Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.89K subscribers
67.5K photos
4.46K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Diqqat

Ayni vaqtda “Taxtiqoracha” dovonida transport harakati qayta tiklandi.

Bugun, 6- fevral kuni soat 11:25 da transport harakati to'xtatilgan “Taxtiqorcha” dovonida avtomobillar harakati qayta tiklandi.

Hurmatli haydovchilar yog'ingarchilik vaqtlarida ko'rish masofasining cheklanishini inobatga olib, sizlardan harakat vaqtida sergaklikni oshirishingizni so'rab qolamiz.

Samarqand viloyati Avtomobil
yo'llari bosh boshqarmasi
Axborot xizmati.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга мактуб йўллади

"Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмине Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим”, дейилади, жумладан, мактубда.

Давлатимиз раҳбари Туркия Президенти ва унинг рафиқаси қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишларига ишонч билдирди, унга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва янги зафарлар тилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Qalin qor tufayli Taxtaqoracha dovoni yana yopildi

Bunga yo‘lning dovon qismida tinimsiz yoqqan qor oqibatida yo‘lning yuza qismida muzlamalar xosil bo‘lgani sabab bo‘lgan.

Batafsil — https://dy.uz/1OJKw

So‘nggi yangiliklar 👉 @Daryo
Qalin qor tufayli Urgut tumani “Taxtaqoracha” dovoni vaqtincha yopildi

Bugun, 6-fevral kuni soat 17:30 dan Samarqand viloyatining Urgut tumanidan o‘tgan M-39 avtomobil yo‘lining “Taxtaqorcha” dovoni avtomobillar harakati uchun vaqtincha yopildi. Buning asosiy sababi M-39 avtomobil yo‘lining dovon qismida tinimsiz yoqqan qor oqibatida yo‘lning yuza qismida muzlamalar xosil bo‘lganligi.

Ayni daqiqalarda vaziyat oqibatlarini bartaraf etish borasida keng ko‘lamli ishlar amalga oshirilmoqda.

Dovon qayta ochilishi to'g'risida qo‘shimcha ma'lumot taqdim etadi.

https://t.iss.one/SamAvtoyul
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 186-260 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор,туман. Йўлларда кўриниш 900 метрни, ҳаво ҳарорати -4 даража, намлик 80 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 12-20 м/с. "Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати
Қамчиқ довонида йўлларнинг ҳолати ҳақида

Ҳозирда А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 171-263 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўлларни қордан тозалаш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, транспорт воситаларининг икки томонлама хавфсиз ҳаракатланиши таъминланмоқда. Қор,туман. Йўлларда кўриниш 900 метрни, ҳаво ҳарорати -5 даража, намлик 83 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 6-22 м/с. "Қамчиқ" довонидан ўтувчи ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қиламиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати
“Тахтақорача” довонида автотранспортлар ҳаракати тикланди

Бугун, 7-феврал куни соат 08:30 дан Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довони автомобиллар ҳаракати учун очилди.
Кеча М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор навтижасида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги сабабли довонда ҳаракат тўхтатилган эди.

Айни вақтда, йўлсозлар ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида зудлик билан тегишли чоралар кўрилиб, вазият оқибатлари бартараф этилган.
Ҳозирда автотранспорт воситалари тўлиқ ҳаракатланмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати
🛣 4Р92 "Қарши-Бешкент- Касби- Жейнау- Помиқ" автомобиль йўлининг 3 кмда Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llar hududiy boshqarmasi tarkibidagi Termiz tumani yo'llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan 4K 599V “M-39 avtomobil yo‘li " avtomobil yo'lida Harakat xavfsizligini ta'minlash maqsadida amalga oshirilgan ishlar .

Surxondaryo viloyati avtomobil yo'llar hududiy boshqarmasi matbuot xizmati.