининг пиёдалар ўтиш жойини 0,4 м энликда сариқ ва оқ бўёқ билан қўл кучи ёрдамида белгилаш ишлари тўлиқ амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Тўрақўрғон тумани Экология бўлими, “Наманганйўлкўкалам” унитар корхонаси ҳамда туман карантин инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида туманнинг марказий кўчаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари четларига "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида экилган манзарали дарахтларни турли касаллик ҳамда зараркунандаларга қарши дорилаш ишлари амалга оширилди.

Наманган вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати