Forwarded from Bahtiyor Yuldashalievich
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 21 январдаги 1-сонли буйруғи(3-илова 6-банд) ва 24 ноябрдаги 207-сон баёни (4-банд)га мувофиқ жорий йилнинг 17-18 декабр кунлари “Қамчиқ” довонининг Тошкент ва Наманган вилоятларидаги худудида “Қамчиқ” довонида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва оқибатларини камайтиришда ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг бошқарув органлари хамда куч ва воситаларнинг ҳаракатлари мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда. Ушбу ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан худудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича юклатилган вазифалар бажарилмоқда.